#_хотира
Яшаш ва туғилиш бор экан, ўлим ҳам бўлиши табиий. Тирик жон борки, бир куни албатта кетади.
Лекин халқимизда “Ўлимдан бошқа ҳамма нарсанинг эртаси яхши” - деган гап бор. Кексаларимиз дуога қўл очганларида “Ўлимнинг кечидан бергин” дея бекорга тилак билдиришмайди. Шуларнинг ўзи ҳам яшаш нақадар улуғ неъмат эканлигини англатади.
Лекин Яратганнинг амрига қулоқ тутмасликка ҳам иложимиз йўқ. Инсоннинг умри поёнига етган кун бир дақиқа ҳам ортиқча яшай олмаслигини, қазои қадарни тўхтатиб бўлмаслигини ва унга кўнишга мажбур эканлигимизни яхши биламиз.
Дугонам , сирдошим Нигора Раҳмонқулованинг вафот этганини эшитганимдан сўнг юрагимдан мана шу гаплар ўтгани рост. Нигора ўзининг ширин сўзлиги, ақли, сермулоҳозалиги, самимий ва камтарлиги билан нафақат менинг, балки уни таниган ва билган инсонларнинг юрагида ўзига хос из, яхши ном ва эслашга арзигулик хотиралар қолдириб кетди.
Касби ҳисобчилик бўлган Нигора Раҳмонқулова туман “Микрокредитбанк”ида, 5-сонли мактабда ҳисобчи, меҳнат биржасида мутахассис ва туман сув хўжалигида ижро интизоми бўйича масъул бўлиб фаолият кўрсатиб, жамоаси орасида ҳам катта ҳурмат ва эътибор қозонди.Уларга жигарларидек мехрибон ва оқибатли бўлди.
Дугонам борган давралар файзга тўлиб кетар, у борган жойда ғийбатга ўрин қолмас, ундаги самимийлик ҳаммага кўчар эди.
Дугонам Нигора орамиздан эрта кетган бўлсада, ундан шириндан шакар уч нафар фарзанд , яхши из, яхши ном ва илиқ хотиралар қолди.
Илоҳим , дугонамнинг охирати обод, руҳи шод, жойлари жаннатларнинг тўрида бўлсин.
Дугонанг Гулноза Муҳаммаджонова.
@piskenthayoti