Bektosh Khatamov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Do not prepare to live a life, just live it.
Advokat xizmati: +998935096663
Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot
instagram.com/khatamov.bektosh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Диққат тарқоқлиги – замонавий дунёдаги янги заифлик.

Биз ҳар куни юзлаб маълумотлар, хабарлар ва тавсиялар ичида яшаймиз. Бу шундай иллюзияни берадики, гўё ҳамма нарсани билиб турибмиз, аммо аслида чуқурлик, яъни бир ишга етарлича чуқур эътибор билан ёндаша олмай қолганмиз. Бу ҳолат — “диққат тарқоқлиги” деб аталади.

Бу замонавий дунёда деярли ҳаммада бор. Бу ҳолат ёш чегарасига эга эмас, диққат билан кузатсангиз, буни ўзингизда ҳам сезишингиз мумкин. Буни телефонингиздаги таҳлиллардан ҳам осонгина билиб олиш мумкин.

Ҳар бир янги signal (тармоқ, электрон почта, YouTube) миямизнинг чуқур фикрлаш қобилиятини йўқотади. Масалан, Cal Newport “Deep Work” китобида шундай дейди: “Сиёсий, иқтисодий ва илмий соҳалардаги энг катта муваффақиятлар чуқур эътибор билан ишлаш туфайли юзага келади.”

Агар ҳаётингизни ҳақиқий ўзгаришлар билан бойитишни истасангиз, диққатни жамлашни ўрганинг. Куннинг маълум қисмини телефон, ижтимоий тармоқлардан узоқлашиб, биргина вазифага бағишланг. Бу қийин, лекин натижаси сизни ҳайратга солади.

@bektoshkhatamov


Ишни кўп қилиш эмас, тўғри қилиш муҳим.

Бизнинг жамиятда ишбилармонлар ўзини доимо банд тутишга урингани ҳолати кўп учрайди. Эртадан кечгача йиғилишлар, қўнғироқлар, югур-югур… Лекин, савол туғилади: “Бу ишлар бизнесни олға силжитармикан?”

Amazon асосчиси Жефф Безос ҳар куни фақат 2 та, жуда муҳим бўлса, 3 та асосий қарор қабул қилар экан. Унинг фикрича, “тадбиркорлик – бу муҳим қарорлар учун ақлий тозаликни сақлаш санъати”. Кўп иш қилиш эмас, асосий ишни тўғри қилиш муҳим.

Ўз бизнесингизда ҳам ўзингизга савол беринг: бугунги ишим стратегик мақсадга олиб боряптими? Агар йўқ бўлса – кам ишланг, лекин яхшироқ ишланг. Самара сондалигида эмас, таъсир кучида.

@bektoshkhatamov


Барча мусулмонларга ҳайит байрами муборак бўлсин. Шу ҳаммаси яхши-ку, лекин шу шайтонлар занжирдан озод қилиниши ёмонда, шуни кутиб юргандай биродарлар ҳам типирчилаб қолишади. Унгача гуноҳлар учун кимни “подстава” қилишни билмай юришади.

@bektoshkhatamov


Бугун саёҳат қилинг, пулини кейин тўланг.

Саёҳат қилиш аслида унчалик ҳам қиммат эмас экан. Ўрта қатламда, ойликка ишлайдиган инсонлар ҳам хоҳиш бўлса, пул топилади. Биз шу туризм бизнесига кириб келганимдан бери жамоа билан фақат қандай қилиб саёҳатни ҳамма учун ҳамёнбоп қилиш йўлини ўйлаб келамиз.

Бугун сизларга яна бир янгиликни эълон қилмоқчиман, энди саёҳат қилиш учун пулни ҳозироқ тўлашингиз шарт эмас, бугун саёҳат қилинг, пулини кейин бўлиб тўланг.

