🔰Давлат дастурининг асосий янгиликлари:♻️Фармонда акс эттирилган асосий вазифа ва чораларда йил номидан келиб чиқиб
атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” масалаларига асосий эътибор қаратилмоқда;
♻️Вазирлик ва идораларнинг экология соҳасидаги
биринчи навбатдаги вазифалари алоҳида белгилаб берилмоқда;
♻️Экология бўйича
халқаро шартнома ва ташкилотлар кесимида тадбирлар алоҳида назарда тутилмоқда;
♻️
“Яшил туризм” дастури тасдиқланмоқда;
♻️Дастур ижросини сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш мақсадида ҳ
ар бир банд бўйича чораклар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар ва уларга
масъул ижрочилар белгиланмоқда;
♻️Ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг мутлақо янги тартиби киритилиб, электрон портал орқали ҳар бир ислоҳотнинг аҳоли ҳаётида сезилганлиги бўйича
муносабат билдириш имконияти яратилмоқда:
яшил (аъло), сариқ (қониқарли) ва қизил (қониқарсиз) (мазкур масалалар Ҳукумат йиғилишларида доимий муҳокама қилиб борилади).
‼️Давлат дастури доирасида 2025 йилда
28 трлн сўм ва 462 млн доллар йўналтирилиши режалаштирилмоқда.