Трамп хорижлик бойларга Green Card’нинг пулли варианти «олтин карта»ларни сотмоқчи 🗽
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳудди Green Card каби АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи «олтин карта»ларни сотишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, карта тахминан $5 млнга баҳоланади ва фуқаролик олишни осонлаштириши мумкин.
Трамп «олтин карта»ларнинг савдоси яқин икки ҳафта ичида бошланишини ва бу «мутлақо қонуний» эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, «бир қанча яхши рус олигархлари» ҳам карта сотиб олиши мумкинлигини айтди. АҚШ раҳбарига кўра, бу орқали мамлакатга кўпроқ бойлар келади, пул сарфлайди, солиқ тўлайди ва иш ўринлари яратади.
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
👉
proview.uz — холис ахборот