БИЗНИНГ ДАРДИМИЗНИ СЎРАМАДИЛАР...
Умр деганлари шу экан-да, ёр,
Муҳаббат ё нафрат тиламадилар.
Фақат ўзимизни тутдик бахтиёр,
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Кўнгил бериб, кўнгил узмоқ қандай ҳол?
Бахтга қора чизиқ чизмоқ қандай ҳол?
Уларда кўнгил йўқ, бедил, эҳтимол,
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Интилдик - бесамар қадар бордилар,
Дардимиз безабон қадар бордилар,
Юраклар сўнг имкон қадар бордилар,
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Умр деганлари шу экан-да, ёр,
Қолганин кўз ёш-ла юв экан-да, ёр,
Бировга насибдир биров севгани,
Наҳот бари сароб, кул экан-да, ёр.
Бизни осишдилар энг буюк дорга,
Муҳаббат ё нафрат тиламадилар.
Тўй бўлди. Мен бошқа, сен бошқа ёрга...
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Достон Раҳмат
Умр деганлари шу экан-да, ёр,
Муҳаббат ё нафрат тиламадилар.
Фақат ўзимизни тутдик бахтиёр,
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Кўнгил бериб, кўнгил узмоқ қандай ҳол?
Бахтга қора чизиқ чизмоқ қандай ҳол?
Уларда кўнгил йўқ, бедил, эҳтимол,
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Интилдик - бесамар қадар бордилар,
Дардимиз безабон қадар бордилар,
Юраклар сўнг имкон қадар бордилар,
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Умр деганлари шу экан-да, ёр,
Қолганин кўз ёш-ла юв экан-да, ёр,
Бировга насибдир биров севгани,
Наҳот бари сароб, кул экан-да, ёр.
Бизни осишдилар энг буюк дорга,
Муҳаббат ё нафрат тиламадилар.
Тўй бўлди. Мен бошқа, сен бошқа ёрга...
Бизнинг дардимизни сўрамадилар.
Достон Раҳмат