‼️Давлат дастури лойиҳаси тасдиқланди
🔰Жорий йилнинг 7 февраль куни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди.
♻️Мазкур фармонда 2025 йил учун соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтиш, халқ хизматидаги бошқарувни ташкил этиш ҳамда “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни давом эттиришга қаратилган 5 та устувор йўналишда вазифалар белгилаб олинмоқда.
☝️Ушбу устувор йўналишлар 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард АҚШ долларига етказиш, инфляцияни 5 фоиз, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадларига эришишга асос бўлади.

〽️Давлат дастури “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар (295 та), норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (87 та) рўйхати ва ҳар бир йўналиш кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.