* * *
Баҳайбат шахарнинг гардидек гўё,
Зериккан курсилар бўлар маконим.
У сира келмайди деган бу дунё,
Кунда минг марталаб узади жоним.
Дондек сочиламан кабутарларга,
Ёки булутларга бичаман либос.
Мени соқчи қилиб қаро тунларга,
Сўнг эса унутиб кетгансан ҳалос.
Осмонлар елкамга олганлар миниб,
Соғинчим сойида чўмилади вақт.
Кўксимда аламлар печакдек униб,
Дарахтлар хайкали турарлар карахт.
Етим умидларим йиғлаб саро-сар,
Биз ўтган йўлларда сақлаяпди жон.
Хануз бораяпди биз йўқ вагонлар,
Метронинг энг сўнги бекати томон...
Малика Тавфиқ
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️
Баҳайбат шахарнинг гардидек гўё,
Зериккан курсилар бўлар маконим.
У сира келмайди деган бу дунё,
Кунда минг марталаб узади жоним.
Дондек сочиламан кабутарларга,
Ёки булутларга бичаман либос.
Мени соқчи қилиб қаро тунларга,
Сўнг эса унутиб кетгансан ҳалос.
Осмонлар елкамга олганлар миниб,
Соғинчим сойида чўмилади вақт.
Кўксимда аламлар печакдек униб,
Дарахтлар хайкали турарлар карахт.
Етим умидларим йиғлаб саро-сар,
Биз ўтган йўлларда сақлаяпди жон.
Хануз бораяпди биз йўқ вагонлар,
Метронинг энг сўнги бекати томон...
Малика Тавфиқ
❣️❣️❣️❣️💯❣️❣️❣️
@qadrdonim2021
❤️ҚАДРДОНЛАРИМ❤️