ТЎРТ ПОҒОНА!
Тўрт ҳадис борки, улар ўта муҳим тўрт маҳоратни касб қилиш сари юксалтирувчи тўрт поғонадир.
Зеро, уларда ахлоқ ва одоб асослари ўз аксини топади. Улар бир сўз билан айтганда, ҳар бир мусулмон бўйсуниши лозим бўлган қонундир.
1. Тилни тийиш маҳорати
Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхши гап (топса) айтсин, йўқса, жим бўлсин.
2. Кераксиз нарсадан тийилиш маҳорати
Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Кишининг кераксиз нарсани тарк этиши исломининг гўзаллигидандир.
3. Нафсни жиловлаш маҳорати
Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломга, менга йўл кўрсатинг, деган эди, ғазабланма, деб жавоб бердилар. У саволини бир неча марта такрорласа ҳам, айнан шу жавобни айтдилар.
4. Қалб тозалигига эришиш маҳорати
Пайғамбар алайҳиссалом айтади: Биронтангиз то ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўлмайди.
Бир донишманддан сўрадилар:
➖Биродарингизнинг чин дўстлигини қандай билиб оласиз?
➖Ғамимга шерик бўлади, ҳолимдан хабар олади, камимни тўлдиради, гуноҳимни кечиради, Раббимни эслатади. Мана шу ишларидан билиб оламан.
➖Унга қандай муносиб жавоб қайтарасиз?
➖Ортидан ҳақига холис дуо қилиш билан.
🟠Аллоҳ йўлида дўст бўлиш қўл ва кўз кабидир. Кўз ёшланса, қўл уни артади. Қўл оғриса, унинг учун кўз ёш тўкади.
🟠Аллоҳим, бизларни Сен учун дўстлашадиган, Сен учун яхши кўрадиганлардан қилиб, жаннатларда ҳам дийдорлашишимизни насиб айлагин.
⚡️ @oxirathovlisi