Ҳа ичингизда бир эҳтиёж бор, эътиборга, олқишга, ҳавас қилинишга бўлган муҳтожлик. Жамолингизни ва либосингизни кўриб бошқа аёлларнинг кўзи куйса, эркаклар сизга ром бўлса бу бошқача лаззат беради.
Нақадар фаровонликда, нақадар моддий мўлликда эканингизни сигнал бериш ўзгача завқ беради.
Сиз кабилар борлиги учун инстаграм ва ижтимоий тармоқлар гуллаб яшнамоқда.
Ўзингизни бахтли кўрсатиш бахтли бўлишдан муҳимроқ бўлиб қолди. Бахтли бўлишнинг нима қизиғи бор агар омма бундан бехабар бўлса. "Бор бўлса кўрсат" шартига оғишмай риоя қиласиз. Кўрсатилмаган, билдирилмаган хурсандчилик онлари беҳуда кетган фурсат деб қарайсиз.
Аммо ичингиздаги изтиробларни, хавотирликларни, безовталик ва тушкунликларни зинҳор оммага кўрсатмайсиз.
Fayzuddin Mumin
Эслатма: Гап нарцисслар ҳақида кетмоқда.