Oqmasjid.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


🕰#namoz_vaqtlari🕰

إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ كِتَـٰبࣰا مَّوۡقُوتࣰا

"...албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят)

🗓Zulhijja oyi taqvimi

😎Telegram каналимизга обуна бўлинг ва ⛓улашинг
✅https://taplink.cc/oqmasjid.uz

👥Facebook 📷 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ogoh_bo'ling

Савол: Ҳозирда кўп ёш йигит-қизларнинг интернет тармоғидаги турли хабарларга ишониб, сохта даъватчиларнинг сўзларига эргашиб кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Динимизда ҳар қандай маълумотларни қабул қилиб, унга эргашиш ҳақида нима дейилган?

Шайх Али Қорадоғий


OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📷Instagram | 🔵 Facebook


#Mutolаa_vaqti

УЧИНЧИ ФАСЛ. ДОВУД АЛАЙҲИССАЛОМ

Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо (Яҳудо) ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканларига иттифоқ қилишган.

Довуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб
юборилишларидан олдин Бану Исроил
заифлашиб, шариат йўқолиб, ширку хурофотлар кенг тарқалиб кетган, уларнинг бу ҳоллари яқин қўшнилари томонидан қулай фурсат билиниб, ерлари босиб олинган эди. Ўша пайтда Бану

Исроил босқинчиларнинг зулми остида турли азобларга гирифтор бўлиб, хору зор ҳолда яшар эдилар. Кейин аввалги сатрларда баён қилинган ҳодисалар бўлиб ўтди. Ёш йигит Довуд Жолутни қатл қилди. Сўнг Аллоҳ таоло унга мазкур фазлларни берди.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга илоҳий китоб ҳам берди. Бу ҳақда Нисо сурасида: «Довудга эса Забурни бердик» (163-оят), дейди.

Тарихчилар: «Аллоҳ таолодан Забур берилган, пайғамбар бўлган вақтларида Довуд алайҳиссаломнинг ёшлари қирқда эди», дейишади. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири экани ҳаммага маълум. Унда мавъизалар, ибратлар, зикр қилинадиган дуолар жам бўлган.

Довуд алайҳиссаломнинг овозлари жуда ҳам ширали бўлган. У зот тиловат қилганларида осмондаги қушлар ҳам тўхтаб қолар экан.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга яна бир қанча фазлларни ҳам берган эди. Бу ҳақда Сод сурасида сўз боради:

«Қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсла. Албатта, у сертавбадир» (17-оят).

Довуд алайҳиссаломга Аллоҳ таоло ҳар жиҳатдан қувват берган эди. У зот динда бақувват эдилар. Кун оралаб рўза тутар, кечанинг ярмида ухлаб, ярмида ибодат қилардилар. Подшоҳликлари ҳам кучли эди.

«Албатта, у сертавбадир».
Яъни ҳар бир нарсада Аллоҳга тавба қилувчидир. «Тавба» сўзининг луғавий маъноси ҳам «қайтиш»дир.

«Биз унга тоғларни беминнат хизматкор қилиб қўйдик. Улар у билан бирга кечқурун ва эрталаб (Аллоҳни) поклаб ёд этардилар. Тўпланган ҳолдаги қушларни ҳам. Барчалари У Зотга сертавбадирлар» (18-19-оятлар).

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга тоғларни бўйсундириб қўйган, тоғлар у зот билан бирга Аллоҳ таолони эртаю кеч поклаб ёд этар эди.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix #Dovud_alayhissalom

Telegram каналимизга обуна бўлинг
https://taplink.cc/oqmasjid.uz


Солиҳлардан бирлари айтган: Уйларингизни имкон қадар Қуръон билан нурлантириб туринг. Зеро, Қуръон ўқилган уй оила аҳлига кенг бўлади, яхшиликлари кўпаяди, фаришталар ҳозир бўлади, шайтонлар қочади. Қуръон ўқилмайдиган уй эса, ўз аҳлига торайиб кетади, яхшилиги озайиб кетади, фаришталар қочади ва шайтонлар ҳозир бўлади.

📝MANBA

OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: FATVO.UZ
​​ДЕҲҚОН БЎЛМАГАН КИШИНИНГ САЛАМ САВДОСИНИ ҚИЛИШИ
#савдо

❓1297-CАВОЛ: Мен шоли, буғдой экиш каби деҳқончилик ишлари билан шуғулланмайман. Тижорат соҳасида иш юритаман. Шу ҳолатда одамлардан кейинчалик уларга буғдой, шоли етказиб бериш шарти билан шу каби маҳсулотларга пул олсам бўладими? Пул керак бўлган вақтда бир танишим шундай қилишни маслаҳат берди.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Деҳқончилик маҳсулотларини кейинчалик етказиб бериш шарти билан савдо қилувчи шахс деҳқон бўлиши шарт эмас.
Маҳсулотни маълум муддатдан кейин етказиб бериш шарти билан савдо қилишни салам савдоси дейилади. Салам савдонинг бир қанча шартлари бор(https://t.me/diniysavollar/398). Мана шуларга риоя қилган ҳолатда пул олсангиз бўлади. Бу шартларнинг ичида пул олаётган кишининг ўзида мазкур маҳсулот бўлиши керак деган шарт йўқ, балки маҳсулот икки томон келишган вақтдан бошлаб, топшириладиган кунгача одамларда ёки бозорларда мавжуд бўлиши лозим. Чунки тўлаш муддати келганда сотувчи уни топиб бера олиши керак. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَلَا يَجُوزُ السَّلَمُ حَتَّى يَكُون الْمُسْلَمُ فِيهِ مَوْجُودًا مِنْ حِينِ الْعَقْدِ إلَى حِينِ الْمَحِلِّ
“Салам савдоси, сотиб олинаётган маҳсулот келишув вақтидан бошлаб, топшириш вақтигача бўлган муддат давомида мавжуд бўлсагина жоиз бўлади” (“Жавҳаратун наййира” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

@fatvouz' rel='nofollow'>🔗 Улашинг: @diniysavollar


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔥 ГИЁҲВАНДЛИК - СОҒЛИҚ ВА УМР ЗАВОЛИ

🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#гиёҳвандлик
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан қурилган илк масжид? Руҳий тарбия 2-жуз
Опрос
  •   Масжидул Зиррор
  •   Қубо
  •   Масжиди Набавий
  •   Энди билиб оламан
39 голосов


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси амални айта туриб, "Шундай қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади", деганлар? Одоблар хазинаси 2-жуз
Опрос
  •   Бир-бирингизга ҳадя беринглар
  •   Бир-бирингизга ёрдам беринглар
  •   Бир-бирингизга салом беринглар
54 голосов


"Исро" сурасининг номи унинг биринчи оятидаги ... сўзидан олинган. Тафсири Ҳилол 3-жуз
Опрос
  •   Исро
  •   Ақсо
  •   Асро
  •   Энди билиб оламан
1 голосов


🩷☪#siyrat

41. Асвад ибн Язийд Нахаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг меҳнатида - яъни аҳлларининг хизматида бўлар эдилар. Намоз вақти кирганида эса, намозга чиқар эдилар», деди».
Бухорий ривоят қилган.

42. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар».
Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma #tabrik

🤎Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🩵Жума айёмингиз муборак бўлсин!

💚Аллоҳ таоло умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқинларингизга соғ-омонлик ато қилсин.

OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: INSONIYLIK.UZ️
💫Ассалому алайкум!💫

💫ИЛОҲИМ АЛЛОҲ раҳмати, Пайғамбар шафоати, Қуръон тиловати, Каъба зиёрати, тинчлик ҳаловати, тану жон саломати, оила фароғати, ишлар баракоти, икки дунё саодати СИЗГА ва ТАБАРРУК ОИЛАНГИЗГА насиб қилсин!💫

💙СИЗ УЧУН ҚАДРЛИ ИНСОНЛАРГА ИЛИНИНГ💙

۞💎۞ 𝖎𝖓𝖘𝖔𝖓𝖎𝖞𝖑𝖎𝖐.𝖚𝖟 ۞💎۞

@INSONIYLIKUZ_IIR
https://t.me/insoniylik_uz_iir

Facebook | Telegram | Instagram | Одноклассники | YouTube


🕰#namoz_vaqtlari🕰

إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ كِتَـٰبࣰا مَّوۡقُوتࣰا

"...албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят)

🗓Zulhijja oyi taqvimi

😎Telegram каналимизга обуна бўлинг ва ⛓улашинг
✅https://taplink.cc/oqmasjid.uz

👥Facebook 📷 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🌙🌙🌙🌙

Баъзилар қабристонда Қуръон ўқишни бидъат амал ҳисоблаб, бу ўринда инсон савоб ўрнига гуноҳкор бўлади дейишмоқда. Ҳақиқатда қабристонда Қуръон ўқиш жоиз эмасми?

Илҳом Бекмирзаев - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори


OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📷Instagram | 🔵 Facebook


#Mutolаa_vaqti

УЧИНЧИ ФАСЛ. ИЛЁС АЛАЙҲИССАЛОМ
«Шунинг учун иймон тақозоси билан Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилди ва мазкур олий мақомларга эришди».

Шу ерда Илёс алайҳиссаломнинг қиссалари тамом бўлади.

Аллоҳ таоло Анъом сурасидаги бир қанча пайғамбарларнинг оятлардан бирида: зикри асносида келган

«Ва Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни ҳам. Ҳаммалари солиҳлардандир» (85-оят) деб Илёс алайҳиссаломни ҳам зикр қилган.

Ушбу ояти каримада зикр қилинган пайғамбарлар Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёс алайҳиссаломлар зуҳду тақво билан машҳур бўлганлар. Шунинг учун ҳам улар ояти каримада «Ҳаммалари солиҳлардандир» ибораси ила васф қилинаётирлар.

