Россиялик адвокат Трампнинг вакили бўлиши мумкин
Youtube | Instagram
Келиб чиқиши россиялик бўлган адвокат Борис Эпштейн Трампнинг Украинадаги махсус вакили бўлиши мумкин. Эпштейннинг ўзи Трамп Байден билан Оқ уйда учрашувга учаётганида ўзини ушбу лавозимга тайинлашини таклиф қилган. Эпштейннинг дипломатия соҳасида тажрибаси йўқ, лекин уни ўзининг сўзларига кўра, унинг Россияда ҳам, Украинада ҳам қариндошлари бор.
"Трампнинг жамоасидагилар Эпштейннинг таклифидан ҳайратда қолишди. Бироқ, сайланган президент ўзига қарши жиноий ишлар бўйича ҳимояни мувофиқлаштирган ёрдамчисининг сўзларини диққат билан тинглади", деб ёзади Тhe New York Times манбаларига таяниб.
Ҳозирда Эпштейннинг ўзи ҳам жиноий иш иштирокчиси ҳиcобланади. Аризона штатида у ва Трампнинг бошқа маслаҳатчилари 2020 йилги АҚШ президентлик сайлови натижаларини сохта сайловчилар рўйхати орқали бекор қилишга уринишда айбланган.
Youtube | Instagram