Ночор ахборот сиёсати ва "Азизов иши"
Президент маъмуриятидаги бу ўзгаришдаги айрим нуқталар ахборот сиёсатимизда ғалати тенденциялар шаклланганига билинар-билинмас ишора қилгандай бўлди. Масалан, Президентнинг фармони асос қилиб олинган ушбу хабарларда ДХХнинг собиқ раиси А.Азизовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани келтирилган.
Албатта, бу нормал ҳолат. Аммо "Азизов иши"даги эриш ҳолат шундайки, унинг ДХХдан кетиш жараёни кўпчилик (мен маҳаллий ОАВни назарда тутяпман), энг қизиғи, катта нуфуз ва аудиторияга эга бўлган ахборот манбаларида ўта совуқ "подача" – ҳайдалди, дега ҳукмнома сўз билан хулосаланди.
Биламизки, "ҳайдалди" феъли айни матн ва воқеага ннисбатан қўлланилганда камситиш, ерга уриш маъносини кўпроқ беради. Бундай пайтларда бизда одатда "ишдан олинди" калимаси кўпроқ қўлланар ва бу "нормал" ҳисобланарди. Аммо "ҳайдалди"...
Қизиғи, биз маданий деб ўрганиб қолган интернет нашрларимизда бундай "нафрат тили"нинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган, тушуниш қийин.
Бундан ҳам қийини, юқори мартабали давлат мулозимига кўрсатилган бундай "эътибор"га ҳеч ким эътироз қилмади. Бунга, биринчи навбатда, АОКА муносабат билдириши керак эди, назаримизда. Аммо улар жим туришди.
Кеча Азизовнинг юқори лавозимга тайинланиши эса унинг "ҳайдалмагани"ни исботлади. Очиғи, Азизовни кўпчилик Президент командасидаги энг садоқатли, бундан ҳам муҳимроғи, зиёли, дунёқараши кенг кадр сифатида билади.
Хуллас, бир нарса тобора ойдинлашиб бормоқдаки, бизда ахборот макони секин-аста монополлашиб бораётгадек. Кимлардир унинг кучидан ўз манфаатлари йўлида калтак сифатида фойдаланаётгандек...
Давлатнинг ахборот сиёсати, позицияси мавҳумлиги туфайли бу маконда соҳага умуман алоқаси бўлмаган, умрида бир энлик матн ёзиб кўрмаган, матбуотнинг кучини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кадрлар майдонга келди.
Минг афсуски, бундай "менежер"лар кўпчилик ҳолларда журналистикани блогерлик, деб тушунишмоқда. Ташқи ахборот хуружлари, глобал хабарлар ва мафкуралар экспансиясига қарши туриш чоралари, минтақадаги ахборот маконида миллий салмоқ пайдо қилиш, ОАВ дан юмшоқ куч сифатида фойдаланиш, деган тушунчалар ҳақида ҳали на улар, нада бошқалар ҳали-ҳамон ўйламаётган кўринади. Холбуки, биз ахборот асри, маданиятлар қоришиб кетаётган глобал асрга кирганимизга анча бўлди.
Бизнинг назаримизда, давлатимиз ахборот сиёсати концепцияси (агар у бўлса)ни қайта кўриши ва бугунги дунё стандартлари даражасига мослаштириши зарур. Ахборот сиёсатини телефон орқали бошқариш формати бугун иш бермаслиги тобора равшанлашаётган бир пайтда, албатта, бунга жиддий қарашимиз керак бўлади.
@platformauzb