Qarshi tuman adliya bo`limi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Тарғибот канали

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

✔️ Болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

▶️ Шунингдек, давлат ва жамият болаларда ҳамда ёшларда миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқликни, мамлакатидан ҳамда халқнинг бой маданий меросидан фахрланишни, ватанпарварлик ва Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантириш тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Болаларнинг 10 та муҳим ҳуқуқи

Қонунчиликка кўра, бола (болалар) — 18 ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар) ҳисобланади. Уларнинг қонунчиликда белгиланган кўплаб ҳуқуқлари мавжуд. Шулардан энг муҳимлари ҳақида hudud24.uz маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Исрофгар айиқнинг ҳоли вой бўлди

Адлия вазирлиги 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя исрофгар айиқ ҳақида.

У бевақт томорқа суғоришдан тортиб, машинасини ювишгача ичимлик сувидан фойдаланади. Бу эса ҳаёт учун зарур бўлган табиат манбаининг исроф бўлишига олиб келади. Ҳатто уни тўғри йўлга қайтармоқчи бўлган донишманд туянинг гапларига кирмаган айиқ эса охир оқибат…

Унутманг, одамлар табиий бойликларни асраса, шунда бошқаларга ҳам албатта етади!

Мультфильмни кўриш
👉 https://youtu.be/zpFXDElOwjc

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗Маркировкалаш учун зарур бўладиган ускуналар божхона божидан озод қилинади

🔰 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача рақамли маркировкаланган маҳсулотлар чакана савдосини амалга оширувчи тадбиркорлар учун маркировкани ўқиш қурилмаларини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ битта қурилма учун БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммалари камайтириш ҳуқуқи берилади.

📁 Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш учун зарур бўлган ва импорт қилинадиган ускуналар (ТИФ ТН кодлари: 7616 999 009, 9029 900 009, 8544 499 500 ва 8528 529 000) 2024 йил 1 июндан 2027 йил 1 июнгача божхона божидан озод қилинади.

🗓 2024 йил 1 сентябрдан:

🔹пиво маҳсулотларининг чакана савдоси фаолияти ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

🔹тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнлари жадаллаштирилади


“Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-203-сон, 30.05.2024й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан:

🗓 Тадбиркорлар томонидан маркировкаланадиган маҳсулотларни маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланмаган ҳолда сотиш ҳолатлари солиқ органлари базаси маълумотлари асосида аниқланганда, ушбу тадбиркорлар шахсий кабинети орқали ҳолат юзасидан огоҳлантирилади ҳамда қуйидаги чораларни кўриш амалиёти жорий этилади:

🔹икки марта огоҳлантиришдан сўнг қонун бузилиши бир ой ичида қайта такрорланган тақдирда, тадбиркорларга нисбатан ҳуқуқбузарлик содир этилган чоракдаги фаолият юзасидан солиқ текшируви тайинланади;

🔹қонун бузилиши солиқ текшируви якунлангандан бир ойдан кейин қайта такрорланганда тадбиркорларни хабардор қилмасдан ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда солиқ текшируви тайинланади.

✔️ Солиқ қўмитаси ҳар чоракда мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар орасидан ҳар бир ҳудуд кесимида инсон омилисиз автоматик тарзда камида 10 фоизини танлаб олган ҳолда, уларда назорат тадбирларини ўтказади ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган субъектлар фаолияти кейинги уч чорак давомида назорат қилиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

🗓 1 июндан нималар ўзгаради?


🔹Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари белгиланади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Айрим объектларни зилзила вақтида газ ва электр тармоқларидан автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади ➖ БАТАФСИЛ

🔹Яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи махсус портал ишга туширилади➖ БАТАФСИЛ

🔹Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади ➖ БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Адлия_табриги

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Фарзандингизга берадиган энг яхши ҳадянгиз – вақтингиздир!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-201-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди


🔰Қарорга кўра, Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи (Музей) ташкил этилади.

✔️ Жадидлик ҳаракатига оид мамлакатимиз ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш Музей фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

📁 “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратлар Музей учун харид қилинади.

📌 Музейни ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган музей ашёлари ва коллекциялари, китоб ва қўлёзмалар, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялар, мебель ва инвентарлар 2025 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

▶️ Қонунчиликка кўра, МСК-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори баллик сейсмик фаол зоналарда янги қурилиши режалаштирилаётган 5 қаватдан юқори тиббиёт объектлари ҳамда 9 қаватдан юқори биноларни актив сейсмик ҳимоялаш қурилмалари, шу жумладан сейсмоизоляция ва демпфер ускуналари билан лойиҳалаш амалиёти йўлга қўйилади.

✔️ Шунингдек, янги қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили III – IV тоифа бўлган объектларда газ ва электр тармоқларини кучли зилзила пайтида автоматик блоклаш тизими билан лойиҳалаш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

🔰Қонунчиликка кўра, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида тун-у кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.

🏪Бунда бирламчи кўмак хоналарида:

🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади;

🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонун (ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

🔰 Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди.

🏢 Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди.

📄 Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди.

✅ Бундан ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
“Давлат хизматларини кўрсатиш: соҳани рақамлаштириш ва электрон рақамли имзо билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар” мавзусида аудио-подкаст ташкил этилади


🎙Суҳбат спикерлари:

➖Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари.

⏰Овозли чат 31 май куни соат 16:30да @huquqiy_gap каналида бошланади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналида изоҳларда қолдиринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#2024_йил_1_июндан

🔰 Қонунчиликка кўра, аҳоли учун рақамли хизматлардан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида, республика ҳудудидаги яшил ҳудуд, боғ ва жамоат парклари ҳақида ахборот берувчи махсус портал ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади


Қарорга кўра, қуйидагилар “112” ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

➖фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;

➖шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;

➖вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;

➖вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

🗓 “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади:

🔹2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида;

🔹2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;

🔹2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади


“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

☎️ “112” ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади


“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-200-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тузилади:

🔹Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси (Республика комиссияси);

🔹Ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (ҳудудий ишчи гуруҳлар).

✔️ Тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш Республика комиссиясининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🗓 Ҳар йили 15 июндан очиқ мулоқот ўтказилгунгача махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатларини туну кун қабул қилиниши ташкил этилади.

📁 “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади.

🔍 Қорақалпоғистон Республикасида 2024 йил август ойида халқаро бизнес форум ташкил этилади.

📝 Жорий йил якунига қадар Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчилари билан ҳамкорликда “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастури доирасида йирик хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар брендларини жалб қилиш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Сўровнома

❗️Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича сўровномада фаол иштирок этинг


Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдаги маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш масалалари бўйича аноним ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.

Сўровномада иштирок этиш учун ҳавола: https://shorturl.at/tKN7X

Сўровнома натижалари тегишли таклифларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Сиздан сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаролари учун "Ҳаж" тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.

✔️Аммо, "Умра" тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва тегишли лицензияга эга маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан "Умра" тадбирини ташкил этиш билан боғлиқ фаолият Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тартибга солинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: hudud24.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абитуриентлар аввал тест топшириб кейин танлов қилишади

Давлат грантининг тақсимоти қандай амалга оширилади, чет тили сертификати бўйича енгилликлар, ишлаб бериш талаби бекор қилиниши, ОТМларга ўқишга қабул қилиш жараёнларидаги янгиликлар каби Олий таълимга оид муҳим ўзгаришлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/wFazyXsjXqE

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt


Репост из: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади


“Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади:

🔹оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;

🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш;

🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш.

✔️Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади.

🔍 Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Показано 20 последних публикаций.