Наманганда ўқитувчилар ўқувчининг тишини уриб синдирди
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Наманган туманидаги 30-мактабда ўқийдиган ўқувчини устозлари уриб, тишини синдиргани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Видеода 11 синф ўқувчисининг мурожаати тасвирланган бўлиб, унда кеча, 28 январь куни бола уч ўқитувчи томонидан хонага олиб кирилиб, калтаклангани айтилган. Оқибатда ўқувчининг тиши синган.
Айни дамда ушбу мактаб ўқувчиси шифохонада эканлиги айтилмоқда.
Бошқармага кўра, мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси, туман ҳокимлиги ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази вакиллари томонидан ўрганилмоқда.
“Ўрганиш якунига кўра батафсил маълумот берилиши билдирилади”, дейилади хабарда.
Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt