БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ ДОИМО ҚАЛБИМИЗДА
Челак шаҳарчасида жойлашган Маърифат марказида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан "Беҳбудий қаламидан садо" деб номланган тадбир ташкил этилди.
Унда туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда 79-мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритишди.
Ўзбекистон тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиларидан бўлганлигини яхши биламиз. У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган. Жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган.
Маҳмудхўжа Беҳбудий мамлакатда биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар қуриш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, «Самарқанд» газетаси ҳамда «Ойина» журналига асос солди. 1914 йилда «Турон» театрида саҳналаштирилган «Падаркуш» пьесаси орқали ҳудудда театр санъатининг тамал тошини қўйди.
Юрт тараққиёти, жамият ривожи йўлида захмат чеккан буюк бобокалонларимиз номи абадий қалбимиздадир. Шундай экан, ҳар бир даврда дунёни лол қолдирган бобокалонларимизга муносиб авлод бўлиш галдаги мақсадимиз ҳисобланади. Бу каби маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсадимиз ҳам шу, албатта.
Барчиной АЛИҚУЛОВА,
туман Ахборот-кутубхона маркази Абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш АКТ мутахасисси.
@PAYARIQHAYOTI_UZ