Швейцария Бош прокуратураси томонидан Гулнора Каримовадан мусодара қилинган яна $182 млн Ўзбекистонга қайтарилади
Ўзбекистон ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим” имзоланди.
Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012-йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.
Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Uzbekistan Vision 2030 Fondi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.