Машина томини тешиб, унга иситиш печи ўрнатиб чой қайнатган блогерга чора кўрилдиИжтимоий тармоқларда Андижондаги блогерлардан бири енгил машина томини тешиб, унга иситиш печи ўрнатгани тасвирланган видео сиздирилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йил 2 январ куни содир бўлган. Блогер ўзининг Кiа К5 русумли шахсий машинаси том қисмини тешиб, унга иситиш печи ўрнатган ва иситиш печини ёқиб, унда чой қайнатиб, шу ҳолда машинани бошқарган.
ИИВ ахборот хизматига кўра, блогернинг бу ишлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик ҳисобланади. У транспортда хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган.
“Бу кун” информацион дастурида айтилишича, Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари тезкор суриштирув ўтказиб, қоидабузар блогерни топган. Унга нисбатан МЖтКнинг тегишлари моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шунингдек, қоидабузарга нисбатан Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ҳам МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
😍😍🤩😍😍
каналга уланиш⤵️⤵️⤵️
https://t.me/olmaliq7_24