Фильтр публикаций


Янги Тошкент қурилаётгани яхши.
Аҳоли кўпайди ва яна йилдан-йилга кўпайиб боряпти. Ўзбекистон кучайяпти. Тошкентни дунё пойтахтларидан қолишмайдиган замонавий шаҳарга айлантириш керак.
Битса, шаҳарнинг умумий аҳолиси беш милён, айрим хабарларга кўра етти милён бўлармиш.
"Янги Тошкент" битгунича ёки битганидан кейин "Эски Тошкент" ҳам замонавийлаштирилса, аҳоли ҳаммаси бўлиб "ўҳ-ҳў" бўлиб кетса керак!
Бир савол қизиқтириб қолди: Янги Тошкент лойиҳасида мачитлар қурилиши ҳам бормикан? Минг одамга биттадан мачит мўлжалланса, бу ҳам "ўҳ-ҳў" бўлса керак?
Демоқчиманки, мабодо "Янги Тошкент"да мачитлар учун ҳам ер ажратилган бўлса, биратўла энг замонавий услубларда қуриш керак! Янги шаҳарга янгича жомелар ярашади!


Шу кунларда кетма-кет икки тарихий воқеа содир бўлди:
1. Тошкентда Турк давлатлари халқаро университети ташкил бўлди.
2. Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон давлатлари ўртасида ўзора иқтисодий, ҳарбий ҳамкорлик ҳақида битим тузилди.
Қутлайман ва қўллаб-қувватлайман! Оллоҳ таоло хайрли ва давомли қилсин.

1.3k 1 12 15 138

gazeta.uz ёзишича, Ўзбекистонда 2017 йилдан бери ҳар йили бир милённинг устида ошиб келган туғилиш 2024 йили озайиб, 926,4 мингга тушиб қолибди. Сабабини айтмабди лекин.
Ҳой ёшлар, балки сизлар биларсизлар сабабини?! Нима гап ўзи, тинчликми?!
Ўрисиядаги ишчи муҳожирларимиз ёппасига қайтиб келса-ку, Ўзбекистон яна илгарилардагидек болалаб кетган бўлармиди...

1.5k 1 10 24 62

Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Исломий фонни тушириш» – биринчи ҳукумат даврида дин билан қандай курашилди?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 52-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QWxnPtXeWXk

©️Azon Global


#Ўйлар

Роса ўйладим.
Нимага одамлар, давлатлар бир-бирини раҳмсизларча, шафқатсизларча ўлдиради, қиради?!
Нимага тинч-тотув яшаб бўлмайди?!
Кўз очиб юмгунча ўтиб кетадиган бу қисқа ҳаётда нимани талашади?!
Нимага сиғиб турган ерига кўнмайди-да, бошқасининг ерига ҳам кўз олайтиради?!
Нимага топиб турган ризқи унга оз кўринади ва бошқаларнинг оғзидагини ҳам тортиб олмоқчи бўлади?!
Роса ўйладим. Ҳеч бир жавобим ўзимни тўла қониқтирмади. Диний ақидамдан келиб чиқиб: "То бутун дунё халқлари битта Оллоҳга имон келтирмас, Унинг йўриғига юрмас экан, бу адолатсизлар, зулмлар, босқинчиликлар, қирғинбаротлар, шафқатсизликлар, ғирромликлар... давом этаверади!" деганим билан Қиёматгача — ер юзига Маҳдий ва Исо (алайҳимуссалом) тушмагунларича инсоният Тўғри йўлга тушмаслигини ҳам биламан.
Демак, ҳозирги ҳол йилдан-йилга, кундан-кунга баттар бўлса бўлади, асло яхши томонга ўзгармайди, инсониятнинг ақли кирмайди — бир-бирига душманлигини қўймайди.
Демак, бугун бу дунёдан виждон, инсоф кутиб ҳам, талаб этиб ҳам бўлмайди.
Демак, ҳар ким, ҳар қайси давлат оёқлар остида қолиб кетмасликнинг чорасини ўзи ахтаради.
Демак, бугун Ўзбекистон, Туркистон, Турон, бутун Ислом олами ҳам оғзидаги нонини бировга олдирмаслиги учун, бошқалардан марҳамат кута-кута йиғлаб ўтирмаслик учун КУЧЛИ бўлишимиз, КУЧЛИ бўлишимиз, КУЧЛИ бўлишимиз керак!
Ҳозирча охирги келган тўхтамим шу бўлди: КУЧ, КУЧ ва яна КУЧ!!!
Кучли бўлиш учун эса, бизга уч нарса сув билан ҳаводек зарур: ИМОН, ИЛМ ва АДОЛАТЛИ БОШҚАРУВ!
Агар ўсайлик десак, бошқаларнинг оёғи тагида пийпаланиб юрмайлик десак, қадримизни тиклайлик десак, одамга ўхшаб яшайлик десак, бошқалар ҳам бизни ҳурмат қилсин десак... шу тўрт нарсага — ИМОН, ИЛМ, АДОЛАТ, КУЧга эришишимиз лозим ва шарт!
Миллий мафкурамиз ҳам (энг қисқаси), шиоримиз ҳам ИМОН, ИЛМ, АДОЛАТ ва КУЧ бўлиши керак!

1.4k 1 21 10 89



Бугун эшитганим энг яхши ва қувонтирарли хабарларимдан бири: Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Оврупа давлатларига учадиган учоқлари январнинг 20-кунидан бошлаб Ўрисия ва Беларус осмонларидан ўтмайдиган бўлибди!
Озарбойжон ва Туркия устидан учаркан.
-- Охирги воқеалардан кейин Ўрисия осмони хавфли деб ҳисоблангани учунми? -- деб сўраган мухбирга,
Мутасаддимиз Ўрисия хафа бўлиб қолмаслиги учун эҳтиётини қилиб:
-- Йўқ, унгамас, -- деб жавоб қилибди.
Тўғри қилибди. Муҳими -- қарор тўғри!
Шунда ҳам сўзи охирроғида барибир "...йўл хавфсизлиги учун..." деб қистириб қўйибди.
Сиёсат дейдилар буни!


Репост из: Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чор Россияси, СССР ва мустақилликнинг илк йилларида динга қандай муносабат қилинди?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 51-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/uhjMdf5RNWU

©️Azon Global


#Ўзбекча_ўрганамиз

Тилимизда тожикча "даҳлиз" сўзи бор. Аллақачон ўзбекчалашиб кетган. Асосий хона олдидаги хоначани "даҳлиз" деймиз.
Озарбойжон қардошларимиз дўмлардаги йўлакчани ҳам "даҳлиз" дейишади. Умуман, ўрисчадаги "коридор" сўз қаерда ишлатилса, ҳаммасини озарилар "даҳлиз дейишаркан. Ҳатто ҳозирда Эрон билан Арманистон чегарасидан очилаётган, Озарбойжоннинг асосий ҳудудини ундан ажралиб қолган Наҳичевон бўлгаси билан боғлайдиган Зангезур йўлагини ҳам "Зангезур даҳлизи" дейишяпти.
"Коридор" ўрнига биз ҳам барча ўринларда "даҳлиз" сўзини атама ўлароқ қабул қилсак бўларкан. Чунки бу сўз тилимизга "коридор" каби ёт эмас.

1.7k 1 11 10 99

Репост из: Azon Global | Tezkor
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇵🇸 Ğazoda harbiy kiyimdagi ozod etilyotgan bosqinçi isroilning ayol askarlari jilmayib, qõllarini silkitib HAMAS va Ğzo aholisiga õz minnatdorçiliklarini izhor qildilar

@azon_tezkor


"Толибон" қаршилик ҳаракати гарчи мамлакатимизда илгари террорчилар рўйхатига киритилган бўлса ҳам, ҳали ҳокимиятга келмасиданоқ Ўзбекистон улар билан муносабатга киришгани ва то бугунгача алоқани қизғин олиб бораётгани энг тўғри қарор, энг тўғри сиёсатдир.
Айниқса халқаро сиёсат ўзи мана шунақа майишқоқ бўлиши керак! Мамлакат манфаати учун ўзгариб туриши ғоят табиийдир.

Афғонистон халқи ҳам, тупроғи ҳам бизга бегона эмас. Ҳатто узоқ замонлар бир ҳудуд ҳисобланганмиз. Энг камида Амир Темурдан, сўнгра Ҳусайин Бойқаро, Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурдан мерос ўлкадир. Бир макон, бир халқ бўлганимиздан кейин давлатимизнинг Толибон ҳукумати билан яқинлашишини оқилона қарор деб биламан.

Энди Шом диёри бўлмиш Суриянинг янги ҳукумати билан ҳам тез алоқа ўрнатишимиз керак. Ҳам моддий, ҳам маънавий тикланишида ёнида туришимиз, яқиндан ёрдам беришимиз лозим. Ўзбекистон бугун кичик давлат эмас, халқаро миқёсда ҳам ўзининг мустақил сўзини айта оладиган куч, мақом ва иродага эга. Суриянинг бугунги ҳукумати кеча қора рўйхатимизда тургани тўсиқ бўлмасин. Дунё аллақачон унақа рўйхатлардан воз кеча бошлади. Туркиядан ташқари, масалан, қардош Озарбойжон ҳам бугун Сурияда анча фаол сиёсат юритяпти. Турк давлатлари ташкилотига аъзо давлат ўлароқ биз ҳам Суриянинг қайта қурилишида қанча тез ва қанча фаол қатнашсак, шунча яхши бўлади, менимча.

Ўртада Шом (Сурия) озодлиги ҳаракатида қатнашган ватандошларимизга муносабат қандай бўлиши кераклиги масаласи кўндаланг турган бўлса, бу ечимсиз муаммо эмас, давлатимиз яқин ораларда бу борада ҳам оқилона бир тўхтамга келади деб умид қиламан.


Ҳитлер жуҳудларни ёмон кўрган ва Иккинчи жаҳон уруши даврида уларни оммавий қирган. Ушбу қирғин ҳодисасини улар "холокост" деб аташади. Гарчи 50-60 милён умумий қурбон орасида жуҳудлар озчиликни ташкил этса-да, улар ўзларини урушнинг энг катта ва асосий қурбони этиб кўрсатиб, мана, 80 йилдан бери айюҳаннос солиб йиғлаб келишади ва, бунга худди бутун дунё айбдордек, ҳалигача товон тўлатишади.

Лекин бу оммавий қирғин (холокост)ни жуҳудларнинг бошини бир ғоя теварагида қовуштириш ва охир-оқибатда ўзларининг давлатларини қуриш ниятида Ҳитлернинг қўли билан сиончилар атай уюштирган, деган қараш ҳам бор.
Чиндан ҳам, ўшандан кейин жуҳудларда бирлашиш юз берди.

Аммо биз...
Дашноқ арманилари ва болшавойларнинг 1918 йилги оммавий қирғини ҳам, 1937 йилги қатли омлар ҳам, 80-йиллардаги "ўзбеклар иши" ҳам... бизни бирлаштира олмади ва охирги 25-30 йилдан бери ўрис шовинист-миллатчиларидан кўраётганимиз хўрликлар, эшитаётганимиз ҳақоратлар ҳам бирлаштира олмаяпти.
"Баран" деди, "чурка" деди, ҳатто "ит" деди! Нима қипти, ит деган билан ит бўпқолармидик, деб ётибмиз айримларимиз.
Улар у ёқда бизни ит деяпти, айни шу кунлари биз бу ёқда улар билан "ҳарбий стратегик шериклик" битимини тузяпмиз! Уят!
Бир ёқадан бош чиқаришимиз, бир мушт бўлиб бирлашишимиз учун улар бизни яна нима десин, бизга яна нима қилсин?!

2k 0 15 22 86

ХАЛҚИМГА ВА ДАВЛАТИМГА БИР ТАКЛИФ

Юз эллик йилдан бери ўрислардан шаънимизга лойиқ бўлмаган ҳақоратлар эшитиб келамиз.

