Рамазон кириб келмоқда
Кўпчилик хонадонларда Рамазон рўзғорни бутлаш билан кутиб олинади. Бозорларда нарҳлар ошган, натижада бу ойда харажатлар бошқа ойларга қараганда кўпроқ бўлиб кетади.
Мусулмонлар ўзларининг исрофгарчиликка асосланган урф-одатларини ўзгартиришлари керак. Рамазон ойи ибодат ойи бўлгани учун, унга ибодатга рағбатни кўпайтириб кириб бориш керак. Кўнгил хоҳиш-истакларига қарши кураша олиш қобилияти янада намоён бўлиши керак.
Мусулмон кишининг хонадонида Рамазонда хотиржамлик ва сокинлик ҳукмрон бўлиши керак. Уй бекаларининг вазифаси фақат энг мазали ва энг тансиқ таомларни тайёрлашдан иборат бўлмаслиги лозим.
Рамазон ойи аслида бизларни тежамкорликка чақиради! Фақат танани озиқлантириш ҳайвонларга хос сифат. Инсон эса, итоат ва одобни ўзи учун асосий сармояга айлантириши даркор.
Баъзилар Рамазон ойини ўзлари учун дам олиш фурсатига айлантириб оладилар. Аслида, Рамазон бизларни ҳаракатга чорлайди. Ундаги ажру савобларнинг кўпайтириб берилиши мусулмон кишини мудом яхшилик амалларни кўпроқ қилишга ундаши керак. Афсуски, баъзи кишилар туни билан интернет ёки ойнаижаҳон орқали берилаётган беҳуда нарсаларни томоша қилиб, сўнг куни билан рўзадорлиги баҳона ухлаб ётади.
Рамазон кириб келмоқда. У билан Аллоҳнинг фазли ва марҳамати ҳам келяпти. Ундан унумли фойдаланиб қолайлик, файзу барака, раҳмату мағфиратга эришишга шошайлик.
Барчамизга Рамазон муборак бўлсин!
📱OQMASJID.UZ ga 👆OBUNA bo'ling va ✈ULASHING
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📱Instagram | 📱Facebook