Репост из: Jizzax viloyati hokimi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Зафаробод туманидаги “Чўлигулистон” маҳалласи аҳолиси Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдор
Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган “Чўлигулистон” маҳалласи аҳолиси Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар учун самимий миннатдорчилик билдирмоқда.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi
Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган “Чўлигулистон” маҳалласи аҳолиси Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилган имкониятлар учун самимий миннатдорчилик билдирмоқда.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳаллалар ривожига катта эътибор қаратилиб, уларнинг инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, “Чўлигулистон” маҳалласида ҳам "Обод қишлоқ" дастури доирасида йўллар таъмирланиб, ичимлик суви ва электр таъминоти яхшиланмоқда.
Мактаб ва болалар боғчаси таъмирлангани маҳалладаги ёш авлод учун катта туҳфа бўлди.
Маҳалладаги тадбиркорликни ривожлантиришга ҳам катта эътибор берилмоқда.
Деҳқончилик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бу эса аҳолининг даромадини ошириш ва ишсизликни камайтиришга ҳисса қўшмоқда.
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида янги тиббиёт муассасалари янгиланиб, шифокорлар фаолияти учун барча шароитлар яратилди.
Бу ўз навбатида, аҳоли саломатлигини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Маҳалла фаоллари ва аҳолиси Президентимиз томонидан амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар учун чуқур миннатдорлик билдириб, келгусида ҳам мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эканликларини таъкидлашмоқда.
Бу саъй-ҳаракатлар натижасида “Чўлигулистон” маҳалласи янада обод ва фаровон бўлиб, аҳоли ҳаётида ижобий ўзгаришларга хизмат қилади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi