Холмўмин Ёдгоровга савол!
Судьялар олий кенгаши 20 февраль куни соат 12.00. да матбуот анжумани ўтказишини эълон қилди.
Ушбу тадбирга борадиган ҳамкасблардан Кенгаш раиси Х.Ёдгоровга қуйидаги саволни беришни сўрайман.
1. Охирги 1-2 йил ичида бир қанча аёл судьялар Тошкентдан ҳудудларга ишга жўнатиб юборилган.
Бу ишга юборишлар қанчалик ихтиёрий бўлган?
2. Икки фарзанди ва турмуш ўртоғи
Тошкентда бўлган, бу шаҳардан кўчиб кетишга оилавий шароити йўл қўймайдиган ФИБ Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Бердимуратова Зульфиянинг ўрнига Қорақалпоғистон Республикасига бориб ишлаб берадиган эркак нима учун топилмаган?
3. Ҳар ой фарзандлари олдига қатнайвериб қийналиб кетган судья З.Бердимуратова оиласи бағрига қачон қайтарилади?
4. Ўзбекистондаги 1631 нафар судьянинг бор-йўғи 14 фоизи аёллар эканлиги, Тошкент шаҳридаги туман судлари (жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий) раисларидан икки нафаригина хотин-қиз эканлиги билан уларга нисбатан бундай муносабат ўртасида боғлиқлик борми?
P.S. Тошкентдан ҳудудларга “ихтиёрий” равишда ишга юборилган судьялар рўйхатида хотин-қизлар кам эмас.
@pressa01