Ҳеч қандай фоизлар, тўлолмай қолсангиз, ҳеч қандай пенялар ҳам йўқ, энг асосийси саёҳат қилинг, пулни ҳам топарсиз, аммо ўтаётган умрингизни кейин топа олмайсиз. Сиз ҳеч қачон бугунгидек ёшда бўлмайсиз, бугунгидек эртага ҳам актив бўла олмаслигингиз мумкин.

Аммо умрингиз ўтгани сайин саёҳат қилмаганингиздан афсусланиб юрманг. Биз, @unituruz саёҳат компанияси, бугун сизга саёҳат қилиш учун имконият яратиб берамиз. Бизга @unitur_aloqa орқали мурожаат қилинг ва кўнгилингиз истаган жойга саёҳат қилинг. Пулини эса кейин бераверарсиз. Ўзингизга ширин хотиралар яратинг, фарзандларингизга эса бахтли болаликни совға қилинг.

@bektoshkhatamov


Кутишдан тўхтанг.

Мен кўп инсонлар билан бирга ишлайман, улар орасида турли касб эгалари бор, мен кўпроқ муваффақиятли инсонларни кузатганимда уларни қандайдир умумий жиҳатларидан яққол кўзга ташланадиган жиҳати шуки: улар ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайди.

Яъни кимнингдир у учун нимадир қилишини кутмайди, давлатдан нимадир келишини, давлатнинг уларга нимадир қилиб беришини, ишхонанинг уларга нимадир қилиб бериши, бошлиқнинг унга қандайдир ёрдам беришини, қулай вақт келишини, имконият пайдо бўлишини, хуллас умуман ҳеч кимдан ҳеч қачон ҳеч нарса кутмайди…

Ҳа, айнан шунақа инсонлар учун муваффақият эшиклари очилади деб ўйлайман, чунки бу инсонлар муваффақият эшигини қидириб вақт сарфлашмайди, улар эшикни ўзлари ясаб қўя қолишади.

Кутишдан тўхтаб ўзингиз яратувчанликни бошлаган кунингиздан бошлаб ҳаётингиз ўзгаришни бошлайди.

@bektoshkhatamov


Репост из: PROFI UNVERSITY NAVOIY FILIALI|Rasmiy kanal
💊 Tibbiyot yo‘nalishida kontrakt narxlari qancha?

2025-2026 o‘quv yilidan boshlab "Profi University"da davolash ishi va stomatologiya yo‘nalishlari bo‘yicha talabalar qabul qilinadi.

Xo‘sh, bu yo‘nalishlarda shartnoma to‘lovi qanaqa?

100 % lik to'lovda

👉 25% chegirma asosida 24 375 000 so‘m
⌛️ To'lov muddati: 1-iyundan 31-iyulgacha

👉 20% chegirma asosida 26 000 000 so‘m
⌛️ To'lov muddati: 1-avgustdan 30-sentyabrgacha

Ikkiga bo'lib to'lashda

👉 10% chegirma asosida 29 250 000 so‘m.
⌛️ To'lov muddatlari: 30-sentyabrgacha 14 625 000 so'm va 31-yanvar (2026-yil)gacha 14 625 000 so'm

✅ Chegirmasiz narx - 32 500 000 so‘m (4 ga bo‘lib to‘lash mumkin)

1-qism 30-sentyabrgacha 8 125 000 so'm
2-qism 30-noyabrgacha 8 125 000 so'm
3-qism 31-yanvargacha 8 125 000 so'm
4-qism 31-martgacha 8 125 000 so'm

@navoiyprofiuniversity


Масштабга ўтиш.

Жуда ҳам кўплаб компаниялар бир бозордан иккинчи бозорга ўтиш учун ҳаракат қилишади, бизнесда компаниялар доимий равишда ривожланиб боришга мажбур, масштаблаштириш эса ана шу ривожланишнинг бир бўлаги ҳисобланади.

