#Шанба мутаоласи
ҚОПЛОН ПОЛВОН ва ИККИ ҚОП
Қоплон полвон шундай куч-қудратга эга бўлганки, ҳатто бўриларни ҳам худди мушукдек девордан нарига ирғитиб юборавераркан. Айтишларича, у яна бизнинг ўлкаларда пайдо бўлибди. Бир куни полвон узоқ томонларга кўчиб кетаётиб қабристон ёнида ўтирган бир аёлни кўриб қолибди. Унинг оёғи олдида оғзи маҳкам боғланган иккита қоп ҳам турган эмиш. Биттаси кичик, иккинчиси ундан уч бармоқ каттароқ, уч бармоқ баландроқ экан. Қоплоннинг ҳориб турган аёлга раҳми келиб, отини тўхтатибди:
– Хоҳласанг, миндириб кетай! Қопларни эса эгарга ўнгариб оламиз.
– У отидан сакраб тушиб икки бармоғи билан кичикроқ қопни кўтарибди. Қоп худди ердан ўсиб чиққандек, жойидан сира қўзғалмабди. У уч бармоғини ишга солган экан, сал силжибди. Бир қўли билан кўтарган чоғида қоп ердан озгина узилибди. Иккинчи қопни эса иккала қўли билан зўрға кўтарибдию, қаттиқ зўриқишдан тиззасигача ерга ботиб кетибди. Шунда у пешонасидан оқаётган терни артиб:
– Мана буни қоп деса бўлади! Буларнинг олдида темир пардай енгил. Қопингда нима бор ўзи? – дебди.
– Нон! – жавоб берибди аёл. Биринчисида ўтган йилги ҳосил. Иккинчисида шу йилгиси.
– Иккинчи қоп жуда оғир экан.
– Ҳосил мўл бўлди.
– Йил яхши келгандирда?
– Сув кўп келди, – дея аёл ўнг томонига ишора қилибди. Қоплон полвон ўзанига сиғмай оқаётган кенг дарёни кўриб кўзларига ишонмабди: «Сарисув бу ёққа бурилиб оқаётган эканда!». Бироқ унинг олдидан Сарисув дарёси эмас, ботирлар томонидан қазилган янги канал суви оқаётгани кекса Қоплоннинг хаёлига ҳам келмабди.