PAYARIQ HAYOTI | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


XALQ DEPUTATLARI PAYARIQ TUMAN KENGASHI VA TUMAN HOKIMLIGI GAZETASI
Muharrir: Azamat Tavboyev
🕸 web
www.Payariqhayoti.uz
Youtube
🔗 https://www.youtube.com/PAYARIQHAYOTI

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
Sayyor qabulda aholi murojaatlari tinglanmoqda

Ayni paytda Payariq tumani hokimligi binosida viloyat sektor rahbarlarining navbatdagi sayyor qabuli o‘tkazilmoqda.

Mazkur sayyor qabul Payariq, Qo‘shrabot, Oqdaryo, Jomboy va Bulung‘ur tumanlari aholisi uchun tashkil etilgan.

Viloyat hokimi v.b. Adiz Boboyev rahbarligida o‘tkazilayotgan qabulda viloyat hamda yuqorida nomlari keltirilgan tumanlar hokimliklari va tashkilotlari mas'ullari tomonidan fuqarolar muammolari o'rganilib, hal etish choralari ko'rilmoqda.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt


БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ ДОИМО ҚАЛБИМИЗДА

Челак шаҳарчасида жойлашган Маърифат марказида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан "Беҳбудий қаламидан садо" деб номланган тадбир ташкил этилди.

Унда туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамда 79-мактаб ўқувчилари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритишди.
Ўзбекистон тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган XX аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиларидан бўлганлигини яхши биламиз. У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган. Жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган.
Маҳмудхўжа Беҳбудий мамлакатда биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар қуриш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, «Самарқанд» газетаси ҳамда «Ойина» журналига асос солди. 1914 йилда «Турон» театрида саҳналаштирилган «Падаркуш» пьесаси орқали ҳудудда театр санъатининг тамал тошини қўйди.
Юрт тараққиёти, жамият ривожи йўлида захмат чеккан буюк бобокалонларимиз номи абадий қалбимиздадир. Шундай экан, ҳар бир даврда дунёни лол қолдирган бобокалонларимизга муносиб авлод бўлиш галдаги мақсадимиз ҳисобланади. Бу каби маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишдан кўзланган мақсадимиз ҳам шу, албатта.

Барчиной АЛИҚУЛОВА,
туман Ахборот-кутубхона маркази Абонементлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш АКТ мутахасисси.


@PAYARIQHAYOTI_UZ


БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ ДОИМО ҚАЛБИМИЗДА

@PAYARIQHAYOTI_UZ


Нўхат экинг, кам бўлмайсиз

Кўпинча раҳбар ва ёшлар учрашувларида аксарият йигит-қизлар ҳайҳотдай томорқаси бўла туриб, иш сўраб мурожаат қилади. Айниқса, етти мучаси соғ йигитларнинг боқимандалик кайфиятида моддий ёрдам, бепул уй сўраб мурожаат қилишлари киши кўнглини хира қилмайдими?

Халқимизда олма пиш, оғзимга туш деган нақл бор. Баъзиларнинг билиб олгани битта гап. «Менга моддий ёрдам беринг» ёки «Менга Аллоҳ беради». Кечирасиз, Аллоҳ ҳам ҳаракат қилганга бермайдими?
Иш юзасидан маҳаллаларда бўламиз. Битта хонадонда экиннинг барча тури яшнаб турган бўлса, бирида аксига дуч келаяпмиз. Ҳайҳотдек ер участкаси ишланмай, бегона ўтлар билан тўла. Шунга ҳеч бўлмаса нўхат экса бўлади-ку. Бу борада тарғибот ишларини олиб бораяпмиз. Албатта, тарғибот ишларимиз ўз самарасини бераяпти.
Нўхат – дуккаклилар оиласига мансуб бир йиллик дуккакли дон экини. Унинг 30 дан ортиқ тури бўлиб, улар асосан Евросиё, Шимолий ва Шарқий Африкада учрайди.
Нўхат ғовак, қумоқ, енгил шўрланган тупроқли ерларга экилади. Қора, бўз, каштан тупроқларда мўл ҳосил беради. Нўхат иссиқсевар, ёруғсевар, баҳорги экин. Бошқа дуккакли экинларга нисбатан қурғоқчилик ва шўрга чидамли. Уруғи 2-5 °C ҳароратда униб чиқади, паст ҳароратда секин ўсади. Майсаси баҳорги -6°C дан -8°C гача совуқларга чидайди. Нўхат гуллаш ва меваси шаклланиш даврида иссиқликка талабчан бўлади. Намлик меъёрдан ортиқ бўлса касалланади, шона ва гули тўкилади.

