--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧∽ ---
ЯХШИ АМАЛЛАРГА ЖИДДУ ЖАҲД ҚИЛИШ БАЁНИ
- عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ : الصَّحْةُ وَالفَرَاغُ»
Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам: "Икки неъмат борки, кишиларнинг кўпчилиги унинг қадрига етишмайди. Сиҳат-саломатлик ва бўш вақт", - дедилар.
Шарҳ:
Аллоҳ бандаларига ато қилган неъматлари кўп ва турли-тумандир. Гоҳида инсон ато этилган неъмат қийматини уни йўқотгачгина ҳис қилади. Масалан, соғлиқ неъмати киши бошидаги тож дейилади. Унинг қадрига фақат беморлар етади, холос. Ушбу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам соғлиқ ва бўш вақтни инсонга ато қилинган энг катта неъмат, дея баҳоламоқдалар. Шу билан бирга, агар ушбу неъматлардан унумли фойдаланмаса, ўзини кўп яхшиликлардан маҳрум этишини уқтирмоқдалар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Мусулмон наздида, вақт аҳамиятли бўлиб, у катта неъматдир.
2. Соғлиқ неъмат бўлиб, уни сақлаш ва қадрлаш, ғанимат билиш даркор.
3. Вақтингдан унумли фойдаланишга ошиққин, мажбуриятлар вақтга нисбатан кўпроқ эканини билгин.
«РИЁЗУС СОЛИҲИЙН» дан
Азизлар кириб келаётган муборак Рамазон ойи ва бу ойда бизнинг ҳолатимиз айнан юқоридаги ҳадисда айтилган икки улуғ неъмат билан боғлиқдир. Зеро соғлигимиз бор ва Аллоҳ бизни ушбу муборак ойга етказар экан, албатта буни ғанимат билайлик.
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧∽ ---
http://t.me/panjob_masjid