PORTAL24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Мурожат: +998771444424 ☎️
🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар.

Ҳодисанинг гувоҳи
бўлдингизми?
Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️
💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Jonli efir


🇺🇿 Abduqodir Husanov asosiy tarkibda !

🇬🇧 "Man Siti"ning "Nottingem"ga qarshi asosiy tarkibi ma'lum

⏰ Boshlanish vaqti: 17:30

https://t.me/portal24_official


Маккада қуръон музейи очилди

Макка шаҳрининг Ҳиро ҳудудида маҳаллий аҳоли ва зиёратчиларнинг диний, маданий билими ва тажрибасини ошириш мақсадида Қуръони Карим музейи ишга туширилди.

Мажмуага ташриф буюрувчилар ноёб қўлёзмалар тўплами, Қуръоннинг тарихий нусхалари, шунингдек ушбу муқаддас китоб асрлар давомида сақланиб қолиши жараёни акс этган интер фаол кўргазмани томоша қилишлари мумкин.

Макка шаҳрининг Ҳиро ҳудудида маҳаллий аҳоли ва зиёратчиларнинг диний, маданий билими ва тажрибасини ошириш мақсадида Қуръони Карим музейи ишга туширилди.

Мажмуага ташриф буюрувчилар ноёб қўлёзмалар тўплами, Қуръоннинг тарихий нусхалари, шунингдек ушбу муқаддас китоб асрлар давомида сақланиб қолиши жараёни акс этган интер фаол кўргазмани томоша қилишлари мумкин.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Самарқандда илк “Келажакка қадам” маркази фаолият бошлади

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва кредит ажратиш мақсадида “Келажакка қадам” маркази очилди.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇫🇷 Парижнинг Шимолий темирйўл вокзалидаги барча ҳаракат бутунлай тўхтатилди

Темирйўлларда Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилган.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда

Навоий вилоят ҳокимлигида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Вилоятдаги фаол, турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, юртимизда хотин-қизлар манфаати йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, дилбар аёлларимиз ва мунис қизларимизни байрам билан қутлади.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Жанубий Корея президенти ҳибсдан озод қилинди

Аввалроқ у исён уюштиришда айбланиб ҳибсга олинганди.

Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлга нисбатан чиқарилган ҳибсга олиш ордерини бекор қилди. Ёнҳап агентлигининг хабарига кўра, суд Юн Сок Ёлнинг ҳарбий ҳолат муддати қисқа бўлгани сабабли ҳибсдан озод қилиш ҳақидаги илтимосини қондирди.

Февраль ойида Юн Сок Ёл Сеул марказий туман судига мурожаат қилиб, ҳарбий ҳолат эълон қилиш бўйича айбловни ноқонуний деб топишни сўраган эди. Президент 2024 йил декабрь ойида ҳарбий ҳолат эълон қилганидан сўнг, мамлакатдаги вазият кескинлашди. У буни импичмент жараёнининг ҳукумат ишини фалаж қилиши мумкинлиги билан изоҳлади.

Жанубий Корея прокуратураси 26 январь куни президентни исён уюштиришда айблаб, унга қарши иш очган эди. 15 январь куни Юн Сок Ёл 48 соатга ҳибсга олинган, 19 январь куни эса суд уни расман ҳибсга олишга қарор чиқарган. Шу пайтдан бошлаб президентнинг тарафдорлари норозилик намойишлари уюштирди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Саида Мирзиёева 8-март муносабати билан барча айёлларни табриклади

"Бугун халқаро хотин-қизлар кунида мен ушбу чинакам баҳорий айём билан барча ҳамфикр опа-сингилларимни табриклайман.

Аёлни ожиза деймиз-ку, аслида аёл бўлиш — ожизлик эмас.

Аёл бўлиш — бу, аввало, масъулият ва матонат демак. Биз ўзимизни ўзгартириш, жамиятни ўзгартириш ҳамда сиёсат, фан, бизнесда эркаклар билан тенгма-тенг ўз сўзимизни айтиш учун осон бўлмаган йўлни босиб ўтдик. Биз ишонч билан олдинга — орзуларимиз томон интилмоқдамиз.

Мен сизга ирода, қатъият ва салоҳиятингиз муносиб эътироф этилишини тилайман. Оилангизга тотувлик ва фаровонлик, ўзингизга соғлик ва тўкис бахт ёр бўлсин!

Сизларни самимият ила бағримга босиб қоламан", деб ёзди президент ёрдамчиси.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон U-23 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентга вилоятдан келганларни ҳақорат қилган қашқадарёлик йигит қамалди

Суд қарори билан йигит ва уни видеога олган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Маълум бўлишича, вилоятликларни сўккан 21 ёшли йигит Қашқадарёда туғилган, Тошкент давлат техника университетининг 2-босқич талабаси.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

Қалин қор ёққанлиги сабабли 7 март куни соат 14:30 да “Қамчиқ” довони автомобильлар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган зарур тадбирлар натижасида “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун бугун тўлиқ қайта очилди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️«Манчестер Сити»да феврал ойининг энг яхши футболчиси деб топилган Абдуқодир Ҳусанов совринни қабул қилиб олди

Интервюда Ҳусанов таомлардан ош ва шашликни яхши кўришини, Витор Рейс «Сити»даги энг яқин дўсти эканлигини айтди.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


💐 “Portal24” ижодий жамоаси “8 март — Халқаро хотин-қизлар куни” билан барчангизни табриклайди.

Сизнинг Ватан равнақи йўлидаги ҳиссангиз беқиёс.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


💵 Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2025 йил 11 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди!

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


🌥 Республикамиз бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 10-15  даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.  
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим туманларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.  


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган!

Саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

Тошкентдан аввал:

Андижон – 12/13,
Наманган – 9/10,
Қўқон – 6/7,
Фарғона – 9/11.

Тошкентдан кейин:
Бухоро – 22/19,
Гулистон – 4/2,
Жиззах – 8/6,
Навоий – 18/16,
Нукус – 37/39,
Қарши – 19/14,
Самарқанд – 12/8,
Термиз - 14/9,
Урганч - 35-36.


Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон билан ядро дастури бўйича келишувга эришмоқчи

Доналд Трамп “Фох Бусинесс Нетwорк” телеканалига берган интервьюсида у Эрон музокаралар олиб боришига умид қилишини ва бу Эрон учун анча яхши бўлишини айтган.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мексика шимоли-шарқини мисли кўрилмаган ўрмон ёнғинлари қамраб олди

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


🇺🇦🇫🇷 Француз Мираге қирувчи самолётлари бугун биринчи марта Украинада қўлланилди - Украина ОАВлари

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt


Тошкент метросининг барча бекатларига хавфсизлик тугмалари ўрнатилади

Энди йўловчилар махсус тугмалар орқали метро ходимлари билан аудио ёки видео алоқа ўрнатиб, ёрдам сўрашлари мумкин бўлади.

Ҳар бир мурожаат автоматик равишда тизимга қайд этилади.

Telegram | Instagram | YouTube | Web sayt

Показано 20 последних публикаций.