Фильтр публикаций


“Бунақаси ҳатто эски Ўзбекистонда ҳам бўлмаган” рукнига оид навбатдаги янгилик.

Маҳаллий табиркорларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида 3-4 та эркатойни бизнесини монополияга айлантириб бериш учун хизмат қиладиган навбатдаги қарор. Албатта агар рост бўлса.

Қочаман десанг уёқда Трамп дегани ҳаммани қувишни бошлади:)


Донни Браско: Менинг мафия ичидаги сирли ҳаётим’ китобини тугатдим.

Асар ФҚБ агенти Жозеф Пистоне томонидан 1988 йилда ёзилган. У 1976 йилдан 1982 йилгача мафия ичида агент бўлиб яшаб келган. Айнан у туфайли АҚШдаги 200га яқин мафия аъзоси қамоққа олинган. Айнан у ФҚБ таркибида бўла туриб мафиянинг обрўли аъзоларидан бирига айлана олган, “оила” таркибига кириш учун биринчи рақамли номзод бўлган.

Агентнинг ҳикояси жуда ҳам қизиқарли қилиб ёзилган. Уни ўқигандан сўнг мафия қанақа тузилиши, унинг таркиби, унинг қонун-қоидалари, улар амал қиладиган ёзилмаган кодексларгача тушунча ҳосил қиламиз. Агентнинг ўта завфли саргузаштлари, унинг якуни қандай тугашига бўлган интригани чўққига олиб чиқади.

Шубҳасиз бу асар мафия деган ташкилотга қизиқувчилар учун хазинага тенг топилма. Айниқса италияликлар асос солган жиноий гуруҳларни ўрганиш бўйича қўлланма бўла олади. Шу билан бирга АҚШ федераллари ва мафия ўртасидаги жанглар, ҳукуматни мафияга қарши кураш услублари яхши очиб берилган асарда.

Бу асар асосида фильм ҳам суратга олинган — Донни Браско. Лекин айтиш мумкинки, бу воқеаларни битта фильмга сиғдириш имконсиз эди, бу воқеалар учун узундан-уўоқ давом этадиган сериал суратга олиш мақсадга мувофиқ.

Мафия Донни Браскони боши учун ўша пайтларда 500 минг доллар мукофот эълон қилди, уни ўлдириш учун катта массштабли ишларни бошлади. Бироқ суд тугагач улар тушуниб етди, аслида Донни Браско ФҚБ агенти эди ва у ўз ишини профессионал даражада амалга оширди. У душман, лекин ҳурматга лойиқ душман. Агар у қилган ишни мафиянинг ичидан чиққан одам қилганида, бу энди кечириб бўлмас даражадаги сотқинлик эди ва уни ўлдирмаганча қўйишмасди.

#ўқишга_нимадир


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенинг солиқларингдан маош оладиган давлат ишчилари, усизам миллионлар эвазига тўйма-тўй юриб, ҳатто сенчалик ҳам давлатга солиқ тўламайдиган отарчиларнинг тансоқчиси вазифасини бажариши сал ғалатимасми?


Сигмачилар бу сафар подкастига Фируз Аллаеани чақирибди. Аллаевнинг айтишича, бу йил улар Дюна ва Шантарам ккби асарларни ўзбек тилида чиқаришни режалаштиришмоқда экан.

Шантарамни ўқиган одам сифатида жудаям тавсия қиламан. Автралиядаги қамоқхонадан қочиб Ҳиндистонга бориб қолган эркак ҳақида ўта қизиқарли китоб. Саргузаштларга бой, Ҳиндистонни биз билмаган ракурсдан кўриш имконини берадиган асар.

Асар асосида суратга олинган сериал муваффақиятсиз чиқди ва бир мавсумдан сўнг ёпилди. Қизиқарли нимадир ўқимоқчи бўлсангиз, албатта шу китобни ўқинг.

Айтмоқчи, подкастни қўринглар, ўзбек зиёлиларидан тортиб, машҳур ёзувчиларимизгача майда-чуйда ғиштлар отилган:)

#ўқишга_нимадир

https://youtu.be/ZbDSgeNMhWw?si=SLrJB4TUyozj9qy1


Ўзбекча "беспредел" қанақа бўлади деб сўрашса, шу воқеани сўзлаб беринг

Фарғонада 20 ёшли йигит амакисини BYD русумли машинасини тегишли хужжатларсиз ҳайдаб кетмоқда. Уни йўлда ДАН ходими тўхтатяпти ва хужжатлар йўқлигини аниқлаб, ролга ўзи ўтиряпти. ДАН ходими машинани жарима майдончаси томонга ҳайдаб кетмоқда ва унинг ўзи ҳам катта эҳтимол тезликни ошириб қоидаларни бузмоқда. Бу вақтда унинг йўлидан вояга етмаган йигитча (албатта унда ҳам ҳеч қанақа гувоҳонма бўлмаган) устозининг руҳсати билан унинг Damas русумли машинасини ҳайдаб чиқиб келмоқда. Вояга етмаган йигитнинг айби билан ЙТҲ содир бўлмоқда ва йигитнинг ўзи касалхонада вафот этмоқда.

Устоз шогирди вояга етмаган бўлса ҳам машинасини бериб юборяпти.
Амаки жиянини хужжати бўлмаса ҳам машинани бериб юборяпти.
Уни машинасига ўтирган ДАН ходими эса, машинани белгиланган тезликдан баланд ҳайдамоқда.


Кўчаларимиздаги беспредел ҳақида Тарантино кино ишласа ҳам бўлади.


Россияда туғилиш сони кўпайтириш мақсадида мактаб дискотекларини қайтариш таклиф қилинмоқда экан.

Бу таклифни таълим вазирлигидаги мансабдор шахс айтган. Унинг фикрича ёшлар орасида романтика йўқолиб кетмоқда, буни қайтариш учун шароитлар яратиш керак. Ёшлар ўртасида оила қуришлар сонини кўпайтириш керак ва шу мақсадда дискотека ва бошқа кўнгилочар тадбирларни мактабларга қайтариш зарур деб ҳисобламоқда амалдор.

Балки бунақа сунъий чораларни кўрмасдан, шунчаки, яқин келажакдаги украиналик фермерлар ҳосили учун ўғит вазифасини бажаришга маҳкум рус эркакларини ватанга қайтариш керакдир? Афсуски бу ҳақида ҳеч қайси амалдор гапирмайди, натижада юқоридаги каби абсурд таклифлар пайдо бўлиши кўпаяверади. Тупизм.


АҚШ 1,5 миллион ноқонуний иммигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштиряпти экан.

Энг қизиғи, рўйхатда мавжуд бўлмаган давлатлар 337 нафар СССР ва 845 нафар Югославия фуқаролари ҳам бор. Рўйхатни тузган одам камида 34 йилга адашганини кимдир унга айтиши керак.

Ўзбекистонга ҳайдалиши аниқ бўлганлар эса 975 нафарни ташкил қиларкан.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Твиттерда уч кундан бери мана шу мавзу муҳокама бўлмоқда. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек шахмат мусобақасида ўзининг рақибаси, ҳиндистонлик қизнинг кўришиш учун узатган қўлини олмади. Бу воқеа нафақат Ўзбекистонликлар орасида, балки бутун дунёдаги твиттерчилар орасида муҳокама бўлди. 99 фоиз одам уни сўккан ва ҳақоратлаган. Энг камида фаросатсизликда айблаган.

Воқеадан бироз ўтиб Нодирбек ўзининг твиттердаги аккаунтида бунинг ёмон томони йўқлигини, у диний мотивлари туфайли бегона аёлнинг қўлини олмаганини айтган. Бироқ тармоқ фойдаланувчилари унга бир ҳафта олдин бошқа мусобақада бошқа бир спортчи қизга қўл узатган суратини топиб келишган. Шундан сўнг Нодирбек твиттер аккаунтини ўчириб ташлаган.

Нима ҳам дердик, яхши шахматчи бўлиш учун ақлли бўлиш керак. Бироқ яхши шахматчи бўлиш учун фаросатли бўлиш шарт эмас экан.

Айтмоқчи, Нодирбек оқ доначаларда ўйнаганига қарамай ютқазибди ўша ўйинда. Карма.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугунга интернет етарли бўлди.


Маҳаллийлаштирилган маркетингча юриш ҳақида

Кўринишидан 2025 йил халқни устидан кулиш йили деб эълон қилинган кўринади. Ҳар ҳолда ҳеч бир ташкилот бу борада бир-биридан қолиб кетмасдан ҳаракат қилаётгандек.

Куни кеча "Халқнинг устидан кулиш" яширин акциясига Uzbekistan Airways ҳам қўшилибди. Компания ўзининг 33 йиллиги муносабати билан барча чипталарга 30 фоизлик чегирма эълон қилганини маълум қилди. Эълон қилганда ҳам бутун тармоқ орқали, жуда кенг тарзда буни амалга оширди. Бироқ маълум бўлишича, бу навбатдаги ёлғон экан.

Компания чипталарга 30 фоизлик чегирма қилишидан аввал уларнинг нархини яхшигина кўтариб олган. Натижада ҳеч қанақа чегирма бўлмаган, буни компаниянинг тармоқлардаги аккаунтлари остидаги изоҳлардан кўриш мумкин. Аксарият фойдаланувчилар компанияга бойкот эълон қилишни таклиф қилишмоқда.

Бу нафақат оддий ёлғон, бу мижозлар устидан кулиш. Бу ҳурматсизлик ва бу ишни давлат ташкилотлари уялмасдан амалга оширишмоқда.


CNN канали Ибн Синони ўзбек олими деб кўрсатгани учун тожикларни жахли чиқибди. Тожикистонлик амалдор буни салкам ҳақоратга яқин нарсага тенглаган ва тожик тарихчиларига муносиб жавоб беришларини тавсия қилган.

Шу хабарни ўқидим ва ҳаёлимга Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романи келди. Хотира рашки деган нарса ҳақида ёзилади ўша китобда. Ўлган одамнинг хотирасини ўзгалардан қизғониш дегани бу нарса. Яъни, сизнинг ўлиб кетган яқин қариндошингизни, кунлардан бир кун келиб битта еттиёт бегона менинг яқиним эди деб турса жахлингиз чиқаркан. Ўлиб кетган яқинингизни хотирасини ҳам қизғонар экансиз.

Худди шу нарса тепадаги ҳодисага ҳам мос келади. Ибн Синони кимга тегишлилиги энди ҳеч нарсани англатмайди. Ёки бўлмасам Амир Темурнинг ҳам қаерданлиги бизни обрўли миллатга айлантириб қўймайди.

Одамлар Ибн Синонинг тожик бўлгани учун тожикларни хурмат қилишмайди, одамлар тирик тожикларга қараб халққа баҳо беради. Бу ўзбекларга ҳам ва умуман барча миллатларга тегишли нарса.

Сизларни ваколатинглар доирасида бўлган нарса эса битта нарса эди ва сиз уни бажармадингиз. Сизлар на янги Ибн Синони чиқардинглар, на янги Навоийни. Ўз вазифаларингни бажармай ўлган одамларни рашк қилиб, шаллақилик қилишни тўхтатсаларинг, камроқ кулгига қолардинглар.


Бу одамни битта камерада муддати тугагунча ўзи билан ўзини ёлғиз қолдириш керак.


Fribgarlik uchun qidiruvda bo‘lgan yana bir o‘zbekistonlik erkak Turkiyada ushlanib, Toshkentga deportatsiya qilindi

@daryo_live


Яхшиям юзни мозайка қилиб яширишибди, сал қолганда айбсизлик презумпцияси бузиб қўйишарди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Беларусда президентлик учун навбатдаги сайловлар бошланди. Унда амалдаги президент Лукашенко еттинчи марта номзодини қўйди. У 1994 йилдан бери мамлакатда президент.

Президентнинг ўзи ҳам бугун ўзининг қадрдон кучуги билан сайлов участкасига бориб овоз берибди.


Инсон ҳуқуқларини чеклаш билан Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат ташкилоти шуғулланади

Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича давлат кенгашининг таклифига кўра, мигрантларга турмушга чиқмоқчи бўлган россиялик аёлларни, никоҳдан олдин суҳбатга чақириш амалиёти қўлланилиши режалаштирилмоқда экан. Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, бу амалиёт сохта никоҳларни олдини олиш учун зарур эмиш.

Бу ерда энг кулгили жиҳат шундаки, одамларнинг ким билан никоҳ қуришини белгиламоқчи бўлаётган ташкилот — Инсон ҳуқуқлари бўйича давлат кенгаши. Тасаввур қилаяпсизми, сизнинг ким билан никоҳ қилишингиз бу аслида сизнинг ҳуқуқингиз, унга аралашиши керак бўлган энг охирги томон — давлат бўлиши керак. Абсурд шундаки, инсоннинг ҳуқуқларини чеклаш билан энди инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот шуғулланмоқчи.

1984 асаридаги давлат ташкилотлари эсингиздами?

Тинчлик вазирлиги
— доимий уруш олиб бориш билан шуғулланади.

Фаровонлик вазирлиги — инсонларга қанча озиқ-овқат берилишини, уларнинг доимий тарзда камайтириб бориш, одамларни камбағаллаштириш билан шуғулланади.

Ҳақиқат вазирлиги — ёлғон билан, инсонларни алдашга мўлжалланган пропагандани ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Муҳаббат вазирлиги — инсонларни кузатиш, уларни қийнаш билан шуғулланади.

Оруэлл 75 йил аввал бу антиутопиясини ёзар экан, келажак авлод бу китобни ўқиб, бундаги даҳшатни ҳис қилиб, бунақа режимларга қарши курашади деб умид қилган бўлса керак. Аслида эса, унинг китоби охирги йилларда диктаторлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда:)


Ютубда қизиқ бир подкастга кўзим тушиб қолди. Қозоғистонлик машҳур подкастчи Арман Абдолла, маҳаллий қишлоқ хўжалиги мутахассиси билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида Ўзбекистон ҳақида кўп гаплар бўлган. Улардан эътиборга моликларини келтириб ўтаман.

Ўзбекистоннинг оролбўйи ҳудудларга саксовул экишидан асосий мақсади экологик фожеага қарши кураш эмас, мақсад — нефт. 2005 ёки 2006 йилда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида келишув бўлган. Буни излаб кўрсангиз очиқ манбалардан ҳам топасиз. Унга кўра оролбўйи ҳудудлардан Қозоғистон газни, Ўзбекистон нефтни олишга келишиб олинган. Ўзбекистон саксовул экиш орқали у ҳудудларга техникаларини киритиб олишга замин яратмоқчи. Улар учун биринчи ўриндаги мақсад экология эмас, табиий қазилмалар.

Энг ёмони, Оролнинг Борса-келмас деган жойларида бир вақтлар биологик лабораториялар бўлган. Агар у ерларга етиб борилса, даҳшатли касалликларни қайта қўзғатиб юборишлари мумкин.

Бундан ташқари, Марказий Осиёда сув ортидан уруш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳам мутахассис жавоб берибди.

- Марказий Осиё халқлари туркий халқлар, улар сув ортидан бир-бири билан урушишлари мумкинми?
- Биз албатта қардош халқлармиз, Олимпиадаларда бир-биримизга мухлислик қиламиз. Лекин сиз кўпкари мусобақаларидаги жанжалларимизни кўрганмисиз? Бу бор-йўғи кўпкари мусобақаси.


Подкастда айтилган гаплар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмадим, бу ҳақида бизникилар ҳам муносабат билдиришса билиб олармиз.

Подкастга линк: https://youtu.be/sAVoJp1tyNQ?si=Oid7BRsvyDtXe3Zf


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
...Тарихда бўлмаган ишлар бўлмоқда
Банкирлар маҳаллага кириб келмоқда
...

Банкирлар шу одамга кредит бермагунча қутилмайди шекилли.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айтишларига қараганда, Самарқандда қайсидир амалдорнинг ўтиб кетиши учун светофорда турган ГАИ ходими чироқларини ёқиб келаётган тез ёрдам машинасини йўлдан ўтказмабди.

Бир томондан тўғриямда, амалдор манзилига кечикса ГАИ ишдан олиниши мумкин, тез ёрдамнинг ичидаги одам ўлса, айбдор саналиши мумкин бўлган охирги одам - ГАИ бўлади. Ундан кўра бечора докторларни калтаклаш - арзон ва қулай.


Илтимос, шу келиниз гапирмасин (с)

Газнинг нархи 1 апрелдан яна кўтарилиши ортидан бизнинг севимли, сайланган депутатимиз Алишер Қодиров тилга кирибди. Тасодифми? Мен ундай деб ўйламайман (мана шу жойи Киселёв овозида ўқилсин). Унинг айтишича газни уйни иситиш ва овқат пишириш учун сарфлаган халқни косаси оқармас экан.

Аслида халқ сизлардан кўп нарса сўрамаяпти, қишдан эсон-омон ўтиб олиш учун газ сўраяпти. Шуни ҳам чала-чулпа бериб, яна миннат қилишларига ўласанми? Уйни газда иситмай, овқатни газда пиширмай нимада иситайлигу, нимада пиширайлик? Ҳудди бир бепоён альтернатива бериб қўйгандай баландпарвоз ақл ўргатишларига неччи? Халққа келгунча йўқ бўлиб кетаётган газлар борасидаку умуман гапирмай қўя қолай, бу борада гапириш тугул ўйлаш ҳам тақиқланган бўлса керак.

Депутат сўзини интернетдан қидириб кўрсангиз, фуқаролар томонидан танланган, ҳокимиятдаги вакил маъносини беради. У халқнинг, фуқароларнинг, ўз сайловчиларининг манфаатидан келиб чиқиб курашиши керак. У тепадаги халқнинг ишонган вакили бўлиши керак. Билмайман бу сўз қаерда яратилган, қачон яратилган, лекин аниқ Ўзбекистондаги маҳаллийлаштирилган версиясида сўз ўз маъносини йўқотган. Мисол тариқасида Алишер Қодировни оладиган бўлсак, бу одам ҳеч қачон халқнинг манфаатидан келиб чиқиб ҳукуматга эътироз билдирмайди. Бу одам доим ҳукуматнинг қарорларига эътироз билдирган халқ вакилларини айблайди. Унинг наздида халқ ношукур, ўқитувчилар кўп ойлик олаяпти, мигрантлар солиқ тўлаши керак.

Ўзи ҳеч қаерда мавжуд бўлмаган алифбода матн ёзиб келган одамдан адекват нарсани кутиш ҳам хато, лекин барибир ичингда бир овоз "депутат-ку, халқ вакили-ку бу ҳам" деяверадида.


Муҳаббатдан нафратгача 1,5 метр

Жокер фильмининг биринчи қисми ўта муваффақиятли чиқди. У йилнинг энг зўр фильмлари қаторида тилга олинди ва кино оламидаги энг нуфузли ҳисобланадиган "Оскар" мукофотини ютиш учун, ўша йилдаги энг кўп (адашмасам) 11 та номинацияда қўйилди. У нафақат танқидчиларнинг севимли фильмига айлана олди, балки кинотеатрда ҳам 1.1 млрд доллар пул йиғиб ҳар томонлама йилнинг энг зўрларидан бири бўла олди.

Бунақа муваффақиятни кутмаган фильм ижодкорлари, дарров иккинчи қисмни суратга олишга киришиб кетишди. Улар бюджетни янада катталаштиришди ва 5 йилдан сўнг иккинчи қисмни премьера қилишди. Натижада фильм йилнинг энг касодга учраган лойиҳаларидан бирига айланди. Фильм ҳар томонлама йилнинг энг ёмони бўлди. Мукофотлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, у йилнинг энг ёмонларига бериладиган анти-мукофот ҳисобланмиш “Олтин малина”нинг барча, беш номинациясида ҳам ғолиблик учун курашадиган бўлди. 2020 йилда фиаско қилиб, ҳеч қандай шубҳаларсиз, "Оскар" мукофотини топширишдан анча муддат аввал ютиши аниқ бўлган Хоакин Феникс, бу сафар ҳам мукофот ютиши деярли аниқ бўлиб турибди. Фақат бу сафар унга бир эмас иккита "Олтин малина" топширилиши мумкин.

Фильмларнинг рейтинги ҳам, улар ишлаб топган пул ҳам ва танқидчиларнинг фикри ҳам осмон билан ерча фарқ қилди. Аслида эса уларни ишлаганлар ҳам, уларда ўйнаганлар ҳам деярли бир хил одамлар, битта жамоа.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар доим ҳам фильмларнинг иккинчи қисми биринчиси каби муваффақият келтирмайди, айниқса "Жокер" билан бўлган ҳолат бемалол энг қўрқинчли мисол бўла олади. У беш йилда — одамлар севган фильмдан, одамларнинг нафратига дучор бўлган картинага айланди.

Показано 20 последних публикаций.