ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ушбу канал Самарқанд шаҳар "Панжоб" жомеъ масжиди, қолаверса мамлакатимиз ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни ёритиб бориш, янги фатволар ва топшириқлардан масжид қавмини воқиф этиш ҳамда диний маърифат билан ошно қилиш мақсадида ташкил этилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


РАМАЗОН – ҚУРЪОН ОЙИДИР

Ҳаммамизга маълумки, олий ўқув юртларига кириш учун 3-4 та фандан имтиҳон топширилади. Ана шулар орасидан биттасига бошқаларига нисбатан юқорироқ баҳо берилади. Шу сабаб абитуриентлар ўша фанга кўпроқ таёргарлик кўришади. Бошқаларига ҳам ҳозирлик кўрилади, лекин катта балл бериладиганига алоҳида эътибор билан тайёрланилади. Чунки қолган фанлардан тушадиган саволларнинг барчасига тўғри жавоб берса ҳам, имтиҳондан муваффақиятли ўтишга етмай қолиши мумкин.

Рамазонда ҳам ана шундай юқори баҳо бериладиган амал бор. Бу – Қуръон хатмидир. Рамазон – Қуръон ойи! Шундай экан, бу ойда Каломуллоҳнинг тиловатига, хатмига кўпроқ вақт ажратайлик!
Азиз биродарим, Рамазон ҳам шиддат билан ўтиб бормоқда. Ўтган вақт ичида Сиз Қуръонга етарли вақт ажрата олдингизми?! Ғанимат онларни қўлдан бой берманг!
Рамазон – Қуръон ойидир. Бундай дейилишига сабаб, аввало, бу ойда унинг нозил қилинганлиги бўлса, иккинчидан унинг тиловати, хатми билан Рамазонни жонлантиришга тарғиб бор.

Шу ўринда, бир нарсани таъкидлаш жоизки, ушбу муборак ойда шошилиб, тажвид қоидаларига амал қилмай, ҳарфларни бир-бирига қориштириб, бирор оятини тадаббур, тафаккур қилмасдан кўп марта хатм қилгандан, оятлардаги мазмун-моҳиятни англаб, янги маълумотлар кашф қилиб, илоҳий чақириқлар ва қайтариқларни ҳис этиб, ҳаётга татбиқ қиламан, деган мақсаду ниятларни қалбга туккан ҳолда ўқиладиган бир дона хатм афзалдир.

Зеро, барчамиздан кўра Аллоҳни яхшироқ таниган, У Зотга яқин бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам умрлари мобайнида Рамазонда бир марта хатм қилганлар, фақат ҳаётларининг сўнгидагина икки марта хатм қилган эдилар!
Аллоҳнинг каломи кимўзарга, тезлик билан ўқиб чиқиладиган китоб эмас! У шунчаки кўз югуртириб чиқиш учун бизларга юборилмаган! Унинг нозил қилинишидан мақсад – ундаги кўрсатмаларнинг ҳаётга татбиқ қилинмоғидир!
Шундай экан, Қуръонга ошуфта, Аллоҳнинг каломини хатм қилаётган азиз биродарлар! Унутманг, мақсадингиз Қуръонни англаш, унга амал қилиш бўлсагина вақтингизни унумли ўтказган бўласиз ва асл саодат – Аллоҳнинг розилигига эришасиз, ИншаАллоҳ!
Аллоҳим барчамизни ўзининг муқарраб бандаларидан қилсин !

"Рамазон соғинчи" китобидан

———
Каналимизга обуна бўлинг!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
👉 http://t.me/panjob_masjidi




#дуога_қўл_очинг

رَبَّنَا إِنَّنَا آمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Роббанаа иннанаа аманнаа фағфирланаа зунубанаа ва қинаа азабаннар

Роббимиз биз иймон келтирдик, бизни гуноҳларимизни мағфират қилгин, ва бизни дўзах азобидан асрагин

Яъни Аллоҳ таоло севимли бандаларига Жаннатни ваъда қилган. Улар шундай бандаларки, айтурлар: Эй Роббимиз, биз Сенга, Китобларинга ва Пайғамбарларинга ҳамда ер юзида ҳужжат қилиб таъйин этган зотларга иймон келтирдик, бизни гуноҳларимизни кечиргин ва бизни ўз раҳматинг билан дўзах азобидан асрагин дейдилар.

Ифторлик чоғида қилинган дуо шаксиз қабул булғай ИншоАллоҳ!

@panjob_masjidi


Ифторлик қилар чоғимиз илк луқмани еяётган вақт ушбу 👆дуони ўқийлик.


Ифторлик вақтида ушбу дуони ўқиб оғзимизни очамиз.
Ифторлик вақтида кўпроқ хайрли дуолар қилайлик азизлар!

@panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


РЎЗАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда ҳам кўп. Жумладан:

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2. Рўзанинг энг зўр ҳикматларидан бири у туфайли рўзадор соғлиғини тиклаб олади.
3. Рўзанинг фойдаларидан навбатдагиси ҳавои нафсни синдиришдир.
4. Рўзанинг фойдаларидан яна бири Шайтонга қаҳр кўрсатишидир.
5. Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг қалби мусаффо бўлиши.
6. Рўза тутган кишининг тутган рўзаси сабабидан гуноҳлари мағфират қилинади.
7. Рўза тутган киши ўз рўзаси туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
8. Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг сабр-бардошли киши сифатига эга бўлишидир.
9. Рўза рўзадорда раҳм-шафқат сифатини шакл¬лантириб мустаҳкамлайди.

Рўзанинг охиратдаги фойдалари эса, жуда ҳам кўп бўлиб, улардан баъзиларини шу ой давомида ўрганамиз, иншаАллоҳ!


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Muslim.uz
#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рамазон ўзи нима?

Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади:

- “Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дегани.

- “Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дегани.

- “Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дегани.

- “Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу  “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи  дегани.

- “Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дегани.

https://t.me/panjob_masjidi


Оятнинг маъноси:

Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. (Кексалик ёки заифлиги сабабли) рўза тутишга қийналадиган кишилар бир мискин-бечоранинг бир кунлик таоми миқдорида эваз тўлашлари лозим. Бас, ким ўз ихтиёри билан зиёда яхшилик қилса (лозим бўлганидан ортиқроқ эваз тўласа), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз ўзингиз учун (эваз бериш ёки ҳатто узрли ҳолатда рўза тутмасликка нисбатан) яхшироқдир.

(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят бўлиб ва ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ оятлари бўлиб Қуръон нозил қилинган. Бас, сизлардан ким бу ойга ҳозир бўлса, рўза тутсин. Ва ким хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда (тузалгач ёки сафардан қайтгач) тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз.

(Бақара сураси 183-184-185оятлар)

http://t.me/panjob_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон борасида нозил бўлган ояи-карима.
Гўзал қироат.

👇👇👇




БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ,
исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@panjob_masjidi


#РАМАЗОНИ_ШАРИФ

ИСТИҒОСА НАМОЗИ

Истиғоса нима ўзи? Истиғоса сўзининг маъноси инсон оғир дамларида ёрдам сўраб, адолат тилаб илтижо қилишга айтилади. “- Дуонинг ўзи шу маънони англатмайдими?” – деган савол туғилиши мумкин.

Дуо ва истиқғоса ўртасидаги фарқ шундаки, дуода ҳар қандай зикр ва илтижони айтиш мумкин. Аммо, истиғосада эса тавассул қилиш ва Аллоҳнинг исми аъзамларини ўқишлик билан Аллоҳ даргоҳига юзланамиз. Истиғосадаги бошқа бир фарқ шундаки, “Ал-Ғавс” ҳазрати Имом Замон – ҳазрати Маҳдий (а.ж.) нинг лақабларидан биридир. Биз Имом Замон (ажжалаллоҳу таоло фаражаҳуш шариф) нинг муборак вужудларига тавассул қилган ҳолда, тенги йўқ зот Аллоҳ таоло даргоҳига юзланамиз.

Истиғоса намози икки ракъатдан иборатдир. Унинг биринчи ракъатида муборак “Фотиҳа” сурасидан сўнг муборак “Фатҳ” сураси ва иккинчи ракъатда муборак “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Наср” сураси ўқилади.

Мазкур намоз ўқиб бўлингач, дуо ва зиёратномалар тўплами бўлган “Мафотиҳул жинон” китобидан, очиқ осмон остида, агар қийинлик қиладиган бўлса, ўтирган жойингиздан туриб қуйидаги дуони ўқийсиз:

سَلامُ اللَّهِ الْکَامِلُ التَّامُّ الشَّامِلُ الْعَامُّ وَ صَلَوَاتُهُ الدَّائِمَهُ وَ بَرَکَاتُهُ الْقَائِمَهُ التَّامَّهُ عَلَى حُجَّهِ اللَّهِ وَ وَلِیهِ فِی أَرْضِهِ وَ بِلادِهِ وَ خَلِیفَتِهِ عَلَى خَلْقِهِ وَ عِبَادِهِ وَ سُلالَهِ النُّبُوَّهِ وَ بَقِیهِ الْعِتْرَهِ وَ الصَّفْوَهِ صَاحِبِ الزَّمَانِ وَ مُظْهِرِ الْإِیمَانِ وَ مُلَقِّنِ [مُعْلِنِ] أَحْکَامِ الْقُرْآنِ وَ مُطَهِّرِ الْأَرْضِ وَ نَاشِرِ الْعَدْلِ فِی الطُّولِ وَ الْعَرْضِ وَ الْحُجَّهِ الْقَائِمِ الْمَهْدِی الْإِمَامِ الْمُنْتَظَرِ الْمَرْضِی [الْمُرْتَضَی] وَ ابْنِ الْأَئِمَّهِ الطَّاهِرِینَ الْوَصِی ابْنِ الْأَوْصِیاءِ الْمَرْضِیینَ الْهَادِی الْمَعْصُومِ ابْنِ الْأَئِمَّهِ الْهُدَاهِ الْمَعْصُومِینَ.

