Репост из: Bektosh Khatamov
Ҳар нарсанинг ўз вақти бор.
Талабалик давримда дадам бир балиқ заводда ишлар эдилар, ҳамма жойда иш топиш қийин, ҳатто ташкилотлар ойлик беришга ҳам қийналишар, асосан ойликни асосан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот билан беришар эди. Дадамга ҳам ойликни балиқ кўринишида беришибди.
Мен бу балиқни қандай сотиш мумкинлигини ва пулга айлантириш мумкинлигини кўп узоқ ўйламадим, пишириб уни поездга олиб чиқиб сотишни ўйладим. Балиқнинг килоси 200 сўмдан айланган, пишириши билан 250 сўмга айланган эди.
Вокзалга бордим Россияга кетадиган поездларнинг бирига чиқиб олдим, лекин балиқ сотишни эълон қилмадим, поезд юрди, тахминан икки соатча юргач балиқ сотишни бошладим, балиқнинг донасини 1500 дан, килосини эса 4500 сўмдан сота бошладим бир соат ичида ҳамма балиқни сотиб тугатдим.
Дадамнинг маош ўрнига берилган балиғи етти ойлик маош бўлиб қайтиб келди. Бу билан нима демоқчиман?
Тадбиркорликда энг муҳим нарса маҳсулот ёки хизматнинг вақтини тўғри танлай билиш ва сабр билан кута олиш ҳисобланади. Маҳсулотингиз қанчалик зўр бўлмасин унга бозор тайёр бўлмаса ёки бозор тайёр-у, сизнинг маҳсулотингиз етарли даражада тайёр бўлмаса, фойдадан қуруқ қолиш мумкин.
Вақтини кўтиш муҳим, вақтидан ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим. Шунинг учун тадбиркорликда сабрнинг ўрни жуда катта. Сабр таги сариқ олтин деб бекорга айтишмайди. Бир-икки кун ўтмай қолмайди, лекин асосийси вақтида бозорга кириш.
@bektoshkhatamov