Бугун Олий суд судьяси О. Арабов, Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С. Хидиров ва Сурхондарё вилояти судлари масъуллари томонидан Термиз шаҳрида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 21 нафар фуқаронинг тингланиб, 9 тасини фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари, 11 тасини ёзма аризалар ва 1 тасини ёзма ташуккурнома ташкил қилди.
Қабул давомидаги мурожаатларнинг 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 12 таси ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимномалар асосида 8 нафар маҳкум ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазолардан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 3 нафар фуқаронинг вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги аризалари ҳамда 1 нафар фуқарони ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди.
Маъмурий судлар томонидан оммавий ҳуқуқий муносабатга оид 1 нафар фуқаронинг ариза ва шикоятлари кўриб чиқилиб, ариза талаблари қаноатлантирилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram