#Ўзбекча_ўрганамиз
Тилимизда тожикча "даҳлиз" сўзи бор. Аллақачон ўзбекчалашиб кетган. Асосий хона олдидаги хоначани "даҳлиз" деймиз.
Озарбойжон қардошларимиз дўмлардаги йўлакчани ҳам "даҳлиз" дейишади. Умуман, ўрисчадаги "коридор" сўз қаерда ишлатилса, ҳаммасини озарилар "даҳлиз дейишаркан. Ҳатто ҳозирда Эрон билан Арманистон чегарасидан очилаётган, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини ундан ажралиб қолган Наҳичевон бўлгаси билан боғлайдиган Зангезур йўлагини ҳам "Зангезур даҳлизи" дейишяпти.
"Коридор" ўрнига биз ҳам барча ўринларда "даҳлиз" сўзини атама ўлароқ қабул қилсак бўларкан. Чунки бу сўз тилимизга "коридор" каби ёт эмас.