Гоҳида бошимни қўйнимга солиб,
Олиб кетгим келар билмам қайгадир.
Гоҳида ичимни нурга тўлдириб,
Қуёшга айлангим келар негадир....
Гоҳида изинсиз келган ҳаёллар,
Ҳушимни гангитиб қўяди буткул.
Ичимни тирнайди минг бир саволлар,
Ақлим чайнолмайин бўлади чил-чил.
Тишимни синдирар тақдир берган ош,
Ёшимни симириб ичади йиллар.
Қалбим тарк этмаган ўша қаламқош,
Ўйлари юракка ботади зилдай.
Ичимга тўлдирди лим-лим зардобни,
Бир кун яхши ўгил бўлолмаганим.
Оҳири кўринмас тубсиз гирдобни,
Шунча йилда енгиб ўтолмаганим.
(с) Хасан Бабакулов
Олиб кетгим келар билмам қайгадир.
Гоҳида ичимни нурга тўлдириб,
Қуёшга айлангим келар негадир....
Гоҳида изинсиз келган ҳаёллар,
Ҳушимни гангитиб қўяди буткул.
Ичимни тирнайди минг бир саволлар,
Ақлим чайнолмайин бўлади чил-чил.
Тишимни синдирар тақдир берган ош,
Ёшимни симириб ичади йиллар.
Қалбим тарк этмаган ўша қаламқош,
Ўйлари юракка ботади зилдай.
Ичимга тўлдирди лим-лим зардобни,
Бир кун яхши ўгил бўлолмаганим.
Оҳири кўринмас тубсиз гирдобни,
Шунча йилда енгиб ўтолмаганим.
(с) Хасан Бабакулов