Компанияни масштаблаштириш жараёнига олдин жуда пухта тайёргарлик кўриш лозим. Баъзан компанияни масштаблаштираман деб тадбиркор бир бизнесдан бошқа бизнесга ўтиб кетиб қолганини билмай қолишади, масалан, қурилиш компанияси бетонни ўзимга арзонроқ чиқараман деб бетон завод қуриб олади, лекин аслида бетон завод умуман бошқа бизнес эканлигини, уни бошқариш учун алоҳида жамоа ва мутахассислар керак эканлигини ярим йўлга борганда тушуниб қолади.

Бизнесни масштаблаштириш учун қуйидаги муҳим қадамларни бажариш керак:

1. Бозор тадқиқотини ўтказиш – Янги бозор ёки сегментга киришдан аввал, талаб, рақобат ва трендлар ҳақида чуқур таҳлил қилинг. Ҳозирги шароитларда бу унчалик қийин эмас, сунъий интеллект орқали анча чуқур таҳлиллар қила оласиз, ҳа, айтганча бизнесингизда имкон борича сунъий интеллектни қўллаш жараёнини бошланг.

2. Мижоз базасини кенгайтириш – Янгидан мижоз жалб қилиш ва мавжуд мижозларни сақлаб қолиш стратегияларини ишлаб чиқинг (масалан, маркетинг кампаниялари, бонус тизимлари), бу жуда муҳим жараён ҳисобланади, бир лойиҳага киришишдан олдин унинг маркетинг таҳлилини, яхши маркетологлар, бизнес аналитиклар билан бонуслар тизимини маслаҳатлашиб олинг. Бу жараёнда пулни аяманг, фақат профессионаллар билан ишланг.

3. Маҳсулот ёки хизматларни диверсификация қилиш – Янги маҳсулотлар ёки хизмат турларини жорий этиш орқали янги бозорларга чиқиш, яъни мавжуд маҳсулотнинг ичида янги хизмат таклиф қилиш сотув ва фойдани каррасига кўпайтиради. Масштаб деганда фақат янги лойиҳа тушунилмайди, аксинча мавжуд мижозларга қўшимча хизмат ва маҳсулотлар таклиф қилиш ҳам масштабга олиб чиқади.

4. Сифатни ошириш ва инновация – Маҳсулот ёки хизмат сифатини яхшилаш, янги технологиялар жорий этиш. Бизнес ҳеч қачон бир жойда туриб қолмаслиги керак, у доимий ўзини ўзи янгилаб бориши керак, керак бўлса, ўзингиз яратган янги маҳсулот эски маҳсулотни ўлдириши керак. Apple компанияси бир пайтлар iTunes чиқариб миллионлаб доллар фойда келтириб турган iPod плейерларини ўлдириб юборган эди.

5. Ҳамкорлик ва шерикликлар – Бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилиш орқали янги имкониятларга эга бўлиш. Турли корхоналар билан ҳамкорлик қилиш имкониятини қидириш керак, барча ишни ўзингиз қила олмайсиз, қила олган тақдирда ҳам бу сизга қимматга айланиши мумкин.

6. Молиявий режалаштириш ва инвестиция – Кенгайиш учун зарур бўлган сармояни аниқлаш ва унга етишиш стратегиясини белгилаш. Ўзи маълум бир мақсадга аниқ етиш учун қанча пул керак ва қанча пул бўлса, етишиш мумкин деган саволга тадбиркор сифатида аниқ жавоб бера олишингиз керак.

7. Талантларни жалб қилиш – Махсус билим ва кўникмаларга эга ходимларни ёллаш орқали компания имкониятларини кенгайтириш. Сифатсиз, профессионал бўлмаган кадрлардан тежалган пул албатта катта ютқизишлар билан бошқа хатолар билан чиқиб кетади. Мутахассисга пулни аяманг, у албатта ўзини оқлайди. Айнан мутахассисни қандай аниқлаш ва уни қандай ишга олиш кераклиги ҳақида кейинги постларимда хабар бериб бораман.

@bektoshkhatamov


Her şeye rağmen.

“У қилган бўлса, нега сен қила олмайсан?”

Ж. К. Роулинг — “Ҳарри Поттер”нинг муаллифи.
Ёлғиз она. Ишсиз. Қўлида бола, қалбида тушкунлик. Китобини 12 та нашриёт рад этган. “Бу қизиқарли эмас”, дейишган.

Лекин у бир нарсага ишонган — ўзини қидиришни тўхтатмаган. Натижада — дунёнинг энг машҳур ёзувчиларидан бирига айланди.

Биз ҳам кўп нарсани ўйлаймиз:
“Қўлимдан келмайди.”
“Қўллаб-қувватлайдиган одам йўқ.” “Ҳозир эмас, кейин бошлайман.” Изласак, баҳоналар кўп, лекин…

Лекин ҳаётда ғалаба қозонганлар — ҳеч нарсага қарамасдан (her şeye rağmen) иш бошлаганлар.
Сиз ҳам шулардан бири бўлишингиз мумкин.

Биз яқинда буни бутун жамоа билан ҳис қилдик дея оламан, @profiuniversity тиббиёт факультетига лицензия олиш жараёни узоқ давом этди. Ўзи Вазирлар маҳкамасининг 80-қарорида жуда ўзига хос мураккаб талаблар келтирилган, биз ҳам ҳар сафар шу талабларни ўз ўрнига қўйиш учун ҳаракат қилдик.

Ҳар сафар лицензияга топширганда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилар эдик, тайёргарлик даҳшат бўлар эди, лекин ҳар сафар қандайдир камчилик қолиб кетган бўлар эди.

Кейинги сафар уни ҳам тўғирлаб яна топширавердик, ҳеч нарсага қарамадик, ҳар хил гап сўзлар бўлди, ўзим ўзимдан шубҳаланган пайтим ҳам жамоага буни билдирмадим, чунки менинг кайфиятим жамоага бошқача таъсир қилиши мумкин эди, ичимдан зил кетса ҳам буни билдиришга ҳаққим йўқ эди.

Жамоа ҳам ўз ўрнида жуда катта қўллаб-қувватлади ва эплаш қийин бўлган ишлар ҳам ҳеч қандай коррупциясиз амалга ошди.

Энди нималар қилмоқчимиз?

Биз шунчаки тиббиёт мутахассиси чиқарадиган университет бўлиш ниятимиз йўқ.

Биз ҳозир Туркиянинг икки йирик тиббий шифохонаси билан музокара олиб бормоқдамиз, Навоийда ва Тошкентда катта иккита замонавий шифохона ишга туширилади ва талаба айнан университет қошидаги шифохонада малака оширади.

Биз тиббиёт соҳасида ўзига хос инқилоб ясаймиз ва буларнинг барчаси ҳеч нарсага қарамасдан (her şeye rağmen) бўлади.

@bektoshkhatamov


Барча ўлик нарсалар оқим бўйлаб сузади, оқимга қарши сузиш учун тирик бўлиш керак.

Гилберт Кит Честертон
“Абадий инсон”

@bektoshkhatamov


Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин ўз футболчиларига “Бирлашган араб амирлигидан ютқизсаларинг, отувга ҳукм қиламан” деган бўлса-я! Ажаб эмас жонини жабборга бериб ютиб қўйса…

@bektoshkhatamov


Ҳа, дуранг бўлди, аммо йигитларга катта раҳмат, Эрон мундиалга чиқди, бизда яна озгина бор. Лекин жуда яхши ўйин бўлди. Йигитлар бугун ростан ҳам ўзгача ўйин кўрсатишди. Ҳозир 15 дақиқадан сўнг Шимолий Корея ва БАА ўйнайди.

Агар Шимолий Корея БАА устидан ғалаба қозонса, Ўзбекистон тарихида бугунги тун олтин зарварақлар билан ёзилади ва биз Жаҳон чемпионатига йўл оламиз.

@bektoshkhatamov


2:2

Эҳҳҳҳ….

Жуда зўр кетаётган эдик.

@bektoshkhatamov


Голллл.

Аббос Файзуллаев ҳисобни яна оширди, ҳисоб 2:1 бизнинг фойдамизга.