السَّلامُ عَلَیکَ یا مُعِزَّ الْمُؤْمِنِینَ الْمُسْتَضْعَفِینَ، السَّلامُ عَلَیکَ یا مُذِلَّ الْکَافِرِینَ الْمُتَکَبِّرِینَ الظَّالِمِینَ، السَّلامُ عَلَیکَ یا مَوْلای یا صَاحِبَ الزَّمَان، السَّلامُ عَلَیکَ یا ابْنَ رَسُولِ اللَّهِ، السَّلامُ عَلَیکَ یا ابْنَ أَمِیرِ الْمُؤْمِنِینَ، السَّلامُ عَلَیکَ یا ابْنَ فَاطِمَهَ الزَّهْرَاءِ سَیدَهِ نِسَاءِ الْعَالَمِینَ، السَّلامُ عَلَیکَ یا ابْنَ الْأَئِمَّهِ الْحُجَجِ الْمَعْصُومِینَ وَ الْإِمَامِ عَلَى الْخَلْقِ أَجْمَعِینَ، السَّلامُ عَلَیکَ یا مَوْلای سَلامَ مُخْلِصٍ لَکَ فِی الْوِلایهِ، أَشْهَدُ أَنَّکَ الْإِمَامُ الْمَهْدِی قَوْلاً وَ فِعْلاً وَ أَنْتَ الَّذِی تَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطاً وَ عَدْلا بَعْدَ مَا مُلِئَتْ ظُلْماً وَ جَوْراً فَعَجَّلَ اللَّهُ فَرَجَکَ وَ سَهَّلَ مَخْرَجَکَ وَ قَرَّبَ زَمَانَکَ وَ کَثَّرَ أَنْصَارَکَ وَ أَعْوَانَکَ وَ أَنْجَزَ لَکَ مَا وَعَدَکَ فَهُوَ أَصْدَقُ الْقَائِلِینَ «وَ نُرِیدُ أَنْ نَمُنَّ عَلَى الَّذِینَ اسْتُضْعِفُوا فِی الْأَرْضِ وَ نَجْعَلَهُمْ أَئِمَّهً وَ نَجْعَلَهُمُ الْوَارِثِینَ» یا مَوْلای یا صَاحِبَ الزَّمَانِ یا ابْنَ رَسُولِ اللَّهِ حَاجَتِی کَذَا وَ کَذَا…

Юқорида келган “казаа ва казаа” (کَذَا وَ کَذَا) сўзлари ўрнига Аллоҳдан ўз ҳожатларингизни сўрайсиз-да, давом этасиз:

فَاشْفَعْ لِی فِی نَجَاحِهَا فَقَدْ تَوَجَّهْتُ إِلَیکَ بِحَاجَتِی لِعِلْمِی أَنَّ لَکَ عِنْدَ اللَّهِ شَفَاعَهً مَقْبُولَهً وَ مَقَاماً مَحْمُوداً. فَبِحَقِّ مَنِ اخْتَصَّکُمْ بِأَمْرِهِ وَ ارْتَضَاکُمْ لِسِرِّهِ وَ بِالشَّأْنِ الَّذِی لَکُمْ عِنْدَ اللَّهِ بَینَکُمْ وَ بَینَهُ سَلِ اللَّهَ تَعَالَى فِی نُجْحِ طَلِبَتِی وَ إِجَابَهِ دَعْوَتِی وَ کَشْفِ کُرْبَتِی

Аллоҳ ҳожатларимизни берсин ва мушкулларимизни осон қилсин.

Ижодий жамоамиз ва яқинларимизни ҳам дуо қилишни унутманг. Илтимоси дуо!

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли томонидан тайёрланди.


@panjob_masjidi


Рамазон ойи давомида Ҳар куни фарз намозларидан сўнг ушбу дуоларни ўқишлик буюрилган.


Оғиз ёпаётганда ушбу сураи муборакни ўқиб Аллоҳга дуо қилинг !

@panjob_masjidi


Ҳар кунлик дуони шу тариқа каналда қуйиб борамиз.

@panjob_masjidi


Субҳ (Бомдод) намозининг вақти: 06:05


#рўза_тутиш_вақти.

Эртага Бомдод (Субҳ) намозининг вақти 06:05 да.

Оғиз ёпиш учун Бомдод намозидан 20-25 дақиқа олдин эҳтиёт юзасидан ҳаракат қилайлик.
Ва намозгача бўлган вақт мобайнида зиммамизда қазо намозларимиз борми ёки Аллоҳни зикр қилиш, истиғфору салавотлар айтиш борми, шулар билан машғул бўлсак ИншоАллоҳ ўзингиз учун манфаатли бўлади.

Қолаверса Бомдод намозини жамоат билан адо этишни мақсад қилиб, ўзингизга яқин бўлган масжидга боришга сизда фурсат ҳам бўлади.


Аллоҳ тутадиган рўзаларингиз ва барча хайрли ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусну-мақбул айласин!


@panjob_masjidi

Показано 20 последних публикаций.