Маҳаллада жиноят муҳокамаси
Норин тумани ИИБ бошлиғи подполковник Умид Бойхонов томонидан Тошқин маҳалласида содир этилган йўл транспорт ходисаси билан боғлиқ жиноят муҳокама қилинди. Йиғилишга жиноят содир этилган маҳалла ҳудудида яшовчи ҳайдовчилар, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва ёшлар таклиф этилиб, жиноят тафсилотлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Муҳокама якунида иштирокчиларга транспорт воситаларини очиқ холда ва калитини қолдириб кетиш, уларни бошқаришда тезликни ошириш, спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина ҳайдаш, электроскутерларни вояга етмаганлар томонидан бошқариш фуқаролар ҳаётини хавфга қўяётгани тушунтирилди. Келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.