Жиззах шаҳри кун сайин обод ва гўзал қиёфа касб этиб бормоқда
Бу борада олиб борилаётган изчил ишлар, айниқса, сўнгги йилларда шаҳар кўринишини тубдан ўзгартирмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” Умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам Жиззах шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Мустақиллик шоҳ кўчасига кириш ҳудуди бўйлаб 200 туп павлония манзарали дарахти ва 2 000 дона аччиқ гилос мевали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғ барпо қилинди.
Ушбу кўча бўйлаб 35 минг туп шамшод бута кўчатлари, 187 минг дона райҳон ҳамда 74 мингга яқин турли хил гул кўчатлари экилди.
Таъкидлаш жоизки, Ислом Каримов шоҳ кўчасининг 13 километрга чўзилган ҳудудига райҳон уруғлари сепилди ва ҳозирда улар ниҳоллаб чиқмоқда.
Алишер Навоий кўчасига эса 810 туп ёввойи олча дарахти кўчатлари экилиб, ишлар тўлиқ якунланди.
Айни пайтда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан Жиззах шаҳридаги барча кўчаларда тозалаш, ўт ўриш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
2025 йил — "Атроф-муҳитни асраш ва Яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилинган бир даврда, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси меҳнат жамоаси нафақат шаҳар ободлиги ва тозалигини таъминлаш, балки уни янада кўркамлашган яшил маконга айлантиришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.
Зеро, шаҳримиз обод бўлса — юртимиз фаровонлиги, халқимиз ҳаёт сифати янада юксалади.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бундай кенг қамровда амалга оширилиши нафақат шаҳарнинг замонавий қиёфасини яратади, балки атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатиб, экологик мувозанатни сақлашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Павлония, шамшод, райҳон ва мевали дарахтлар нафақат ҳавонинг сифатини яхшилайди, балки иссиқ иқлим шароитида экологик барқарорликни таъминлаш учун муҳим манба ҳисобланади.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi