Халқ банки ходимасининг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаган журналистга барибир иш очилди
MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали ортидан ИИБга чақиртирилган эди.
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовнинг маълум қилишича, Халқ банкининг Жиззах вилояти филиали собиқ ходимаси Б.Г. журналист Рухсора Ғофурова устидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.
«Рухсора Ғофуровага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46−2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилди», — дейилади Олий суд ахборотида.
Қайд этилишича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўриб чиқиш 27 февраль куни соат 10:00 га тайинланди.
@pressa01