"Мен ватанга таянчман" – Ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилдиДавлатобод туманида жойлашган "Ватанпарвар" боғида "Мен ватанга таянчман" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Тадбир Ватан ҳимоячилари шаънини улуғлаш, ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳини ошириш ва уларда миллий ғурур туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Фестиваль доирасида ҳарбий хизматчилар томонидан турли чиқишлар намойиш этилиб, иштирокчиларга ҳарбий қасамга содиқлик, фидойилик ва жасорат ҳақида қизиқарли маърузалар ҳамда ҳаётий тажрибалар асосида ҳикоялар тақдим этилди.
Шунингдек, фестиваль меҳмонлари учун махсус қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар кўргазмаси ташкил этилиб, иштирокчилар замонавий мудофаа воситалари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизматчилар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг қизиқарли ҳаётий ҳикоялари ва хизмат давомида тўплаган тажрибаларини тинглашди. Бу эса ёшларга ҳарбий соҳанинг аҳамиятини янада чуқурроқ англашга ёрдам берди.
Фестиваль фақатгина ҳарбий техникалар намойиши билан чекланиб қолмай, ҳарбий спорт мусобақалари, ватанпарварлик қўшиқлари ижроси ва турли танловлар билан ҳам бойитилди. Бу эса тадбирга ўзгача кўтаринкилик бахш этди.
Мазкур фестиваль ёш авлоднинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятини яратди. Тадбир давомида ёшлар ҳарбий хизматнинг шарафли бурч эканини ҳис этиб, ўз келажагини ушбу соҳа билан боғлаш истагини билдиришди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматиSayt |
Telegram |
Facebook |
Instagram |
YouTube