Дональд Трамп ва Владимир Зеленский Оқ уйдаги музокаралар чоғида тортишиб қолишди.
“Бизнинг нима қилишимиз кераклигини айтманг. Сиз бизга шарт қўядиган позицияда эмассиз”, — деди Трамп, Зеленскийни бир неча марта бўлиб қўйиб. Зеленский эса ўз навбатида республикачини гап орасида тўхтатишга уринди. Сиёсатчилар бир неча марта бақир-чақиргача бориб етди.
Музокараларда шунингдек, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам иштирок этди, у ҳам Зеленский билан бир неча марта баланд овозда гаплашди.
“Сиз Учинчи жаҳон уруши хавфини туғдиряпсиз. Ва қилган ишларингиз сизга ҳаддан ташқари катта ёрдам кўрсатган мамлакатга нисбатан жуда ҳурматсизлик”, — деди Трамп ва Зеленскийни ношукрликда айблаб, агар у келишувга рози бўлмаса, музокаралардан чиқиш билан таҳдид қилди.
“Мен Путиннинг иттифоқдоши эмасман”, — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram