Cancel culture’нинг ўзбекча модели ҳақида
Нега бутун дунёда ишлаб келган кэнселлинг бизга келганда ўзининг форматини ўзгартириб олади? Ғарбда бойкотга тушган машҳурлар билан абсолют алоқалар узилади, ҳомийлик шартномаларидан тортиб реклама шартномаларигача. Бунда ўша машҳур бренд запретга тушган шахс билан ишлаш орқали жамоатчилик олдида ўз обрўсини таваккалга қўя олмайди. Натижада бренд “ёвуз” инсондан воз кечгани учун яна обрўсини ошириб олади, “ёвуз” одам эса баттар тубга шўнғийди. Баъзи ҳолатларда машҳурлар адолатсиз равишда запретга тушиб қолади, бунақа ҳолатлар ҳам етарлича топилади, жамият билан қарама-қарши бўлсангиз ҳеч ким айбсизлик презумциясига риоя қилмайди. Лекин гап бу ҳақида эмас. Гап бойкотни ўзбекча модели ҳақида.
Охирги йилларда биз учун ҳар ой янги “злодейлар” топиб беришмоқда. Халқни қўйга тенглаганлардан тортиб уларни солиқ тўламайдиган ноинсоф чиқарган чиройли овоз соҳибларигача версияларини кўрдик. Дўконида “Жанг клуби” очганидан тортиб монополияни оқлаб берадиганларгача чиқди. Лекин уларнинг қайси бири йўқ бўлди? Ҳаммаси бир муддат ўтиб одатий тарзда ўз фаолиятини давом эттирмоқда, улардан воз кечган одамлар ҳам кўп ўтмай уларни қайта “севиб” қолаверамиз.
Уларда ўз товарини реклама қиладиган брендларнику гапирмай қўя қолай, уларнинг аксарияти ҳеч нарса бўлмагандай ҳамкорликни давом эттираверишади. Чунки улар ҳам билади бойкотнинг ўзбекча модели - бу ҳудди KPI’га ўхшаган нарса. Ой охиридаги ҳисобот учун мавжуд ва аксарият ҳолатларда қўшиб ёзилган нарса бўлади.
Шундай экан, агар сиз машҳур бўлсангиз ва қайсидир бефаросатлигингиз учун запретга тушиб қолсангиз, ҳавотир олманг. Бирор давлатга бориб дам олиб келинг. Бир ойдан кейин ҳеч нарса бўлмагандек фаолиятингизни давом эттираверасиз. Ҳеч нарса ўзгармайди, мен кафил. Сизни ер билан битта қилган халқ ўша пайтда бошқа бировни топташ билан банд бўлади ва сизнинг қилмишларингизни батамом унутади.
Чунки бойкот, бекор қилиш маданияти каби нарсалар - хотира талаб қилади. Хотира билан эса бизда узоқ йиллардан бери мамммолар бор.