Зотан, ҳамма пайғамбарлар аҳли солиҳлардандир. Ушбу тўрт пайғамбар аҳли солиҳликда алоҳида мартабага эришганлар.

АЛ-ЯСАЪ АЛАЙҲИССАЛОМ

Қуръони Каримда бу пайғамбар алайҳиссаломнинг исмлари Анъом сурасида бир марта, Сод сурасида бир марта зикр қилинган.

«Ва Исмоил, Ал-Ясаъ, Юнус ва Лутни ҳам. Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» (Анъом сураси, 86-оят).

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларидан катта гуруҳини зикр қилиш давомида Исмоил, Ал-Ясаъ, Юнус ва Лут алайҳиссаломларни зикр этган. Буларнинг алоҳида ажралиб турадиган сифатлари Аллоҳнинг Ўзига аён.

Аммо «Барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик» дейилишидан улар оламдаги энг афзал зотлар экани маълум бўлмоқда.

Сод сурасидаги Ал-Ясаъ алайҳиссалом ҳақларидаги оят юқорида ўтди. Бироқ у зот тўғрисида Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда бошқа маълумот йўқ.

Ал-Ясаъ алайҳиссалом Илёс алайҳиссаломнинг амакилари Ахтубнинг ўғли бўлганлар. У зотнинг насаблари Юсуф алайҳиссаломда туташади.

Ал-Ясаъ алайҳиссалом Бану Исроилнинг пайғамбарларидан бўлиб, Илёс алайҳиссаломнинг шариатларига даъват қилганлар. У зотнинг даврларида гуноҳ ишлар ва зулм ниҳоятда кучайган. Ана шундай оғир бир шароитда Ал-Ясаъ алайҳиссалом Шомнинг Баълабакка шаҳрида пайғамбарлик қилганлар ва ана шу заминда вафот этганлар.
Давоми бор...

Ислом тарихи, 1-китоб
#Islom #Tarix #Al-Yasa' alayhissalom

Telegram каналимизга обуна бўлинг
https://taplink.cc/oqmasjid.uz


Аллоҳ таоло фиръавн ва унинг аскарларини ҳалок қилиб, Мусо алайҳиссалом ва мўминларни қутқарган кун қайси кун эди? Тафсири Ҳилол 3-жуз
Опрос
  •   Ашуро куни
  •   Муҳаррам ойининг 20-куни
  •   Арафа куни
  •   Энди билиб оламан
434 голосов


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳга тавба қилинглар. Мен ҳар куни У Зотга ... марта истиғфор айтаман", дедилар. Нуқталар ўрнини тўлдиринг. Одоблар хазинаси 2-жуз
Опрос
  •   33 марта
  •   100 марта
  •   99 марта
  •   Энди билиб оламан
422 голосов


Аллоҳ таоло Нур сурасида қандай одамни фосиқ деб атаган? Руҳий тарбия 2-жуз
Опрос
  •   Покиза аёлларни ғийбат қилган кишини
  •   Покиза аёлларга туҳмат қилган кишини
  •   Покиза аёлларга бўҳтон тошини отган кишини
  •   Энди билиб оламан
397 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#siyrat
🩷 ☪ КИЙИМЛАРИНИ ЎЗЛАРИ ЯМАР ЭДИЛАР...

📝39. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳабашлар найзаларини ўйнатишаётган эди. Бирдан Умар ибн Хаттоб кириб келди ва тош олиб, уларга ота бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни тек қўй, эй Умар!» дедилар. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

40. Амрадан ривоят қилинади: «Оиша розияллоҳу анҳога: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нима қилар эдилар?» дейишди. «Башарнинг бири эдилар. Кийимларини ўзлари ямар эдилар. Қўйларини соғар эдилар. Ўзларига хизмат қилар эдилар», деди».
Аҳмад, Бухорий «Адабул-муфрад»да ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

OQMASJID.UZ GA ✈️ OBUNA BO'LING 😀 VA ULASHING🗣
https://taplink.cc/oqmasjid.uz
📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Fitrat.uz
ХАЙРЛИ ИШГА ХАЙРИХОҲ ҲОМИЙЛАР

Таълим ва тарбия ҳар бир миллатнинг келажагини, тараққиётини белгиловчи энг муҳим омилдир. Шу боис ёшларнинг таълим ва тарбия олишлари учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш катталар зиммасидаги долзарб масаладир.

Кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент туманидаги 7-умум таълим мактабига ташриф буюрди.

Ёзги таътил даврида ҳомийларни жалб қилган ҳолда мазкур мактабнинг биносини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Иншоаллоҳ, 2024-2025 таълим йили бошлангунга қадар мактаб биноси гўзал қиёфа касб этиб, ёшларга зарур шароитлар яратилади.

Жасурбек домла ва нуроний отахонлар ҳомийлар ҳаққига хайрли дуолар қилишди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Показано 20 последних публикаций.