Paradigma.uz | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Paradigma.uz —таҳлилий ва ҳолис янгиликлар тармоғи
ОАВ гувоҳнома №180629, 06.12.2023 й.
Алоқа учун: @paradigmauz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ички ишлар вазири ўзгарди

Президент Мирзиёев фармони билан Азиз Анварович Тошпўлатов ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган Азиз Анварович бунга қадар Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

«
Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Буюк Британия қироли Карл III Зеленскийни қабул қилди – бу Украинага очиқ қўллаб-қувватлаш белгиси!

Британия қироли, Виндзор сулоласининг вакилларидан бири Карл III бугун Украина Президенти Владимир Зеленскийни Сандригем саройида қабул қилди. Бу унинг ҳукмронлик давридаги энг сиёсий қарорларидан бири бўлиб, Буюк Британиянинг Украинага қатъий тарафдор эканлигини кўрсатди. Қирол Карл III онаси, қиролича Елизавета IIдан фарқли равишда, сиёсатдан четда туришни мақсад қилмади.

P.S. Қирол Карл III Зеленскийнинг костюм киймаганига нисбатан ҳеч қандай эътироз билдирмади. Чунки ҳақиқий қироллар – энг аввало одоб-ахлоқ тимсоли!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Оқ уйда Трамп ва Зеленский учрашувини Россиянинг TASS агентлиги ёритди, AP ва Reuters киритилмади

CNN хабар беришича, Россиянинг давлат ахборот агентлиги
TASS журналисти Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги учрашувда иштирок этган. Шу билан бирга, AP ва Reuters каби етакчи ғарб агентликлари учрашувга киритилмаган.

📌 Бу воқеа АҚШ ва Россия муносабатлари кескинлашган бир пайтда содир бўлгани АҚШ жамоатчилик орасида саволлар уйғотмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айлиб кетди

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бизда туркийликка юзаки қараб келинган — Бахтиёр Алимжанов

«
Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Дональд Трамп ва Владимир Зеленский Оқ уйдаги музокаралар чоғида тортишиб қолишди.

“Бизнинг нима қилишимиз кераклигини айтманг. Сиз бизга шарт қўядиган позицияда эмассиз”, — деди Трамп, Зеленскийни бир неча марта бўлиб қўйиб. Зеленский эса ўз навбатида республикачини гап орасида тўхтатишга уринди. Сиёсатчилар бир неча марта бақир-чақиргача бориб етди.

Музокараларда шунингдек, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам иштирок этди, у ҳам Зеленский билан бир неча марта баланд овозда гаплашди.

“Сиз Учинчи жаҳон уруши хавфини туғдиряпсиз. Ва қилган ишларингиз сизга ҳаддан ташқари катта ёрдам кўрсатган мамлакатга нисбатан жуда ҳурматсизлик”, — деди Трамп ва Зеленскийни ношукрликда айблаб, агар у келишувга рози бўлмаса, музокаралардан чиқиш билан таҳдид қилди.

“Мен Путиннинг иттифоқдоши эмасман”, — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Владимир Зеленский Оқ уйга Дональд Трамп билан учрашув учун келди. Уни қабул қилар экан, АҚШ президенти Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик “жуда яқин” эканини, Киев ва Вашингтон ўртасидаги табиий ресурслар бўйича шартнома эса “жуда адолатли” эканини айтди. Ресурслар бўйича шартномани етакчилар бугун имзолашлари кутилмоқда.

Ушбу учрашувдан аввал Украина президенти АҚШ сенаторлари билан учрашув ўтказди. Зеленский ижтимоий тармоқларда ёзганидек, улар Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттириш ва тегишли қонунчилик ташаббусларини, шунингдек, адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун ҳаракатларни муҳокама қилишди. Шу билан бирга, улар урушни тугатиш бўйича “бизнинг кўзқарашимиз” ва ишончли хавфсизлик кафолатларининг аҳамиятини ҳам муҳокама қилишди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Президент Дональд Трамп Мексика ва Канада гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун етарлича ҳаракат қилмаётганини даъво қилиб, бу давлатларнинг маҳсулотларига бож солишини айтмоқда.