Нўхат лалмикорликда текис-тепалик минтақада феврал ойи ва мартнинг биринчи ўн кунлигида, тоғли ва тоғ-олди минтақасида февралнинг охирги ўн кунлиги ва март нўхат экиш учун энг мақбул муддат. Лалмикорликда эрта, энг оптимал муддатларда экилган нўхат мўл, сифатли уруғ ҳосили беради. Экишни кечиктириш ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади.
Баҳор совуқ ва сернам келганда нўхат аскохитоз билан касалланиши мумкин. Шунинг учун бундай нўхат текис- тепаликларда мартнинг иккинчи ярими ва апрелнинг биринчи ўн кунлигида, тоғли минтақада апрелнинг биринчи яримида экилади.
Ўзбекистонда нўхатнинг асосан Полвон, Зимистоний, Лаззат, Ўзбекистон32, Юлдуз навлари экилади.
Нўхат ўзидан чангланади. Ўсув даври 70-190 кунни ташкил этади. Нўхат донидан ёрма, ҳар хил таомлар, қандолат маҳсулоти тайёрланади. Унидан нон ёпилади (буғдой унига 20% қўшилади), суррогат кофе ишлаб чиқарилади. Нўхат буғдой ва ғўза учун яхши ўтмишдош ҳисобланади.
Нўхатлар Ўзбекистоннинг лалми ерларида 6-8 с/га, суғориладиган ерларда 22-32 с/га ҳосил беради. Нўхат кенг қаторлаб экилганда – қатор ораси 45-60 см ёки ёппасига қаторлаб экилганда, қатор ораси 15 см бўлади, баъзан эса сепма усулида экилади. Экиш усулига ва нав биологияси ва морфологиясига қараб 150-200 кг/га уруғ сарфланади.

Ўзбекистонда аксарият лалми ерларда экилади. Суғориладиган ерларда қатор ораси 1-2 марта култивация қилинади. Нўхат кам суғорилади. Гуллаш даврида сувни кам меъёрда бериш яхши натижа беради. Тўлиқ пишганда барги тўкилади, дуккаги деярли чатнамайди, ҳосили дон комбайнларида йиғиб олинади. Шунингдек, қўл кучи ёрдамида пояси билан ўриб олинади ҳамда дала шароитида ёки махсус майдонларга келтирилиб, янчилади.
Ҳа, томорқа маъмурчилик манбаи саналади, рўзғорни обод этади. Лекин бу маъмурчиликнинг меҳнатдан қочмаган ва бу имкониятдан унумли фойдаланган кишигагина барака келтиради.

Толлибой АҲМАТОВ,
Пайариқ туман Агрохизматлар маркази бош мутахассиси.


@PAYARIQHAYOTI_UZ


Нўхат экинг, кам бўлмайсиз

@PAYARIQHAYOTI_UZ


Репост из: SamTVR | MTRK
Sayyor qabul boshlandi


Ayni paytda Payariq tumani hokimligi binosida viloyat sektor rahbarlarining navbatdagi sayyor qabuli o‘tkazilmoqda.

Mazkur sayyor qabul Payariq, Qo‘shrabot, Oqdaryo, Jomboy va Bulung‘ur tumanlari aholisi uchun tashkil etilgan.

Viloyat hokimi v.b. Adiz Boboyev rahbarligida o‘tkazilayotgan qabulda ishtirok etish uchun soat 10:00 holatida 74 nafar fuqarolar ro‘yxatga olindi…

———

Начался выездной прием


В настоящее время в здании администрации Пайарыкского района проходит очередной выездной прием руководителей секторов области.

Данная встреча организована для жителей Пайарыкского, Кушрабадского, Акдарьинского, Джамбайского и Булунгурского районов.

Для участия в приеме, проводимом под руководством и.о.хокима области Адиза Бобоева, по состоянию на 10:00 часов зарегистрировались 74 граждан...


САЙЁР ҚАБУЛ

Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Ўртасайдов ОШП ҳудудидаги Каттасайдов ва Сарбозор маҳаллалари фуқароларининг соғлиқни сақлаш бўйича муаммоларини ўрганиш мақсадида Сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва ечими бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.

@PAYARIQHAYOTI_UZ


МАҚСАДЛИ ТИББИЙ КЎРИК

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 22-сон Оилавий поликлиникасида, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари томонидан тасдиқланган режа графиги асосида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилиниб, Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг малакали мутахассислари томонидан Поликлиника ҳудудидаги Кўлтўсин ва Ғаллакор маҳаллаларида яшовчи фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишдан мақсад, касалликларни эрта аниқлаш, олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини шакиллантиришдан иборатдир.

@PAYARIQHAYOTI_UZ


☄️Samarqand viloyatining chegara va chekka (olis) hududlarda hamda ijtimoiy-iqtisodiy jihatdan og‘ir bo‘lgan (“qizil” va “sariq” toifadagi) mahallalarda yashovchi aholi uchun madaniy konsert tadbirlarni o‘tkazish to‘g‘risidagi topshirig‘iga asosan,
2025-yil 22-yanvar kuni tumandagi ʼʼOqtosh” mahallasidagi umumiy o‘rta-ta’lim maktabida Payariq tuman 17-son BMSM o‘qituvchi va o‘quvchilari tomonidan konsert dasturi, o‘zbek milliy cholg‘ulari va tasviriy sanʼat ko‘rgazmasi tashkil etildi.

http://t.me/payariqtuman17sonbmsm

Показано 9 последних публикаций.