platforma.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Садир Жапаров оиласи билан "Амирсой"да дам олмоқда

Норасмий ташриф ўтган куни бошланганини Қирғиз Президенти келиши арафасида Тошкентда йўллар маълум муддат ёпилганидан билиш мумкин.

Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

@platformauzb


Баъзилар наздида сўз эркинлиги шундай бўлиши керакки,  айтилаётган эркин сўз моҳиятан "бепушт" бўлмоғи керак. Агарки, у теран томирга эга бўлса,  вақт келиб ғояга дўниши мумкин.

Шунинг учун "чойхона" ёки "лалми" гурунгларнинг фавқулодда кўпайиб кетаётганидан ажабланмаслик керак.
     
@platformauzb


“Сўз эркинлиги учун курашаётган инсон тош отиб, қўшнисини товуғини ўлдириб қўйса ҳам қамашади.”

Дейл Карнеги

@platformauzb


Турк халқларини бўлиш учун рус сиёсий технологлари қозоқларга тарихан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган сартларга (яъни, ўзбекларга) нисбатан ёмон муносабатни сингдиришди ва гўёки қозоқлар сўнгги 600 йил давомида мусулмон эмас, балки “тангричилар” бўлган деган тушунчани ёйишди.

Қирғизларга эса уларнинг “қадимийлиги” орқали барча турклардан устунлик комплекси сингдирилди. Нўғайларга фақат улар Улуғ Улус ва Қрим хонлигининг меросхўрлари эканлиги уқтирилди. Татарлар ва бошқирдларга эса қозоқлар ва ўзбеклар ўртасидаги каби ўзаро ёмон муносабатни шакллантиришди ва ҳоказо.

Турк халқларини бўлиб ташлаш уларни кўп сонли, катта армияга ва атом қуролига эга Россия ва Хитойга қарши ёлғиз қолдириш осон бўлиши учун керак. Шунда қозоқлардан фойдали қазилмаларни арзон нархда сотиб олиш мумкин; қирғизлар ва ўзбеклар Россияда арзон ишчи кучи бўлади; уйғурлар ва қозоқлар контслагерларда сақланиши керак; татарлар, бошқирдлар, нўғайлар, тувлар, саҳа-ёқутлар ва бошқалар Москванинг босқинчилик урушларида “гўшт” бўлиб хизмат қилиши лозим.

Барча турклар Афросиёбнинг фарзандлари, барча тенгдир: қирғиз қозоқдан, қозоқ сарт-ўзбекдан, бошқирд татардан, турк саҳа-ёқутдан яхшироқ эмас ва ҳоказо. Аксини даъво қилганлар – туркларга ва ўз халқига душмандир.

Айнан шу сабаб, 250 миллион турк Россия, Хитой, АҚШ ва Европа билан тенг ҳуқуқли мулоқот қилиши учун - Турон керак.

Нурлан Салтаев, тарихчи

@platformauzb


Бугуннинг мавзуси

Бугундан глобал тармоқнинг футболга оид хабарларини жиддийроқ кузатиб туринг.

Зотан, ёқимли бир ҳолатга гувоҳ бўласиз. Бугун Абдуқодир Европанинг гранд жамоасидаги дебютини амалга оширади. Ва сиз минтақа давлатларида яшовчи қардошларимизнинг футболчимизга қандай меҳру муҳаббат кўрсатишини кузатасиз: барча қардошларимиз Абдуқодирни худди ўзлариникидек, ўз халқининг боласидек ардоқлашади.

Бу юз йиллар айролиқда яшаган, кечагача бир-бирини камситган, сендан мен зўрман, қабилида айирмачиликка муккасидан кетган ва бу билан катта "оға"сидан сийлов олишга интилган халқларимиз ҳаётидаги тарихий бурилиш даври, десак бўлади.

Чунки бирлик, интеграция, деган ҳодисалар айни шундай самимий муносабатлардан униб чиқади.

@platformauzb


Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ошади. Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади.

Аввалдан тасдиқланган режа бўйича, 2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:

200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;

201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;

1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;

5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;

10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.

Бошқа маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига:

200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда 450 сўмдан 600 сўмгача оширилади;

201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм;

1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 1500 сўм;

5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 1 750 сўм,

10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун 2 000 сўм бўлади.
IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергияси нархи 900 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.

