ТАЪЛИМ
Амр ибн Утба ўғлининг устозига шундай деди: «Боламни ислоҳ қилишнинг энг аввали ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки шогирдларингнинг кўзи сенинг кўзингга боғланган бўлади. Сен қилган ҳамма нарса уларнинг наздида яхши, сен қилмаган ҳамма нарса уларнинг наздида ёмондир. Уларга инсонийлик Китобини ўргат. Аммо мажбурламагин, ундан безиб қолишмасин. Лекин уларни ўз ҳолига ҳам ташлаб қўймагин, китобдан узоқлашиб қолишмасин. Уларни ҳадиси шарифлар, яхши шеърлар билан «суғориб», тўйдиргин. Бир илмни яхши ўрганмагунларича бошқасига ўтма, чунки қалбга (зеҳнга) кўп нарса кираверса, уларни фаҳмлаб олиш қийин бўлиб қолади. Уларга илмли ва солиҳ инсонларнинг турмуш тарзларини ўргат, ёмон фикрли одамлар билан
гаплашишдан қайтар. Мени юз-хотир қилиб ўтирма. Мен сенинг кифоя қилишингга ишонаман».
Ҳажжож болаларининг муаллимига шундай деган экан: «Уларга ёзишдан олдин сузишни ўргат, чунки одам ўзининг ўрнига ёзадиган одамни топиши мумкин, лекин ўзининг ўрнига сузадиган одамни топа олмайди».
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
@piskenthayoti