💠Омбудсман ва Латвия элчиси инсон ҳуқуқлари йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
2025 йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.
Учрашув давомида лойиҳа доирасида оилавий тазйиққа учраган аёллар билан ишлаш бўйича методология ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
📎батафсил lotin yozuviga o'tish
Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube
2025 йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.
Элчи Рейнис Трокша Омбудсман институти томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда институт фаолияти, қонунчилик асосларининг кучайтирилганини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у “Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида давлат бошқарувидаги аёллар учун имкониятларни янада кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.