@platformauzb


Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

Сенатор Рустам Калоновга кўра, Миллий гвардия инспектор-психологларининг ҳаракатлари билан мактаблардаги давомат ўтган йилдан буён 50 фоиздан 95 фоизгача ошган.

Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

@platformauzb


Учтепа тумани ҳокимининг қамоққа олинган ёрдамчиси аслида ким эди?

3 карра судланган, умрининг камида 5-6 йилини қамоқда ўтказган, ҳисобсиз маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этгани учун ҳатто суд қарори билан устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахс қандай қилиб яна ҳокимият тизимига келиб қолди? Унга ким ва қандай ишонч билдирди?

Бугунгача Жиноят кодексининг 167, 168, 205 ва бошқа моддалари билан 3 маротаба судланган.

1-судланиш – 13 йилга қамоқ

2-судланиш – 14 йилга қамоқ

3-судланиш ва 2 йил-у 10 ой қамоқ

У нафақат жиноятчи, балки сурункали маъмурий ҳуқуқбузар ҳам бўлган.

Жумладан, у қуйидаги ҳуқуқбузарликларни содир қилган:

2019 йил 18 июл куни Маъмурии‌ жавобгарлик ту‌ғрисидаги кодекснинг 187-моддаси (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) 1-қисмига кўра жарима;

2019 йил 31 июл куни Маъмурии‌ жавобгарлик ту‌ғрисидаги кодекснинг 192-моддаси (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) 1-қисмига кўра жарима;

2020 йил 2 сентябр куни Маъмурии‌ жавобгарлик ту‌ғрисидаги кодекснинг 192-моддаси (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) 1-қисмига кўра жарима;

2020 йил 18 сентябр Маъмурии‌ жавобгарлик ту‌ғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмига кўра жарима. 

Учтепа туман судининг дастлаб 2019 йил 12 августдаги ва кейинроқ 2020 йил 13 октябрдаги маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорларида келтирилишича, у жазодан бўшатилгач ўзига тегишли хулоса чиқармаган ҳолда жамият учун зарарли тарзда кун кечирган.

@platformauzb


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Бюджет кодексига киритилаётган ўзгартишларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилмоқда.

@platformauzb


Ўзбекистонда 2024 йили ўртача ҳисобланган номинал иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмга етди

Ҳудудлар бўйича энг кўп маош Тошкент шаҳри (9,1 млн сўм) ва Навоий вилоятида (6,8 млн сўм). Энг ками эса — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,8 млн сўм).

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Микрокредитбанк" ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида ўтказилаётган амалий семинарда жиззахлик “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор” Шарофат Нориева 50 дан ортиқ хотин-қизларга уй шароитида гулчилик ва деҳқончилик орқали кичик ердан даромад олиш бўйича маълумотлар бермоқда

Батафсил

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бунақа шармандали ҳолат бошқа биронта давлатда бўлмаса керак...

Италиянинг Сицилиядаги Агригенто шаҳрида яқинда мамлакат президенти Сержио Маттарелла келиши учун президент саёҳат қилиши керак бўлган кўчаларнинг бир қисми шошилинч равишда асфальтланди.

Ҳатто ётқизилган канализация люклари ҳам асфальт билан қопланган. Кечадан бери коммунал хизматлар уларни металл детекторлар ёрдамида қидирмоқда.

Агригенто шаҳри аҳолиси бунақа шармандали ҳолат бошқа биронта давлатда бўлмаса керак деб масъулларни танқид қилишмоқда.

PS. Агригентоликлар жуда қаттиқ адашишаётир...

@platformauzb


“Прописка” тизими бекор қилинди 

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди. 

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади. 

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади.

@platformauzb


Эркакларга ҳам декретга чиқиш ҳуқуқи берилмоқда

Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқандда бемор олиб кетаётган тез ёрдам машинаси қайсидир "каттакон"нинг кортежи сабаб ГАИ ходими томонидан тўхтатиб турилди.

@platformauzb


Қонунбузар Халқ банки ходимаси қолиб, буни ўрганган журналист балога қолди

“Менинг юртим” телеканали мухбири Рухсора Ғофурова Халқ банки Жиззах вилояти филиали ходимасининг фирибгарлиги юзасидан материал тайёрлаган. Журналистик суриштирув жараёнида банк ходимаси фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштиргани тилга олинган.