Айниқса, "мустақил"ликка эришганимиздан кейин ва давлат халқини иш билан таъминлай олмай тирикчилик учун Ўрисияга бора бошлаганимиздан бери бошимизга "баран", "чурка", "черномазый", "черножопый" каби ҳақоратлар ёғилади.

Ғинг демаймиз, дея олмаяпмиз, топиб турган бир бурда нонимиздан ҳам қуруқ қолмайлик деб, нафақат миллий, балки инсоний шаънимизни ҳам бир бурда нонга сотиб келяпмиз.

Бунга сари улар ҳаддан ошаверди, ҳамиятимизга тегаверди ва охири келиб одам ўрнида кўрмайдиган бўлди. Мана, "ит" деган тавқилаънатни ҳам олдик. Дунёда ҳам, яқин қардошлар кўзи ўнгида ҳам шарманда бўлдик.

Миллат ўз шаънини ҳимоя қила олмайдиган ҳолга тушиши энг оғир хўрлик ва хорликдир.

Бу ҳолга тушишимизга бош айбдор Ислом Каримов ва у қурган жиноятчи "давлат"(тўда)дир. Миллатнинг белини синдириб, руҳини ўлдириб кетди! Асл ит у эди, ўзбек халқи эмас! Афсус, давлатимиз ҳалигача у "очиб берган" йўлдан боряпти.

ТАКЛИФИМ:
1. Бундан кейин иш излаб Ўрисияга битта ҳам одам бормасин.
2. Ҳозирда у ерда ишлаб турганлар оммавий равишда уйга қайтсинлар.

Ризқни Ўрисия эмас, Оллоҳ беришини унутмайлик. У ердан бўлмаса, бошқа ердан беради, лекин албатта БЕРАДИ!

Ўрисияни байкўт қилиш билан икки катта натижага эришамиз:
1. Ўз шаъни ва қадри учун кураша оладиган миллат эканимизни кўрсатамиз ва обрўйимизни кўтарамиз.
2. Ўрисиянинг айрим соҳаларини танг ҳолга туширамиз, то тавбасига таянсин.

Агар бундай кескин чорага журъат қилмасак ёки кўнмасак, демак, тепада саналган ҳақоратларга лойиқ миллат бўлиб қолаверамиз.
Танлайлик.

1.6k 1 22 20 125

Ўрисия мудофаа вазирининг Ўзбекистонга келгани ва ҳарбий соҳада ҳамкорлик масаласида бизнинг вазирлик билан битим имзолагани негадир шубҳали туғилди.
Биз Турк давлатлари ташкилоти доирасида ҳарбий бирлик сари юришимиз керак эмасмиди? Юзимизни яна Ўрисия томон буряпмизми? Ўзбекистонда (Марказий Осиёда) хавфсизликни таъминлашнинг бошқача ғоясини ишлаб чиққанимиз яхши эмасмиди?
Тўғриси, яхши англамадим. Мустақил сиёсатшуносларимиз бу "ҳамкорлик" сабаб ва оқибатларини чуқур ўрганиб, тез шарҳлаб беришса, яхши бўларди. Чунки бу масала жуда жиддий масаладир.


Давлатимиз ўз қадрини билганида, Ташқи ишлар вазирлигимиз бир-икки жиноятчи билмасдан ёки қасд қилмасдан ўлдириб қўйган бир жуҳуд учун "Исроиил" давлатига (элчиси тимсолида) таъзия билдирмас эди! Агар у жуҳуд давлатнинг айби билан ўлиб қолса, бу бошқа масала. Ҳолбуки, эшитишимизча, можаро у раввин жуҳуд бўлгани учун эмас, дўкони борлиги, бой бўлгани учун чиққан.

Ўз қадрини билган давлат чет элларда халқ хўрланганида, ҳақоратланганида, камситилганида, миллат ва давлат шаъни ерга урилганида, мамлакат мустақиллигига таҳдид этилганида дарҳол орага киради ва тегишли тартибда тегишли чораларни кўради!

Бир ёқда қанақадир жиноятчиларнинг тасодифий қотиллиги учун катта бошини кичик қилиб, қаддини букиб узрнамо таъзия билдирса-да, бу ёқда бутун бошли миллат итга чиқарилганида миқ этмай туравериши нафақат давлатнинг, балки бутун бошли халқнинг бошини эгади.

1.9k 1 17 18 119

Биттаси биз ўзбекларни ит деб атабди.
Бундай дейишлари янгилик эмас. Бу исқиртлар бизни илгари ҳам ит деган, ҳозир ҳам шундай дебди, бундан кейин ҳам айтаверади.
Тўғри, илгари, яъни бундан юз йигирма беш-юз ўттиз йил бурун айни "ит" демаган, "ит" сўзини ишлатмаган, бироқ итга тенглаштирган, ит ўрнида кўрган! Яна ҳам тўғрироғи, ит ўрнида ҳам кўрмаган!
Ўрисия Туркистонни босиб олганидан кейин Тошкентда бир боғ қуриб, дарвозаси пештоқига кўрга ҳассадай қилиб: "САРТАМ И СОБАКАМ ВХОД ЗАПРЕЩЁН!" деб ёзиб қўйишган эди. Ўша замонда босқинчилар маҳаллий ўзбекларни "сарт" деб атаганини эсласак, дарвозадаги ёзув: "БУ БОҚҚА ЎЗБЕКЛАР ВА ИТЛАР КИРИШИ ТАҚИҚЛАНАДИ!" дегани бўлади.
Бугун улар ўзгарган, муносабатлари яхши бўлиб қолган деб ўйлайсизларми?!
Нима дейишларини кутяпмиз улардан?
Шер десинларми? Арслон десинларми? Ёки, ҳеч бўлмаса, бўри десинларми?
Биз уларга шерлигимизни, арслонлигимизни, бўрилигимизни кўрсатиб қўйибмизми, улардан буни кутсак. Аксинча, илгари ҳам, ҳозир ҳам итдай хизматларини қилиб юрибмиз: ҳовлиларини супуриб, ҳожатхоналарини тозалаб!
Мамлакатда қолганлар ҳам мардикорлардан қолишмаймиз: қаршиларида қаддимизни букиб, тилимизни осилтириб, думимизни ликиллатиб, ўлиб-тирилиб уларга ёқишга, кўнгилларини овлашга тиришиб ётибмиз.
Эй юртдошлар! Жазавага тушмайлик, ўзимизнинг аҳволимизга боқайлик. Бизни бошқалар шер, арслон, бўри дейишларини истасак, ШЕР БЎЛАЙЛИК, АРСЛОН БЎЛАЙЛИК, БЎРИ БЎЛАЙЛИК! Шаънимизни ўзимиз кўтарайлик!

2.2k 1 37 7 137

Охирги тўрт-беш йилда жаҳонда энг йирик уч воқеа юз берди:
1. Афғонистон халқи деярли йигирма йиллик урушдан кейин мамлакатни Амрика бошлиқ Ғарб давлатлари ишғолидан озод қилди!
2. Сурия халқи мамлакатни деярли олтмиш йил давом этган золим ота-бола Ҳафиз ва Башар Асадларнинг мустабид тузумидан озод қилди!
3. Ғазо халқи нақ бир йилу уч ой сурган қирғинбарот урушда, катта қурбонлар бериш ҳисобига бўлса ҳам, қотил ва террорчи "Исроил" давлатини тиз чўкишга мажбур қилди!

Бу уч ҳодиса бундан кейин жаҳонда бўладиган катта ўзгаришларнинг даракчисидир ва энди, мана кўрасизлар, дунё эскиси каби қолмайди.

2.9k 1 19 15 110



Икки нуқтага диққатларингни тортаман:

1-нуқта. Ғазодаги бу уруш 2023 йил ўктабирининг 7-куни бошланмади. Ва уни ғазоликлар бошламади!
Бу уруш 1947 йили Фаластин тупроқларида ясама "Исроил" давлати ташкил этилиши ва жуҳудлар ишғоли билан бошланган. Балки ундан ҳам олдин — бундан 100 йил илгари Ғарб давлатларининг фитнаси билан Фаластинни жуҳуд сионистларига "тортиқ" қилиб юборилишидан бошланган! Ва уни сионист жуҳуд "давлат"и бошлаган! Саксон йилдан бери фаластинликларга қарши олиб бораётган генотсиди, оммавий қирғини, уй-жойларини ва тупроқларини тортиб олиши билан давом эттириб келаётган ирқий сиёсатининг натижасидир. Фаластинликлар ўз ерларини ишғолчилардан озод этишга ҳаракат қилишяпти, холос. Бу нозик нуқтани ажратиб олмасак, айрим калтаўй, орқаси шилталар каби, "Фаластинликлар ўзи бошлади, демак, қирғинбаротга ўзлари айбдор!" деб юраверамиз.
Мантиқан ўйлаб кўринг: биронтаси эшигингизни тақиллатиб: "Бола-чақам билан кўчада қолдим, вақтинча бошпана бериб тур", деб ялиниб-ёлвориб уйингизга кириб олса-да, сўнг ўзингизни у уйдан зўрлик билан ҳайдаб чиқариб: "Бу менинг ўз уйим!" деб туриб олса, индамай чиқиб кетаверасизми?! Эркакнинг иши бўладими шу?!
2023 йил 7 ўктабир ҳаракати ўз уйини босқинчидан қайтариб олиш йўлида 80 йиллик тўхтовсиз курашнинг давомидир, холос.

2-нуқта. "Исроил" эллик мингга яқин тинч аҳолини қириб юборганига қарамай, фаластинликлар ватанини ташлаб қочмади ҳамда йўлбошчиларини биздаги айрим тушунчасиз кимсаларга ўхшаб: "Агар сенлар шу урушни бошламаганингда бошимизга шунча кулфат тушмас эди", деб маломат ҳам қилмади. Аксинча, ХАМАС теварагида янада жипслашди. Ғазоликларнинг матонатига, сабрига ва енгилмас руҳига қойил қолмасдан иложимиз йўқ!

Кўзимизни сал очайлик. Асл ҳақиқатларни билайлик. Босқинчининг эмас, мазлумнинг ёнида турайлик.

4.2k 1 20 10 109

"Исроил" деб аталмиш давлатнинг Ғазодаги босқинчилик уруши бир йилу тўрт ойдан ошганида ўзора оташкес келишувига кўра кеча тўхтади.
"Исроил" 50 мингга яқин тинч аҳолини (аёллару болалари билан бирга) ўлдирди! Ғазо бўлгасини вайронага айлантирди. Касалхоналар, мактаблар, мачитлар, черковларни ер билан битта қилди. Лекин... урушни бошлаганда ўз олдига қўйган мақсадлардан биронтасига эришмади!
1. ХАМАСни ва унинг ҳарбий қанотини таг-туги билан йўқотмоқчи эди. Йўқотолмади! Қайтага руҳан уларни янада кучлантирди.
2. Ғазони тўла эгалламоқчи эди. Эгаллай олмади!
3. Ғазоликларни қириб, қувғин қилиб, бу бўлгани тўла ишғол қилмоқчи эди. Эплай олмади!
4. Қуруқликдаги жанглар ёрдамида асир ватандошларини қутқармоқчи эди. Биттасини ҳам қутқара олмади (ғазоликлар ўз ихтиёрлари билан ёки келишувга кўра озод қилганлари бу ҳисобга кирмайди)!
Бундан ташқари:
1. Дунё халқлари кўзида "Исроил"нинг обрўси тушди.
2. "Исроил" аёллар, болалар, гўдаклар қотили деган тавқи лаънат қозонди.
3. Ғазодаги уруш, қатли ом ва оммавий қирғин Ғарб давлатлари иккиюзламачи эканини дунёга яна бир кез очиб ташлади.

Натижа:
Катта ва оғир йўқотишлар эвазига бўлса ҳам, кучлар нисбати мингга бир бўлса ҳам, ХАМАС "Исроил"ни тиз чўктирди!

2k 0 5 9 118
Показано 20 последних публикаций.