Абдуқодир Ҳусановга жаҳоннинг бир нечта машҳур футбол клубларидан таклифлар тушмоқда
Яқинда тарқалган хабарларга кўра, «Тоттенҳем» ва «Ньюкасл» клублари ўзбекистонлик футболчини ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Улар қишки трансфер ойнасида Ҳусановни 30 млн фунтга сотиб олиш мумкин деб ўйламоқда. «Ланс» эса 20 ёшли Абдуқодир Ҳусановни қишдаёқ 25 млн фунтга сотиши мумкин.
Шу каби, жаҳоннинг машҳур клуби бўлмиш ПСЖ ҳам Ҳусановга харидор. Клуб уни бразилиялик ҳимоячи Маркиносга муносиб ўринбосар сифатида кўради. Ҳозирда клуб расмийлари Ҳусанов атрофида бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқда.
30 октябрда тарқалган хабарларга кўра, Ҳусанов «Манчестер Юнайтед» трансфер режаларига киритилган бўлиши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» бир йилдан буён Абдуқодир Ҳусановни кузатмоқда. Инглиз клуби футболчи агентлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди», дея ёзганди Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев.
Ҳусанов жорий йил ноябр ойида Франция чемпионатида ойнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган.
😍😍🤩😍😍
каналга уланиш⤵️⤵️⤵️
https://t.me/olmaliq7_24