“Менинг юртим” (MY5) телеканалига 2024 йил 16 декабрда фуқаро (Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Хўжақўрғон МФЙда яшовчи) Ойбек Очилов томонидан йўлланган мурожаат бўйича телеканал мухбири Рухсора Ғофурова журналистлик суриштирув ўтказган.

Фуқаро (собиқ ҳарбий хизматчи) Ойбек Очилов 2019 йил Халқ банки Жиззах вилояти филиалига истеъмол кредитини олиш бўйича мурожаат қилади. Банк ходими Болтаева Гулинур Шухратовна О. Очиловга йил охири бўлганлиги сабабли лимит ёпилган, деган важ билан рад жавобини берган.

Бироқ, фуқаро О.Очиловнинг таъкидлашича, 2022 йилда унинг собиқ иш жойига кредит қарздорлигини тўлаш шартлиги бўйича Халқ банкидан расмий мурожаат келган. Шу билан бирга, маълум вақт давомида фуқаро О.Очиловнинг пластик картасидан пул маблағи ечиб келинган.

Фуқаро О.Очилов банкка мурожаат қилганида 2019 йилги ариза асосида банк ходимлари унинг номига истеъмол кредити расмийлаштирганлиги маълум бўлган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича мухбир Рухсора Ғофурова лавҳа тайёрлаган ва “Менинг юртим” телеканалида 2024 йил 23 декабрда “Марказий студия” информацион дастури орқали эфирга берилган.

Телеканал орқали ёритилган эфир юзасидан ўзгалар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган Гулинур Болтаева прокуратура органларига мурожаат қилган. Гўёки унинг “шаъни ва қадр-қиммати камситилган”.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани прокуратура терговчиси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан кўринадики, фуқаролар номига ўзларидан бехабар шаклда кредит расмийлаштирган ва уни ўзлаштирган банк ходимасининг (маълумотларга кўра, унинг турмуш ўртоғи Олий судда ишлайди) қилмишлари қолиб, ҳолатни ўрганган журналист балога қолмоқда.

@platformauzb


2024 йилда 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Оқибатда 2 минг 203 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 минг 901 нафар киши тан жароҳати олган.

PS. Ҳечқиси йўқ, "права" берадиган манбанинг монополлигини янада мустаҳкамлаб, нархларни ўн эмас, йигирма баробар ошириб олсак, ҳаммаси жойига тушади. Очиғи, бизни шундай, деб ишонтиришганди, алдашганди.

@platformauzb


Омонатчиларнинг банклардаги маблағлари 200 млн сўмгача ҳимоя қилинади

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

☑️ Қонунга кўра:
▪️Омонатчиларнинг банклардаги маблағлари 200 млн сўмгача тўлиқ ҳимоя қилинади.
▪️Агар банк тугатилса, омонатчиларга компенсация тўланиш муддатлари қисқартирилади:
— 2025 йилда 20 иш куни;
— 2026 йилда 15 иш куни;
— 2027 йилдан эса 7 иш куни ичида тўлов амалга оширилади.

Компенсация тўлаш ва омонатларни ҳимоя қилиш ишлари Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан ташкил этилади.

Сенаторлар ушбу Қонунни маъқулладилар.

@platformauzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИИБ ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди

Қонун билан фақат ходимларни обрўсизлантириш мақсадида сўз ва видеоларни бузиб, нотўғри монтаж қилганлик тақиқланмоқда.

@platformauzb


Одатдагидек яна халқ ютқазди

Анъанага кўра, халқимиз мана бу масалада ҳам ютқазди. Қонун чиқарувчиларимиз куч тизимларига "ён босди". Умуман олганда, тўғри қилишади. Куч тизимлари ўз оти билан қудрат эгалари.

Халқда нима бор, ундан нега чўчиш керак?! Нари борса,  бир-икки кун маломат қилади, шу билан тамом! Танланган томон эса жуда кўп ишларга қодир. Қонун чиқарувчиларимизнинг ўша иссиқ хоналарда қарорлар қабул қилиб ўтириши, сайланишида ҳам халқ эмас, уларнинг роли катта бўлган бўлиши мумкин.

Ҳар қалай катта эҳтимол билан улар шундай ўйлашлари мумкин. Масалага чуқурроқ ёндашилса, улар хато ўйлашмаётгандек туюлади.

@platformauzb

Показано 20 последних публикаций.