Трампнинг фаластинликларни юртидан «бадарға қилиш» таклифи кескин қораланди 🗽
АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластинни «тозалаш» мақсадида Ғазо секторидан фаластинлик қочқинларни Миср, Иордания ва бошқа араб давлатларига кўчиришни таклиф қилди. Иордания қироли ва Миср ушбу таклифни рад этди.
Миср ТИВ «Ғазо аҳолисини ўз юртидан бадарға қилиш» ғоясини қоралашини билдирди. Иордания ТИВ раҳбари Айман Сафади эса, «Фаластин фаластинликлар учун, Иордания эса иорданияликлар учун» эканини айтди. Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам Ғазони Фаластин анклавидан ташқарига кўчириш бўйича «ҳар қандай лойиҳани қоралаши ҳамда фаластинликлар ўз ерлари ва муқаддас жойларидан воз кечмаслигини» айтди.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
👉 proview.uz — холис ахборот