⚡️Мактаб, боғча директорлари ва ўринбосарлари моддий рағбатлантирилади
Мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот тақдим этилди.
Унга кўра, энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади.
Бунда ҳар бир ўқитувчининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, табақалашган малака ошириш тизими жорий қилинади. Малака синовидан ўта олмаганлар алоҳида дастур асосида қўшимча ўқитилади.
Шунингдек, қўшимча манбалар ҳисобидан, мактаб ва боғчалар директорлари ҳамда уларнинг ўринбосарларини моддий рағбатлантириш таклифи билдирилди.
2025 йилдан бошлаб, мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади. “Методик маҳорат соати”, “Методик маҳорат куни” каби малака ошириш шакллари ташкил қилинади.
Юқори синфларда ҳарбий ватанпарварлик дарслари бир соатга кўпайтирилди. Ушбу йўналиш ўқитувчилари нуфузини ошириш учун уларга ҳарбий унвон бериш тартиби белгиланди.
@oqdaryoovozi1931