Олға, йигитлар.

@bektoshkhatamov


Оббо…

Эрон ҳисобни тенглаштирди.

Ҳисоб 1:1

Жуда чиройли гол урилди, ҳаммаси аутдан йўл қўйилди.

@bektoshkhatamov


Футболда Жаҳон чемпионатига чиқсак, нима бўлади?

Жуда кўпчилик футболда Жаҳон чемпионатига чиқиш менга ҳеч қандай фойда олиб келмайди деб ўйлайди, лекин аслида ундай эмас, футболнинг ривожланиши билвосита ёки бевосита ҳар биримизга катта фойда олиб келади.

Биргина Абдуқодир Ҳусановнинг Манчестер Ситига ўтгандан сўнг республика бўйлаб 20000дан ортиқ ўсмирлар футбол билан шуғулланиш учун футбол мактабларига мурожаат қилишганлиги ҳақида гаплар тарқалди.

Бу ўз-ўзидан янги иш ўринлари яратади, бизга скаутлар ташриф буюра бошлашди, агар Жаҳон чемпионатига чиқсак, бошқа футболчиларимизда ҳам топ клублар учун ўзини кўрсатиб олиш имкониятини пайдо бўлади, бу эса яна ҳам мамлакатни танитишга ва чет эл пул оқимини шакллантиришга ёрдам беради.

Мамлакатни спортчалик тез танита оладиган бирор соҳа мавжуд эмас, шунинг учун йигитларимизга омад тилаб туришимиз керак. Қўллаб-қувватлайлик, биз ҳам Жаҳон чемпионатига чиқайлик.

@bektoshkhatamov


Жуда яқин келяпмиз-эээ.

Гол. Ўзбекистон Эрон дарвозасига биринчи голни урди. Ҳисоб ҳозирча 1:0.

@bektoshkhatamov


Репост из: unituruz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💰 OYIGA 5-15 MLN SO‘M DAROMAD QILISHNI XOHLAYSIZMI?

Ham sayohat qilib, ham barqaror daromad topish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!

🔹 Tur operatorlik va aviakassirlik kursimizga qabul ochiq!

📆 Kurs davomiyligi: 2 oy

💼 Eng yaxshi natija ko‘rsatganlarni ishga joylashtiramiz!

Oldingi kursimizda o'zini yaxshi ko'rsata olgan 5 kishi ishga qabul qilganmiz.

🏅 70% dan yuqori natija qilganlarga xalqaro sertifikat beriladi.

⏳ Qabul yopilishiga sanoqli kunlar qoldi!

🌍 Daromadli sohani egallang va kelajagingizni o‘zgartiring!

Ssilkani bosib ro‘yxatdan o‘ting, biz siz bilan bog‘lanamiz! 👇

https://forms.gle/ecUFTgdcNzUwZkXq8


Умрлик маслаҳат.

Кечага дадамдан ажойиб маслаҳат олдим, шуни бугун сизларга етказмоқчиман.

Мен учун кун маслаҳати эмас, умуман умрлик маслаҳат бўлди.

Сифатга эътибор қаратинг, фақат сонга эмас.

Мижоз учун максимал қиймат берилса, кўплаб вазифаларга югуриб юришга ҳожат қолмайди, мижоз қиймат учун пул тўлайди.

Сифат – ишончни, ишонч эса садоқатни шакллантиради.

@bektoshkhatamov




Демоктария кўпчиликнинг диктаторлиги дегани эмас.

Хитойга келиб нега давлат бой бўлса, ҳам халқ унақа бой бўла олмаётганлигига яққол мисоллардан бирига гувоҳ бўлдим.

Мактабларда, университетларда Маркс, Ленин таълимотлари ҳамон ўқитилмоқда, аммо давлат бозор иқтисодиёти режимида яшамоқда, лекин марказлашган ҳукумат ҳар кимни қаттиқ назорат остида ушлайди.

@bektoshkhatamov

Показано 20 последних публикаций.