#СЎНГГИ_НАФАСГАЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳар қайси синов ҳам бир умр бўлмайди. Ҳар қайси қора туннинг оппоқ отар тонги бор.
Болам...
Болажоним...
Кетма...
Ҳеч бўлмаса шу сафар кетмагин. Мана кўрасан, Худоим юзингни ёруғ қилади.Буни мени кўнглим айтиб турибди. Юрагимнинг тўри ёп-ёруғ.
Титраб-қақшаганча кўз ёш тўкаётган Фароғат опоқи шундай дея туриб ўзини келинининг оёқлари остига ташлади
-Онажооон...,- шу вақтгача тош қотиб ҳиссиздек турган Раҳима қайнонасини ўрнидан турғазишга кучи етмас, унга қўшилиб ўзи ҳам юм-юм йиғлар эди,- туринг, ойижон. Хўп кетмайман, фақат сиз йиғламанг...
Шу кўйи Раҳима яна келин бўлиб тушган хонадонида яшаб қолди.
Кўп ўтмай бошига эски паранжи ёпиб уйма-уй бир бурда нон тиланиб юрган Фароғат опани қишлоқдошларининг бири таниб, бирлари эса танимай ҳайрон бўлишди. Кечга бориб ҳориб-толиб уйга қайтган Фароғат опа халтасидаги нонларни дастурхонга тўкиб ҳар бир бурдадан бир тишлам ушатиб келинига ихлос билан ейишгв буюрди. "Бу нонларда ҳосият кўп,-деди Фароғат опа ўзига жовдираб боққан келинига,-улар қўли қадоқ, ютган луқмаси ҳалол, дуоси ижобат инсонлар дастурхонидан олинди. У дастурхонларда қанчадан қанча дуолар қилинмаган дейсан.Насиб қилса бу еганларинг ичингга шифо бўлиб киради. Сендаги бор-йўқ зиён-зарарни бартараф қилади".
Орадан бир йил ўтгач Раҳима яна юкли бўлди Бу вақтга келиб Раҳиманинг ортидан келин бўлиб тушган овсини Сабоҳат икки болалик бўлган эди...
Бу сафар Фароғат опоқи елиб-югуриб Раҳиманинг кўзи ёриш вақтигача ёши улуғ онахонлардан маслаҳат олиб барча урф-одат, ирим-сиримларга тахт бўлиб турган эди.
Ёзнинг ланғиллама чилласида Раҳиманинг кўзи ёриди. Навбатдаги туғилган гўдак ҳам ўғил эди. Фароғат опа янги туғилган гўдакни дарровда йўргаклатди-ю, остонада турган кичик келини Сабоҳатга тутқазди: "Олинг болангизни" . Сабоҳатларнинг уйи овсинининг уйига чап ёнбош қўшни эди. У гўдакни олди-ю, ўртадаги девордан очилган бир тавақвли эшиқдан илдамлик билан чиқиб кетди. Сабоҳат янги туғилажак гўдакга кўкрак тутиш учун анча аввал эри Абдуҳошимдан изн сўраб, руҳсат олиб қўйган эди. У уйига кириб гўдакнинг йўргагини очиб ҳайрон бўлиб қолди. Гўдак ниҳоятда хушсурат эди.
Сабоҳат "Бисмиллаҳ... " деганча гўдакга кўкрак тутди. Гўдак инжиқлик қилмай Сабоҳатни миқ-миқ эма кетди
- Вой ойижон, чақалоқ олиб келдингизми?
/5