Президент Дональд Трамп Мексика ва Канада гиёҳванд моддалар оқимини тўхтатиш учун етарлича ҳаракат қилмаётганини даъво қилиб, бу давлатларнинг маҳсулотларига бож солишини айтмоқда.
АҚШ раҳбари аслида февраль бошида бу ҳақда қарор қабул қилган, аммо қўшни давлатлар раҳбарлари билан мулоқотдан сўнг тарифларни бир ойга кечиктирган эди. “Муҳоjirлар оқимини камайтирадиган чоралар самара берди”, дейди Трамп, аммо Америкага фентанил каби дори воситалари кириши тўхтамаган.
Канада ва Мексикага қарши 25 фоизлик тарифлар 4 мартдан кучга кириши кутилмоқда. Бундан ташқари, Хитой маҳсулотларига ҳам февраль бошида жорий қилинган 10 фоизлик божга яна 10 фоиз қўшилади. Пекин ҳам ўшанда АҚШ маҳсулотларига 10 дан 15 фоизгача жавоб тарифини эълон қилган.
Youtube | Facebook | Instagram