Inson huquqlari bo'yicha vakil (ombudsman)| Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


OMBUDSMAN FERUZA ESHMATOVA
📨 https://app.ombudsman.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️03.03.2025 Омбудсман фаолиятига оид 10 та факт

🔹️03.03.2025 Омбудсман ва Латвия элчиси инсон ҳуқуқлари йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

🔹️03.03.2025 Омбудсман девони ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди

🔹️04.03.2025 Талабалар билан учрашув: Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари тажрибаси

🔹️05.03.2025 Республика бўйлаб қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

🔹️06.03.2025 Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Сенатнинг қўмита мажлисида кўриб чиқилди

🔹️06.03.2025 Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди

🔹️07.03.2025 Туғруқ таътилида бўлган аёлларнинг иш жойи сақланиши лозим

🔹️08.03.2025 Байрам муборак!

🔹️08.03.2025 Сирдарёда аёл маҳбуслар байрам арафасида тиббий кўрикдан ўтказилди

🔹️08.03.2025 Намангандаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган аёллар 8 март байрами билан табрикланди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


💐Намангандаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган аёллар 8 март байрами билан табрикланди

7 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Намангандаги минтақавий вакили ташаббуси билан Уйчи туманида жойлашган 6-сонли тергов ҳибсхонасидаги сақланаётган аёл 17 нафар кириб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан табрикланди. Ҳибсхона раҳбарияти ҳамкорлигидаги уларга гул ва китоблар совға қилинди.

Ушбу ташаббус аёл маҳбусларни руҳий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятга дахлдорлик ҳиссини ошириш ва байрам шодиёнасини улашиш мақсадида ўтказилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


🩺Сирдарёда аёл маҳбуслар байрам арафасида тиббий кўрикдан ўтказилди

Сирдарё вилоятидаги 8-сонли Тергов ҳибсхонасида аёл маҳбуслар чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг 3-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📌Туғруқ таътилида бўлган аёлларнинг иш жойи сақланиши лозим

Омбудсманга мурожаат: “Туғруқ таътилидан сўнг мени туғруқ таътилига кетган бошқа ходимнинг ўрнига ишга қўйишди. У ишга қайтгандан сўнг эса мени ишдан ноқонуний бўшатиб юборишди. Нима қилай?

Афсуски, Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсманга юборилаётган мурожаатларда айни масалалар ҳам кўтарилиб турибти. Бундай ҳолатда қандай ҳуқуқларингиз борлигини билишни истасангиз видеони охиргача томоша қилинг.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


🎓Тошкент давлат юридик университети талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишди

Тошкент давлат юридик университетининг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” факультети 3-курс талабалари Омбудсман фаолияти билан яқиндан танишишди.

Учрашувда талабаларга юртимизда инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсманнинг аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


🔰Омбудсманнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси Сенатнинг қўмита мажлисида кўриб чиқилди

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Омбудсман институти 2024 йилда янги конституциявий қоидалар асосида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш, соҳага оид миллий қонунчиликни ҳамда миллий превентив механизмни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда бир қатор ишларни бажарди.

📎батафсил    lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔍Республика бўйлаб қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди

Ўтган ҳафта давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Фарғона, Сирдарё ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

📍Мониторингларда Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонаси, Хоразм вилоятида жойлашган Хазорасп тумани Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи ва вилоят руҳий асаб касалликлар диспансери, Фарғона вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва махсус қабулхона, Бухоро вилоятида жойлашган 4-сон тергов ҳибсхонаси, 17-сон Жазони ижро этиш колонияси, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази ва Махсус қабулхона, Сирдарё вилоятидаги 8-сон тергов ҳибсхонаси ва Янгиер “Мурувват” Ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи, Наманган вилояти Махсус қабулхонаси ҳамда Тошкент шаҳар “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун 1-сон интернат уйи ва шаҳaр “Саховат” интернат уйидаги шароитлар кўздан кечирилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Талабалар билан учрашув: Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари тажрибаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида талабалар билан учрашув ташкил этилди.

"Инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсман институтининг роли: Ўзбекистон ва Финляндия тажрибаси" мавзусига бағишланган халқаро давра суҳбатида хорижий экспертлар – Финляндия Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен ва Хельсинки университети ҳузуридаги “Ҳуқуқ устуворлиги” маркази директори Туия Бракс спикер сифатида иштирок этдилар. Улар талабаларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўз тажрибалари, халқаро ҳамкорлик ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги замонавий ёндашувлар ҳақида маълумот беришди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
♻️Омбудсман девони ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди

2025 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ва Халқаро Нордик университети ҳамкорлигида Омбудсман Девони ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда хорижий экспертлар – Финляндия Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен ва Хельсинки университети ҳузуридаги “Ҳуқуқ устуворлиги” маркази директори Туия Бракс спикер сифатида иштирок этдилар.

Семинар давомида Ўзбекистонда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатларни қабул қилиш борасида жорий этилган янги механизмлар алоҳида эътироф этилди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


💠Омбудсман ва Латвия элчиси инсон ҳуқуқлари йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди

2025 йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.

Элчи Рейнис Трокша Омбудсман институти томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда институт фаолияти, қонунчилик асосларининг кучайтирилганини  алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у “Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида давлат бошқарувидаги аёллар учун имкониятларни янада кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Учрашув давомида лойиҳа доирасида оилавий тазйиққа учраган аёллар билан ишлаш бўйича методология ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣Омбудсман фаолиятига оид 10 та факт

Инсонларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Омбудсман қандай таъсир чораларини қўллаши мумкинлиги ҳақида биласизми? Унда бу роликни охиргача томоша қилинг.

Сизни янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонундаги энг муҳим 10 та факт билан таништирамиз.

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Омбудсман ҳафта ичида

🔹️24.02.2025 Омбудсман тақдимномасига кўра, Сирдарёдаги манзил-колониясида сақланаётган маҳкумларнинг меҳнат шароитлари яхшиланди

🔹️25.02.2025 Маҳкум ва маҳбуслар Омбудсманга қандай масалаларда мурожаат қилмоқда?

🔹️25.02.2025 Oмбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?

🔹️26.02.2025 Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

🔹️26.02.2025 Омбудсман “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури иштирокчилари билан учрашди

🔹️27.02.2025 Омбудсман институтига 30 йил: Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати

🔹️27.02.2025 Халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон Омбудсмани 30 ёшда” номли китоб тақдим этилди

🔹️28.02.2025 Сурxондарёдаги терговга олиб кетилган шахснинг ўлими ҳолати Омбудсман назоратига олинди

🔹️28.02.2025 Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати

🔹️01.03.2025 Самарқандда “Омбудсман боғи” барпо этилди

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📍Самарқандда “Омбудсман боғи” барпо этилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) институти ташкил этилганига 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Самарқанд вилоятига ташриф буюрилди.

Халқаро ҳамкорлик рамзи сифатида, 15 дан ортиқ хорижий давлатлар Омбудсманлари иштирокида Самарқандда “Омбудсман боғи” ташкил этилди. Боғга 20 дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди, бу эса инсон ҳуқуқлари ва барқарор тараққиёт ўртасидаги чамбарчас боғлиқликни ифодалайди.

🌿Боғнинг рамзий маъноси

“Омбудсман боғи” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва экологик барқарорлик ғояларининг уйғунлигини намоён этувчи тимсол сифатида яратилди. Дарахт экиш ташаббуси табиатни муҳофаза қилиш ва ҳар бир инсон учун тоза, яшил ва қулай атроф-муҳитни таъминлаш муҳим эканлигини тарғиб қилади. Шу билан бирга, бу боғ халқаро ҳамкорлик, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва келажак авлод учун барқарор муҳит яратишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг рамзи ҳисобланади.

🤝Халқаро ҳамкорлик доирасидаги учрашувлар

Самарқанддаги ташриф давомида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Қатар, Молдова, Россия, Қирғиз Республикаси, Финляндия, Швейцария, Италия ва Марокаш давлатларининг Омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар вакилларидан иборат делегация аъзолари Ўзбекистон Парламенти Омбудсманининг Самарқанддаги минтақавий вакили офиси ҳамда Халқ қабулхоналари фаолияти билан танишдилар.

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱Тоза ва қулай атроф-муҳит – инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафолати

Xалқаро конференциянинг 3 ва 4 сессиялари "Давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашдаги тутган ўрни" ҳамда "Атроф-муҳитнинг барқарорлиги келажак авлодлар фаровонлиги гарови сифатида" номли мавзуларга бағишланди.

Унда Озарбайжон, Финляндия, Сербия, Монголия, Молдова, Тожикистон, Тайланд давлатлари Омбудсманлари, ваколатли давлат органлари ва халқаро ташкилотлари вакилларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир илғор тажрибалари ўрганилди.

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

Показано 15 последних публикаций.