Oqdaryo Ovozi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Oqdaryo tuman hokimligining rasmiy gazetasi "Oqdaryo ovozi" telegram kanali
Bosh muharrir
Y.Muhammadiyev. 99-5990756
Sayt orqali https://oqdaryoovozi.uz
https://www.facebook.com/oqdaryo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Hokim o‘rinbosarlarining hisobotlari eshitildi

25-yanvar kuni Oqdaryo tuman hokimi Sherzod Qudratov ishtirokida hokim o‘rinbosarlari 2025-yil davomida tumanimizda sohalar kesimida amalga oshiriladigan ishlar va ustuvor vazifalar yuzasidan taqdimoti, hisobot-yig‘ilishi o‘tkazildi.
Mazkur hisobot yig‘ilishida o‘rinbosarlar iqtisodiy, ijtimoiy, qishloq xo‘jaligi va qurilish sohalarida joriy yil davomida tumanda amalga oshiriladigan islohotlar, ustuvor vazifalar yuzasidan batafsil axborot berishdi. Hisobot davomida tuman rahbari har bitta masalaga alohida to‘xtalib, muhokama olib bordi va kamchiliklarni to‘ldirish, vazifalarga chuqur yondashib, ijrosini ta’minlash, bir so‘z bilan aytganda, aholini turmush sharoitini yaxshilash yo‘lida bor kuch-g‘ayratni ishga solish zarurligini ta’kidladi.

@oqdaryoovozi1931


Олтинга тенг сўзлар

Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

©Ўткир Ҳошимов

@oqdaryoovozi1931


⚡️Ҳомиладор ёки фарзандли ходимни ишдан бўшатиш тақиқланади

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Унга кўра, "Таълим тўғрисида"ги қонунга мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилади.

Шу билан бирга, ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олинади.

@oqdaryoovozi1931


Бугун, 14-сонли мусиқа мактабда  туман сектор раҳбарларининг сайёр қабули давомида Оқдарё тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назоратидаги 20 нафар ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ўтказилган учрашувда уларни қизиқтирган саволалари бўйича тушунчалар берилди, мурожаатларнинг 6 нафари жойида ижобий ҳал қилинди. Бундан ташқари ишсиз бўлган 3 нафар Пробация назоратидаги ёшлар ишга жойлаштирилди ҳамда Оқдарё туманида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг 4 нафари билан ҳам  учрашув ташкил қилинди.

@oqdaryoovozi1931


❗️Энди вояга етмаганлар билан ИИБ эмас, Миллий гвардия шуғулланади.

Ички ишлар  органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид ваколатлари Миллий гвардияга ўтказилди!

2024 йил 5 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари (катта инспектор-психологлари) лавозимлари Миллий гвардия тузилмасига ўтказилди.

Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида Болалар билан ишлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди, шунингдек вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологлар лавозимлари жорий этилди.

Янги ташкил этилган лавозимларда хизмат қилувчи шахсларга, шу жумладан вояга етмаганлар масалалари бўйича катта инспектор-психологлар ва инспектор-психологларга ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини бериш зарурати юзага келмоқда.

Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

👉 @oqdaryoovozi1931


Oqdaryo tuman O’zbekiston MFY da "Uch avlod uchrashuvi" o’tkazildi.

"Uch avlod uchrashuvi" doirasida Oqdaryo tuman O’zbekiston MFY 26-umum ta’lim maktabida tadbir o’tkazildi. Tadbirda kambag’allikdan farovonlik sari, muammoli yoshlar, muammoli oilalar hamda jaxolatga qarshi mavzular tinglandi va muhokama qilindi.
Tadbirda yoshlar o’rtasida konsert dasturlari, she’rxonlik va badiiy sahna ko’rinishlari namoish etilib faol ishtirokchi yoshlarimizga badiiy kitoblar to’plami sovg’a tariqasida berildi. Tadbirda nuroniylar Jamg’armasi tuman bo’limi raisi X. Qarshiyev mahalla yettiligi, mahalla keksalar gurux raisi, mahalla faollari va mahalla yoshlari ishtirok etishdi.

@oqdaryoovozi1931


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танзила Норбоева боғча ва мактаблардаги озиқ-овқат назоратини танқид қилди

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир неча қонунлар сирасида “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун ҳам сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.

Мажлисда сенат раиси Танзила Норбоева боғча ва мактаблардаги озиқ-овқат назоратларини танқид қилди. Жумладан, аутсорсинг орқали кириб келаётган овқатлар стандартларга жавоб беряптими, керакли витамин ва озуқалар билан бойитиляптими йўқми, каби саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисига юзланди.

Шунингдек, қўмита фақат заҳарланиш ҳолати аниқланганда эмас, ундан олдинги даврларда ҳам чуқур профилактик тадбирлар олиб бориши, назоратни кучайтириши лозимлигини таъкидлади.

"Аҳоли, айниқса болаларнинг саломатлиги ва ривожланиши учун озиқ-овқатларнинг сифатлилигини таъминлаш жуда муҳим аҳамиятга эга” — дейди сенат раиси.

