Алишер Навоий сиймосига эҳтиром!
9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан ҳудудларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда божхоначилар ҳам иштирок этишди.
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманидаги “Мурувват” уйида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий таваллудига бағишланган мушоира кечаси ташкил этилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида сана муносабати билан маърифий тадбир ўтказилиб, улуғ аждодимизнинг бой маънавий мероси ҳақида ходимларга маълумотлар берилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 9-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган адабий тадбир ғазаллар, рубоийлар, рақслар ва саҳна кўринишларига бой бўлди.