#ташкилий_йиғилиш
🟢Зоиров Азиз Умриллоевич – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бухоро вилояти бошқармаси Ромитан тумани бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Азиз Зоиров 1985 йил 27 июлда Ромитан туманида туғилган. 2010 йилда Бухоро Давлат университетини ҳамда 2014 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини АТ Пахта банк Ромитан бўлими иқтисод бўлими мутахассиси сифатида бошлаб, Микрокредитбанк ОАТБ Когон бўлими бухгалтерия бўлими электрон амалларни қайта ишловчи 1-тоифали мутахассиси, Микрокредитбанк ОАТБ Ромитан филиали қишлоқ хўжалигини инвестициялаш ва марказлашган фонд билан ишлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Микрокредитбанк ОАТБ Бухоро вилоят филиали бошлиғи ўринбосари, Микрокредитбанк АТБ Бухоро вилоят филиали бошлиғи ўринбосари, Микрокредитбанк АТБ Бухоро вилояти Жондор тумани филиали бошқарувчиси, Микрокредитбанк АТБ Бухоро вилояти Ромитан тумани филиали бошқарувчиси лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар у Ромитан тумани “Упл Логистик” масъуляти чекланган жамияти раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Бугун, 4 февраль куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган йиғилишда Азиз Зоиров жамоатчиликка таништирилди.
Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари вакиллари иштирок этди.
@oromitanuz