@oqdaryoovozi1931


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Samarqandda 5 kg “marixuana” sotayotgan shaxs ushlandi

Samarqandda viloyat Ichki ishlar boshqarmasi tezkor xodimlari tomonidan Bulung‘ur tumanida 5 kg “marixuana” giyohvandlik vositasini 10 000 AQSH dollariga sotayotgan 44 yoshli shaxs qo‘lga olindi.

@oqdaryoovozi1931


#SAYYOR_QABUL

23- yanvar kuni "Dahbed" MFYda Oqdaryo tuman Xalq qabulxonasi mudiri  T.Murtazayev va Oqdaryo tuman tibbiyot birlashmasi boshlig‘i Sh.Jabborovlar tomonidan sayyor qabul o‘tkazildi.
Sayyor qabulda 13 ta murojaat kelib tushdi. Ushbu murojaatlarning 8 tasi tibbiyot birlashmasida davolanish uchun yordam, nogironlik belgilash, davolanish uchun order olish masalasida, 1 tasi svetofor o‘rnatish masalasi, 1 tasi qurilish bo‘yicha o‘rinbosarga yo‘lni asfalt qilish masalasi, 1 tasi moddiy yordam masalasida bo‘ldi. 2 ta murojaat bo‘yicha joyida tushuntirildi va qolgan murojaatlar bevosita hal qilinishi uchun ijroga qaratilib, tegishli tashkilotlarga yo‘naltirildi.

@oqdaryoovozi1931


Сайёр қабул бошланди

Айни пайтда Пайариқ тумани ҳокимлигида вилоят сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилмоқда.

Мазкур сайёр қабул Пайариқ, Қўшработ, Оқдарё, Жомбой ва Булунғур туманлари аҳолиси учун ташкил этилган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев раҳбарлигида ўтказилаётган қабулда иштирок этиш учун соат 10:00 ҳолатида 74 нафар фуқаро рўйхатга олинди.

———

Sayyor qabul boshlandi

Ayni paytda Payariq tumani hokimligida viloyat sektor rahbarlarining navbatdagi sayyor qabuli o‘tkazilmoqda.

Mazkur sayyor qabul Payariq, Qo‘shrabot, Oqdaryo, Jomboy va Bulung‘ur tumanlari aholisi uchun tashkil etilgan.

Viloyat hokimi vazifasini bajaruvchi Adiz Boboyev rahbarligida o‘tkazilayotgan qabulda ishtirok etish uchun soat 10:00 holatida 74 nafar fuqaro ro‘yxatga olindi.

@oqdaryoovozi1931


ФИКР  ВА  АҚЛ

Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришга ожиз эмас....

💬Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги, агар гапирса, бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим туради....

💬Шундайлар бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани учун ҳам сукут сақлайди....

💬Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учун ғазабини босиш учун сукут сақлайди....

Баъзилар ожизлик санайдиган сукут, аслида катта кучнинг махсулидир...

@oqdaryoovozi1931


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Bayram_tabrigi

26 yanvar – O‘zbekiston Respublikasi Davlat bojxona xizmati organlari xodimlari kuni hamda milliy bojxona xizmati tashkil etilganligining 33 yilligi bayrami munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati Chegara qo`shinlarining bayram tabrigi.

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931


#qonunchilikdagi_yangiliklar

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-6-сон, 16.01.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, маҳсулотлар экспортини 2025 йилда 4 млрд АҚШ долларига, 2026 йилда 5 млрд АҚШ долларига ва 2027 йилда 7 млрд АҚШ долларига етказиш, хусусан, АҚШ ва Европа давлатлари бозорларига тайёр маҳсулотлар экспортини 500 миллион АҚШ долларига етказиш асосий мақсадли кўрсткич сифатида белгиланди.

Келгусида Наманган вилоятида 30 гектар майдонда махсус ҳуқуқий, солиқ, божхона, валюта режимлари ўрнатиладиган, чуқур қайта ишланган тайёр кийим-кечаклар ва уй текcтили маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўқимачилик махсус саноат зонаси ташкил қилинади. Саноат зонасида божхона пости ҳам бўлиши назарда тутилган.

@oqdaryoovozi1931


Туркияда ўзбекистонлик эркакка 40 марталик умрбод қамоқ жазоси нега берилди?

Туркия Олий суди Истанбулдаги Рейна тунги клубига уюштирилган терактни амалга оширган Абдулқодир Машариповга нисбатан 2020 йилда чиқарилган 40 марталик умрбод қамоқ жазоси ҳукмини тасдиқлади. Суд айбланувчининг илтимосномаларини кўриб чиқиб, ҳукм қонунга зид эмас, деган қарорга келган. Бу ҳақда CNN Türk телеканали хабар берди.

Батафсил:
https://oqdaryoovozi.uz/ja/57542-f.html

Kanalga ulanish👇👇👇

@oqdaryoovozi1931

Показано 14 последних публикаций.