АҚШ раҳбари аслида февраль бошида бу ҳақда қарор қабул қилган, аммо қўшни давлатлар раҳбарлари билан мулоқотдан сўнг тарифларни бир ойга кечиктирган эди. “Муҳоjirлар оқимини камайтирадиган чоралар самара берди”, дейди Трамп, аммо Америкага фентанил каби дори воситалари кириши тўхтамаган.

Канада ва Мексикага қарши 25 фоизлик тарифлар 4 мартдан кучга кириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Хитой маҳсулотларига ҳам февраль бошида жорий қилинган 10 фоизлик божга яна 10 фоиз қўшилади. Пекин ҳам ўшанда АҚШ маҳсулотларига 10 дан 15 фоизгача жавоб тарифини эълон қилган.


Youtube | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Туркийлик 19 асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган — Бахтиёр Алимжанов

«
Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


2025 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори маълум қилинди

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Шрек 5" мультфильмининг илк трейлери эълон қилинди

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Дональд Трамп Зеленскийни диктатор деб атаганини рад этди

Бундан бир неча кун олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина Президенти Владимир Зеленскийни диктатор деб атаган эди. Аммо у Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан бўлган учрашувида буни тан олмади.

Матбуот анжуманида Кир Стармер Трампдан Зеленскийга нисбатан нега диктатор деб атаганини сўраган. Трамп унга "Мен шундай дедимми? Бундай деганимга ишонолмаяпман", деб жавоб қайтарган.

«
Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Ўзбекистонда барча мактаб битирувчилари давлат тилидан имтиҳон топширади

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


ЭРЛИНГ ХОЛАНД АБДУҚОДИР ХУСАНОВ ҲАҚИДА! 🔥⚽️

"Манчестер Сити" юлдузи Эрлинг Холанд ўзбек марказий ҳимоячиси ҳақида юқори фикр билдирди:
«Хусанов – жаҳон даражасидаги ҳимоячи бўлиб бормоқда. Ҳар ўйинда яхшироқ бўлмоқда.» 💪🇺🇿

Дунёдаги энг кучли ҳужумчилардан бири томонидан бундай баҳо олиш катта шараф! 📈 Хусанова катта келажак кутадими? Фикрингиз қандай?

#Футбол #Ўзбекистон #ManCity

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Тошкентда таровеҳ намози вақтида айрим кўчалар ёпилади

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Турдимов Сирдарё туман ҳокимини ҳам алмаштирди

Бугун, 28 февраль куни Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Сирдарё туманига янги ҳоким тайинлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу пайтга қадар вилоят ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Азизбек Турдимуродов Сирдарё туманига ҳоким этиб тайинланган. Унинг мутахассислиги ахборот технологиялари ва сервис, лойиҳаларни бошқариш.

«
Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Баҳорнинг илк ойида қандай об-ҳаво бўлади?

Батафсил «Paradigma.uz»да ўқинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Турдимов Гулистон туман ҳокимини ишдан бўшатди

Бугун, 28 февраль куни Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистон туман ҳокими Улмасжон Мамадовни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Олимжон Жўраевни туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.

Гулистон давлат университетини тамомлаган иқтисодчи Олимжон Жўраев шу пайтга қадар Гулистон туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

«
Paradigma.uz»ни кузатишда давом этинг

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


АҚШ ва Буюк Британия раҳбарлари Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик келишувини муҳокама қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Оқ уйда учрашиб, Украина ва Россия ўртасидаги эҳтимолий тинчлик келишувини муҳокама қилди. Трампнинг айтишича, Россия билан музокаралар “жуда илгарилаган” ва Владимир Путин урушни қайта бошламайди, агар тинчлик келишувига эришилса.

Шунингдек, Трамп Украина билан ноёб металлар бўйича келишув 28 февралда имзоланишини тасдиқлади. Бироқ у Украинага ҳарбий ёрдам бериш борасида қатъий ваъда бермади. Трампнинг таъкидлашича, Европа мамлакатлари Украинага яқин ва улар ёрдам бериши мумкин, чунки “АҚШ жуда узоқда, орамизда океан бор”.

Кир Стармер тинчлик келишуви вақтинчалик эмас, балки узоқ муддатли бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, Трамп Буюк Британияни Европа Иттифоқига қўлланиши мумкин бўлган тарифлардан мустасно қилиш эҳтимоли борлигини айтди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Показано 20 последних публикаций.